Дадахон Ҳасан
Булбулни ҳам фақат эркаги сайрар,
Хўрозлар қичқирса юрагим яйрар.
Бедоналар қафас ичинда сайраб
Эркак эканлигин намоён айлар.
****
Мағрибда ислом йўқ, аммо мусулмон бисёр,
Исломи бор машриқ эрса мусулмонгга зор.
****
Яхшидан боғ-чаман, гул қолар экан,
Ошиқ аҳли доим тул қолар экан.
Шунчалар ловиллаб ёнгани билан
Алангадан фақат кул қолар экан.
****
Дейдиларки, одамзот икки жондан тарқаган,
Икки жон жисм ичра оққан томчи қондан тарқаган.
Мен дедим айлаб томошо одамизот хулқини:
Одам одамдан эмас, одам илондан тарқаган.
****
Ким эрур шуҳрат талаб,
Ул демак офат талаб.
****
Аёли кўчада, эркаги бебурт,
Шунақа бўлади эгаси йўқ юрт.
****
Ўзбек фақат икки ишни аъло бажарар,
Ейди – ейди ва ниҳоят ҳожатга борар.
****
Ўзбекни фақат қилич бирлаштиради.
****
Тишлашни билмаган ит аккилайди.
****
Ўзбекка фақат қуллик ярашади.
****
Ариқ бўйида умр айлаб ариқдан сув ичмадим.
****
Йўқ миллатдан миллийликни қидирма нодон.
****
Ўзбек ботир баҳодир халқ,
Қўрқмас ҳатто Худодан,
Қўрқар фақат подшодан.
****
Инсонни қилмишларин ҳайвон қилмайди,
Ҳайвон ҳаром яшамоқни ҳали билмайди.
****
Ўзбекнинг кушандаси унинг феълидир.
****
Энг осон иш инсониятни бузишдир.
****
Сени хоинлигинг, мўртлигинг боис
Шул қаро кунларга қолдик эй раис.
****
Ўзбегимнинг боши тошдан яралган.
|