Вторник, 24-05-21, 21:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 13 » Ўзбек диктаторининг қизи билан нонушта қилиш қанча туради?
13:59
Ўзбек диктаторининг қизи билан нонушта қилиш қанча туради?
Лола Каримова-Тилляева
 
Ўзбек диктаторининг қизи билан нонушта қилиш қанча туради?
Uznews.net 12.11.09 – Оммабоп француз сайти «Rue89.com»да тўполон. Бунинг боиси, қандай қилиб Лола Каримова-Тилляева шу йилнинг апрел ойида уюштирган тўрт соатлик зиёфатда иштирок этиш учун киноюлдуз Моника Белуччига 190 минг евро тўлади.

Бугун "қандай қилиб Моника Белуччи € 190 минг эвазига ўзбек диктатурасига сотилгани” ҳақидаги мақолани 46 минг нафар одам ўқиди ва деярли 150 та шахс, сешанба куни чоп этилган бу мақолага ўз изоҳини қолдирди.

Бу мақоланинг ва унга беҳисоб изоҳларнинг ёзилишига, шу йилнинг 8 апрелида Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова ва машхур актриса Моника Белуччи иштирокидаги бир зиёфат юзасидан француз ҳафталик нашри «Bakchich.info» («Пора.инфо») томонидан уюштирилган журналистик суриштирув сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, франко-италён киноюлдузининг «Ўзбекистон - 2020» ҳайрия жамғармаси тадбирида қатнашиши учун Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тилляева € 190 минг тўлаган. Ушбу зиёфат юзасидан тузилган битимда ҳеч бир матбуот билан ушбу нонушта ҳақида шартнома қилмаслик шартига хилоф тарзда бу келишув элга ошкор бўлди.

Таққослаш учун, «Bakchich.info» Катрин Деневга «Диор» фирмаси буюмлари тақдимотида қатнашгани «Франс-1», – жаъми 11 минг евро берганини келтиради.

Юқорида келтирилган зиёфатда шунингдек таниқли француз актери ва режиссер Ален Делон, президент Николя Саркозининг
Белуччи, Каримова ва
Бельгия қироличаси; Flickr.com
укаси Гиллаум Саркози, Бернадет Ширак (Франциянинг олдинги президенти рафиқаси), актриса Эммануэль Беар («Бажариб бўлмайдиган Миссия», «8 аёл» ва ҳ.к.) ва ўтмишдаги таниқли плейбой, қари юлдузлар орасидаги ишқий муносабатлари билан машхур 69-ёшли Массимо Гарджиа иштирок этгани айтилади.

Шунингдек, тақдимотда иштирок этиш "Қиролича Марго” фильми орқали танилган актриса Изабель Аджанига ҳам таклиф этилган, бироқ у қатнашмаган. «Bakchich.info»нинг ёзишича, «Ўзбекистон президентининг қизи ўз отаси даврида юлдузлар овчиси ролини ўтамоқда».

Эндиликда популяр француз сайти «Rue89.com» қисман, жаҳон миқёсидаги юлдузлар чўнтагини Ўзбекистон ҳайрия жамғармаси ҳисобидан тўлдирилиши имкониятлари ҳақида баҳс юритади.

«Бизнинг юлдузларимизни кўпроқ ишлашга мажбур қилиш керак. Агар Моника Белуччи кунига 24 соат ишласа, йилига 416 млн. евро ишлайди», - дея таклиф этади «Rue89.com» ўқувчиси.

«Албатта, буни ҳайрия дея аташ нотўғри. Бироқ бу диктаторнинг дубулғасига тупуриш имконини беради. Шу йўл билан ишлаб топган пулларини Моника ҳақиқий ҳайрия йўлида сарфлаши мумкин», - дея ёзади шу сайтнинг бошқа бир ўқувчиси.

Бироқ у, афтидан, Ўзбекистон президенти
Моника Белуччи; фото: Flickr.com
 
қизининг кўнгилхушлиги учун қилинаётган бу тадбир пулини ким тўлаётганини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайди.

Юқорида номи келтирилган юлдузларнинг гонорарлари, шунингдек Париж шаҳри марказидаги замонавий санъат Музейида бўлган зиёфат ҳаражатларини ҳисоб китоб қилса, Ўзбекистон халқи чўнтагига етган зиённи тасаввур қилиш даҳшатли. Унга негадир ҳайрия бўёғи берилмоқда, бироқ бу ҳайриянинг кимга кўрсатилаётгани тушунарсиз.

Сайтнинг билдиришича Каримова-Тилляева, «Ўзбекистон - 2020» жамғармасини Ўзбекистон ва Ғарбий Европа ўртасида маданий ва интеллектуал алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида тузган, шунингдек Ўзбекистондаги болаларни қўллаб қувватлаш, уларнинг тарбияси ва ривожи билан шуғулланиш унинг мақсадларига киради. Бу мақсадларга 2020 йилга қадар эришилиши керак, жамғарма номи шундан келиб чиққан.

Uznews.net
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1440 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz