Среда, 24-05-22, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 13 » Ўктам Турсунов фермерни тириклай кўммоқчи бўлганини тушуниш мумкин
22:53
Ўктам Турсунов фермерни тириклай кўммоқчи бўлганини тушуниш мумкин
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БАЁНОТИ
13 ноябрь 2009 й.
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
 давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий


Бу воқеадан кейин Ўктам Турсунов фермерни тириклай кўммоқчи бўлганини тушуниш мумкин

Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятидаги махсус вакили Ўктам Турсунов октябрь ойининг биринчи ярмида жиззахлик бир фермерни милиция ходимлари ёрдамида қабристонга олиб бориб, ўзига гўр кавлатиб, пахта топшириш бўйича давлат планини бажаргач, ўзига тегишли ернинг бир қисмига бошқа экин экканлиги учун, уни тириклай кўммоқчи (жаноза ўқитиш учун ҳатто мачитдан имомни ҳам қабристонга олдириб келган) бўлганлиги ҳақидаги хабар катта шов-шувга сабаб бўлган эди. 2-чи жаҳон уруши пайтида немис фашистлари босиб олинган ҳудудларда, СССРнинг  НКВД ходимлари эса 30-чи йилларда ўз мамлакатида минглаб одамларни тириклай кўмганини билган, эшитган, ўқиган одамлар шу кечаю-кундузда Ўзбекистонда содир бўлган, нормал одамнинг ақлига сиғмайдиган мазкур жиноятни содир этган Ўктам Турсунов ҳақида гапириб: «Наҳот-ки Ўзбекистон шу даражагача етди?» дея ажабланишди. 11 ноябрь куни Жиззах шаҳрида содир бўлган ва қуйида баён этилаётган воқеа нега давлат мулозими (Ўктам Турсунов) ҳеч нарса (қонун, милиция ходимлари ва гувоҳ бўлган мачит имоми) дан қўрқмай, тирик одамни ерга кўммоқ билан қўрқитганини тушунишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Жиззах туман бўлими раиси Мамир Азимов, 2009 йилнинг 11 ноябри куни соат тахминан 10,30дан кеч 18,10 гача Жиззах туман ИИБ да мажбуран ушлаб турилган ва калтакланган.
Унгача, шу куни М.Азимовга Қарши шаҳридан Жиззахга келган, «Бирдамлик» ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев қўнғироқ қилиб: «Биз  Ғанининг  сомсахонасидамиз. Илтимос, келиб кетинг» деган.  Йўлда М.Азимов мустақил ҳуқуқбон Бахтиёр Ҳамраев билан учрашади ва бирга чойхонага  бориб, Б.Чориев билан кўришишади. Шу пайт Жиззах туман ИИБ жиноят қидирув бўлими (ЖҚБ) ходими Жаҳонгир Исломов унинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб: «Мен сизни йўлда кутиб турибман. Тез ташқарига чиқинг, иш бор» деган. М.Азимов кўчага чиққач, унинг олдига Ж.Исломов бир нотаниш йигит билан келган.  Нотаниш йигит  М.Азимовни ҳақоратлаб, мажбурлаб, қўл телефонини тортиб олади ва «машинангни ИИБ га ҳайда» дея мажбур қилади.
ИИБда ўша нотаниш йигит билан бирга Ж.Исломовнинг хонасига киришгач, хонага  ЖҚБ бошлиғи Нурулла Усанов кириб келади ва бақириб: «Нима учун учрашувга бординг? Нима учун мен бошлиғимдан сен учун сўкиш  эшитишим керак?» дея ҳар хил ҳақоратли гапларни айтиб, М.Азимовни  Ж.Исломов иккаласи навбатма-навбат тепиб, муштлаб уришга тушишади.  Калтаклаш бир соатлар давом этади.  Ж.Исломов ураётган пайтда: «Урди деб  ООН га ёзасанми, прокурорга ёзасанми, хоҳлаганингга ёзавер. Барига «дасмоя»мни қўйиб қўйдим. Мен онамни сен учун бошлиқларга ҳақорат қилдириб қўяманми? -  деб М.Азимовнинг ёқасидан ушлаб деворга  ура бошлайди. стол устида турган бигизни олиб М.Азимовнинг бошига, кўзига ўқталиб: «Тиқиб олайми?» деб таҳдид қилади. Уруш навбати Н.Усановга келган пайтда  у: «Касалхонага ётадиган бўлсанг, битта укол қилдириб ўша ердан қайтиб чиқмайдиган қиламан, ёзадиган бўлсанг қўлингни уриб синдираман. Қараб тур ҳали, сени турмада чиритаман»  деб  тепа бошлайди.
Уришдан чарчаганларидан сўнг ЖҚБ бошлиғи Н.Усанов М.Азимоанинг оёғларини икки томонга кенг ажратган ҳолда стулни қўлида кўтартирганча деворга қаратиб турғазиб қўяди, стулни қўймоқчи бўлганда: «Баланд кўтариб тур» дея бақириб  уришга чоғланади. Бу вақт ичида нотаниш йигит (кейин ўзини таништиришича  Жиззах вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимидан Жиззах туманига беркитилган вакили экан, исмини – Ойбек, деган) Ойбек  ҳам улар калтаклаётган пайтда томошабин бўлиб ўтириш билан бирга ҳар хил «Ҳароми», «Ифлос», «Онангни …»  каби сўзлар билан ҳақоратлаб турган.
Шундан сўнг М.Азимов боши оғриб, айлана бошлаб, пешонасини совуқ тер босиб,  ўтириб қолади. Ж.Исломов ва Н.Усанов қаёққадир чиқиб кетишади ва Ойбекнинг қоровуллигида М.Азимов шу хонада кеч соат олтигача  ўтиради. Ниҳоят Ойбек қайсидир бошлиқдан «қўйиб юборайликми ёки ушлаб турайликми?» деб телефон орқали сўрайди, бошлиқ қўйиб юборинглар, деган шекилли, ниҳоят М.Азимов озод қилинади.
ИИБдан чиқиб кетишидан олдин Н.Усанов М.Азимовга: «Бундан кейин бирор жойга мендан берухсат кетадиган бўлсанг,  сени ...» - деб сўкиб, ҳақоратлаб, унга таҳдид (угроза) қилади.
М.Азимов катта қийинчилик билан уйга қайтиб келади ва соғлиғи ёмонлашгач, ўғли билан вилоят тез тиббий ёрдам марказига биринчи ёрдам олиш учун боради ва у ерда тиббий ёрдам кўрсатишади.
М.Азимов сингари Б.Чориев билан учрашувга келган Б.Ҳамраев ҳам ўша куни номаълум шахс томонидан калтакланади.
Табиий саволлар туғилади:
- Жиззах туман ИИБ ходимлари Мамир Азимовни ўз хоналарида  НЕГА соатлаб ушлаб туришган, жисмоний ва маънавий қийноққа солишган ва калтаклашган?
- Ўзбекистонда фуқароларнинг эркин юриши, учрашувларга бориши, эркин фикрлаши,  ўз фикрини очиқ айтиши тақиқланганми? Тақиқланган бўлса, ҚАЧОН?
-  Қачондан бошлаб Жиззах туман ИИБ ходимларига қонунни бемалол, бебурдларча бузишга рухсат берилган?
- Қонун олдидаги жавобгарликдан  қўрқмасдан Мамир Азимовни қийноққа солган, ҳақоратлаган ва калтаклаган милиция ходимларига КИМ бундай ҳуқуқни берган?

Бу саволларга жавоб топиш қийин эмас. Жиззах туманида содир бўлган мазкур воқеа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида содир бўлмоқда. Бу – давлатнинг барча соҳаларда, айниқса маънавий жиҳатдан тамоман айниганлиги, унинг инқирози ўз чўққисига чиққанлиги, ўз мавқеини сақлаш учун фақат зўравонлик йўлига ўтганлиги белгисидир. Қароқчилар ҳозир даҳшатли қўрқувда – улар тузумнинг финали (битиши) ўзлари учун аёвсиз бўлиши мумкин эканини тушунадилар ва унинг умрини бир кун бўлса-да узайтиришга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилмоқдалар.
Жаҳонгир Исломовнинг Мамир Азимовга «Мен онамни сен учун бошлиқларга ҳақорат қилдириб қўяманми?» дегани алоҳида диққатга сазовордир. Демак, бошлиқлар унинг онасини тилга олиб сўкишган. Ўзбек кучишлатар органларида маънавият шу қадар бузилган-ки, ходимлар она муқаддас зот эканини тамоман унутганлар, Жаҳонгир Исломовга ўхшаганлар эса ОНА ҚАСДИни бул зотни ҳақорат қилганлардан эмас, мутлақо бегона ва бегуноҳ одамдан олишга ўтганлар. Бундай одамлар учун режимга хизмат қилиш ўз онаси ҚАДР-ҚИЙМАТИдан кўра афзалроқ кўринади.
Баҳодир Чориевга нисбатан ҳукуматнинг муносабати тушунарсиз. Унинг Ўзбекистонга қайтиши нохуш оқибатларсиз бўлди – бу нормал нарса. Унга ҳукумат бирор айб қўймаётган экан, демак у ихтиёрий инсон билан, ихтиёрий одам у билан учрашиш ҳуқуқига эга. Бироқ унинг Жиззахга келиши нега жиззахлик ҳуқуқбонларнинг калтакланишига олиб келганлиги ҳам мавҳумлигича қолмоқда.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти 11 ноябрь куни Жиззахда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ўзининг кескин норозилигини билдиради ва Жиззах туман ИИБ ходимларининг жиззахлик ҳуқуқбонларга нисбатан уюштирган ваҳшиёна амалиётларини қоралайди.
Жиззах вилоят прокуратураси милиция формасидаги қонунбузарлар устидан жиноий иш қўзғатишини талаб қиламиз.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1438 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz