Вторник, 24-05-21, 11:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 15 » Ғарб бизни қадрламаяптими ёки биз ўзимизни?
11:24
Ғарб бизни қадрламаяптими ёки биз ўзимизни?

Ғарб бизни қадрламаяптими ёки биз ўзимизни?

Яқинда Вашингтонда АҚШ собиқ президенти Вудров Уилсон номли сиёсий таҳлил маскани Марказий Осиёнинг олтин асри ҳақида катта илмий мақола чоп этди.

Муаллиф - Фредерик Старр, Америка сиёсий доираларида регион бўйича етук маслаҳатчи сифатида танилган олим. "Марказий Осиёни янгидан кашф этиб” сарлавҳали асарида у нафақат Ғарбни, балки минтақа аҳлини ҳам бу заминни бой ўтмиши учун қадрлаб, унинг бугуни ва келажаги ҳақида жиддий ўйлашга ундайди.

Фредерик Старр VIII-IX асрларда Имом ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн-Муса ал-Хоразмий, X-XI асрларда Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний қилган оламшумул таъдқиқотлар ва улар қолдирган мерос ҳақида ёзади.

Шундай буюк даҳоларни етиштирган замин, дея афсусланади америкалик олим, бугун Россия, Хитой, Эрон ва Ғарб орасида сарсон-саргардон бир ҳудуд.

Халқаро ҳамжамият унга асосан терроризм ва қорадори савдосига қарши кураш майдони, энергетик захираларга бой минтақа экани учун эътибор бериб, коррупция ва авторитар системалар барқ урган бир регион сифатида кўради.

АҚШ сиёсий арбоблари Фредерик Старрнинг билим ва таҳлилига таянса-да, ҳуқуқ ва демократия фаоллари ҳамда кўплаб зиёлилар назарида у Марказий Осиёдаги репрессив тузумларни оқлаб келаётган намоянда.

Бу ҳукуматлар танқид остига олинганида кўп ҳолларда "буюк тарих ва маданият”ни рўкач қилишини назарда тутсак, Фредерик Старр сийқаси чиқиб кетган гапларни айтаяпти дея хулоса қилиш мумкин.

Миссури Университетида докторлик дессертацияси устида ишлаётган Аҳад Абдураҳмонов фикрича:

"Фредерик Старрнинг ёзган нарсаларини қўлдан келганча кузатиб келаман. У одам яқинда ўзгариб қолганда ўзи. 1990-йилларда ёзган нарсаларини ўқисангиз, Ўрта Осиё давлатларини ўзини-ўзи тутиб кета олмайди, Россия ёки бошқа давлатларга барибир қарам бўлиши керак деган нарсаларни ҳам ёзган”.

Вашингтонда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар менталитетини тушунадиган ёки тилларини биладиган дипломат ва арбоблар кўп эмас.

Старр Марказий Осиёдаги аҳволни минтақа тарихи, элатлар орасидаги ришталар ҳамда сиёсий маданиятни ҳисобга олган ҳолда баҳолашни тавсия қилиб келади. Регионга нисбатан сиёсатни белгилашда ҳам ана шу омилларни унутмасликка чақиради.

Аҳад Абдураҳмоновдек ўлкадан чиққан ёш олимлар назарида ўтмишдан сабоқ олиш керак, аммо реал ҳаётга қараб иш тутиш лозим.

"Ўтмишга, яқин ўтмишга қараб бугунги сиёсатни белгилашнинг ўз ўрни бўлса керак, лекин ўша ўтмишни давом эттириш ёки уни шон-шарафлаш эмас, узоқ ўтмишдаги идеалларга қараб руҳланиб, ҳозирги кунда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик ҳақида хулосалар чиқариб яшаш керак”.

Лекин, дейди Аҳад Абдураҳмонов, тарихий шахслар ва улар қилган ишларни сиёсатчилар дунё бўйлаб кўп ҳолларда ўз манфаатлари йўлида ишлатади.

"Биз бугунги кунда Амир Темур ёки Алишер Навоийга қанча ҳайкал қўйганимиз билан бунинг уларга ҳам, ўзимизга ҳам фойдаси йўқ. Лекин биз улар қилган яхши ишлардан ўрнак олиб, ҳаракат қилсак балки фойдаси бўлади”,- дейди таъдқиқотчи.

Халқаро алоқалар соҳасида изланаётган яна бир ўзбекистонлик, Франциянинг Монтпелиер Университети докторанти Иқбол Қорабоев фикрича тарих ҳамиша илҳом манбаи бўлиб келган. Лекин бугунги кунда шароит бошқача эканини ҳам инобатга олмоқ зарур.

"Фредерик Старр айтаяптики, бундан камида минг йил аввал Марказий Осиё илмий, маданий ва сиёсий жиҳатдан дунё сиёсий саҳнасида марказий ўринга эга бўлган. Бугунги кунда эса унинг нуфузи тушиб кетган”,- дейди Иқбол Қорабоев.

Ўтмишдаги улуғвор кунлар ва бугунги Марказий Осиё орасидаги фарқни тушунтиришда Фредерик Старр икки омилга эътибор қаратади.

Старрни юқори баҳолайдиган Иқбол Қорабоев унинг назарияларини шундай талқин қилади:

"Фредерик Старрга кўра, Марказий Осиё минг йил олдин дунёда ҳар тарафлама илғор ҳудуд бўлишига сабаб бу халқлар ва давлатларнинг ташқи дунё билан алоқалари серқирра ва чуқур бўлгани. Иккинчи фактор шуки бизнинг халқлар дунёнинг бошқа қисмларида бўлаётган ўзгаришлар ва янгиликларга очиқ қараган. Бизнинг ҳудудда яшаб ўтган олимлар дейсизми ёки тижоратчилар, ўз соҳаларида қандай яхши нарса бўлса, уни ўрганиб, уни ўзимизга олиб келишга ҳаракат қилган. Дунё билан боғлиқлик ва уларга очиқлик йўқолгач, минтақанинг эътибори ҳам тушиб кетган, бу халқлар ва давлатларнинг ривожланиш даражаси ҳам пасайиб кетган”.

Фредерик Старр сийқаси чиқиб кетган гапларни қайтармоқда дейиш осон, дейди Иқбол Қорабоев, аммо шу билан бирга у ҳақиқатга ҳам ишора қилмоқда.

Бу эслатмалар Марказий Осиёни ватан деб биладиган элат ва уларнинг етакчиларига етиб бориши керак, дейди у. Таъдқиқотчи таъбирича ўлка нима учун аҳамиятли эканини халқаро ҳамжамиятга изоҳлаб бериш шу замин фарзандларининг бурчи.

Ғарб, хусусан Америка ва Европа Иттифоқи табиийки Марказий Осиёга ўз манфаатлари нуқтаи назаридан қарайди. "Ўз тараққиётимиз, келажагимиз, маданият ва илм-фанимиз учун ўзимиз қайғуришимиз керак”, - дейди Иқбол Қорабоев.

"Марказий Осиёдаги ўз тушунчаларимизни жаҳон оммасига олиб чиқишимиз керак. Илмий таъдқиқотларни кучайтириб, илмий марказларни ривожлантириш керак. Фредерик Старр ўз мақоласида яна бир нарсага урғу беради. Минг йил аввал ҳудуддаги ҳукмдорлар сиёсий жиҳатдан урушқоқ ёки қаттиққўл бўлишига қарамасдан ўз саройи ёки ўз давлатида турли ерлардан келган илм-фан, маданият арборлари бемалол ишлашлари учун шароит яратиб берган”, - дейди Иқбол Қорабоев.

Ўзбекистон расмийлари, масалан, Ғарбни азалдан бу халқ ҳақида яхши билмаганликда айблаб келади. Шу боис, дейди улар, тандиқлар адолатсиз ва асоссиз.

Танқидчилар эса, табиийки, бу фикрга қўшилмайди. Қозонда бори чўмичга чиқади, ойни этак билан ёпиб бўлмайди деган гапларга ўхшаш нақллар Ғарбда ҳам кенг қўлланилади.

Айрим америкаликлар "Ўзбекчилик нима эканини биламиз” дея эслатиб ҳам қўйишади.

Алоқаларни таҳлил қилиб келаётган Аҳад Абдураҳмонов буни шундай шарҳлайди:

"Бу, биринчидан, ўзбекчилик деган нарсага ким қандай қарашига ҳам боғлиқ. Ўзбекчилик деган нарсани идеаллаштириб, бу бизнинг энг яхши жиҳатимиз десак, салбий муносабат яралиши табиий. Ўзбекчилик, ўзимиз биламизки, унинг таг-томирига қарасак, инсоний қадриятлар бор ва улар умуминсоний қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ. Бирор фарқли томони йўқ. Шу билан бирга ўзбекчиликдаги салбий жиҳатларга қарайдиган бўлсак, масалан непотизм, таниш-билишчилик каби ҳолларни ҳам кўрамиз. Тўғри, ўзбек жамиятидаги нарсаларни маҳаллий одамлар яхшироқ тушунади. Лекин бу бутун дунёдан орқада қолиб кетишга баҳона бўла олмайди. Бошқа, илғор жамият эгалари билан ҳамкорлик қилиб, улар билан очиқ-ойдин муомала қилишни ҳам ўрганишимиз керак”.

Америка ва Европада изланиб, ватан шаъни ва ғурури, сиёсий жараёнлар ҳамда уларнинг Ғарбда қандай ва кимлар томонидан ёритилаётганини яхши биладиган бу ёшлар фикрича, регион янгича, замонавий қарашга эга, шу билан бирга фидоий, таҳлилий-танқидий фикрлайдиган мутахассисларга муҳтож. Айниқса, турфа мавзулар ва хилма-хил тилларда ёза оладиган, мушоҳада юрита биладиган ва ўз халқи дардини дунё аҳли диққатига олиб чиқа оладиган зиёлилар етишмаяпти.

Тарих ҳам шундан сабоқ беради: дунё бизни тушунмаяпти деб эмас, биз бугунги замон ҳақида нима биламиз, инсоният равнақи учун қандай ҳисса қўшаяпмиз деб ўйлаш керак.

Кенг ва эркин фикрлаш, очиқ муносабатлар, масъулият, қадрият ва интилувчанлик.

Ғарб олимлари бизга эслатаётган Беруний, Ибн-Сино, ал-Хоразмий, Улуғбек ва Бобурлар балки ана шу сифатлари учун ҳам ғарбу-шарқда бирдек улуғланади.

Навбаҳор Имамова

Манба: «Америка Овози»

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1178 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz