Вторник, 24-05-21, 18:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 15 » Келажакми ёки бўлажак?
21:45
Келажакми ёки бўлажак?

Келажакми ёки бўлажак?

Ёдгор Турлибеков, АҚШ.

Ҳар қандай шароитда бўлмайлик келажакнинг бўлажаги бор, деганидай, Ўзбекистондаги хозирги мавжуд жараёнларнинг бугунидан эртаси баттарроқ бўлиб бораётганини кўриб турибмиз. Лекин бундай жумбоқли ҳолатнинг қандай тугашига тўғри жавоб топишда бизлар барча мантиқ, сабр-тоқат ва яхши ниятларни ишга солиб ҳисоблаганимизда ҳам жавобимизнинг тўғрилиги амри маҳоллигича қолаётгандай.

Бунинг асосий сабаби шуки, Ўзбекистондаги мавжуд давлат олиб бораётган сиёсат ва унинг бошқарилиши мутлақ ёлғонларга асосланганлиги ва унинг замирида бирорта тайин-тутуруқли ва мантиқли ҳолатларнинг қолмаганлигидир.

Бундай изоҳнинг келиб чиқиши эса, мустақилликнинг ўтган 20 йиллик давомида, охири учинчи марта ноқонуний сайланиб олишгача бориб етган Каримовнинг халқнинг бошига бирор марта ғамхўрлик қилинганини эмас, ҳатто унинг сезилмаганини кўриш мумкин.

Масалан хар йил камида икки уч марта чиқадиган Каримовнинг: пенсия ва маошларни ошириш ҳақидаги Фармонлари албатта ўзининг навбатдаги қимматчиликларни келтириб чиқарса, булар халқнинг бошига ортиқча кулфатлардан бошқа гап эмас.

Бугунга келиб халқ бошига туширилган бундай сони йўқ калтакларнинг ва бундай кўринишдаги сохта фармон ва хукумат қарорларидан халқнинг безори чиқиб ҳафсаласи пир бўлган. Чексиз давом этиб келаётган ишсизлик ва қашшоқликдан тинкаси қуриган халққа хақиқатан бир марта яхшилик қилиш ниятнинг бўлганида эди, маошларга тегмай, озиқ овқат маҳсулотларининг нархларни нега бирор марта туширмаётганини қашшоқ халқ айтиб зорланмоқда.

Хўш, бундай халқ турмушининг тобора қийинлашиб боришига қачон чек қўйилади? Наҳотки юртимизда диктатор умирбод ҳукмронлиқ қилса? Бундай саволлар бугун ҳаммамизда туғилгани аниқ бўлсада, уларни бир ховуч амалдорларга беришнинг эса фойдаси йўқ гаплардир. Нега дейсизми? Чунки, Каримовнинг кўп сабабларидан бири туфайли тўсатдан амалидан кетиши биланоқ, бу бир ховучни ташкил этадиган эртасини ўйламай бойлик орттиришга муккасидан кетган калтафаҳим амалдорларнинг эзилган халқ олдида ўз жонларини сақлашга жой тополмай қолишлари аниқ ҳолатдир.

Минг афсусларким ҳечқандай кафолат йўқки, эртага бўлиши аниқ бу ҳолатдан уларнинг ҳатто гуноҳларига шерик қариндош уруғларигача ўз раҳнамолари гўё абадий яшайди деб, 20 йил айш-ишратли ҳаётлари етмагандай, улар кўрганингиздай халқнинг муҳолифатдаги ватанпарвар фарзандларини қувғин қилиш, қамаш ва ҳатто ўлдириш билан қўлларини халқнинг қонига ботиришдан ҳам тоймадилар?

Ҳоҳласак ҳам ҳоҳламасак, халқнинг "кўза кунда эмас, кунида синади” деганидай тобора синиши яқинлашаётган бу кўзанинг эртага чил парчин бўлса, ўз халқининг олдидаги жиноятлари тоғдай бўлган бугунги ўз келажагини бойликка алмаштирган бу шоввозларнинг ҳоллари нима кечаркан дейсиз?

Бундайларнинг эртанги тақдирига ачинишдан йироқ аёвсиз бўлган ва масалан йиллаб ярим оч ва қаҳратон қишларни сувсиз, газ ва электрсиз совуқда ўтказиб келаётган миллионлаб халқнинг олдида бир ховучгина бу катта жиноятларни содир этганларнинг жавобгарликсиз қолишларига қандай асос ва кафолат бор деб ўйлайсиз?

Уларнинг тоғдек гуноҳларини ювишларига бугун биргина кафолат қолган, у ҳам бўлса диктатор буйруқларини мумкин қадар инкор қилиб, хеч бўлмаганда уларни пайсалга солиб ўз халқининг озодлигига ҳиссаларини қўшиш каби кичик бўлсада ёрдам беришдир холос.

Демак тобора яқинлашаётган ва ўзбек халқининг эртанги "бўлажак” тонги отса, саноқсиз азобларга 20 йил дош бериб келаётган миллионлаб бечора халқнинг бошидаги бугунги барча кулфатлари ер билан яксон бўлади!

Аммо олдинда катта курашнинг ётганини ва бу йўлда жипсликни ўзлаштириб, орамиздаги сотқин элементларни сергак фош этиш каби вазифаларимиз бор эканлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак!

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1483 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz