Президент девонига ва Бош вазир номига телеграмма асосида ариза жўнатганмиз
Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳрида қиш мавсумига яқинлашиб келиши муносабати билан электрэнергиядаги чекловлар ҳам яна жонланиб қолган кўринади. Вақти-вақти
билан узилишлар аҳолини яшаш шароитини танг аҳволга олиб келмоқда,
мактаб ўқувчилари дарсга тайёргарлик кўришлари, телевизор орқали
янгиликлардан бехабар қолишаётгани, бир талай муаммоларни юзага
келтирмоқда. Чироқчи тумани Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти(ЎИҲЖ) аьзоси Нурали Кўлобовнинг хабар беришича электроэнергиядаги чекловлар туфайли,куни кеча Президент девонига ва Бош вазир номига телеграмма асосида ариза жўнатганмиз-дейди. -Президент девони ва Бош вазир ижобий томонга ўзгартириб берар, деган мақсадда ёзилган, натижа бўлармикан? -Ижобий томонга ўзгарилишини кутиш мумкин, тез орада 8-декабрь ва 27 декабрь кунлари хукумат ҳам ўзига ташвиш келтириб чиқариши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиши тайин-дейди ўз исмини ошкор этишни истамаган манба. -Ўзбекистонда ишқилиб байрамлар кўплиги ҳам яхши,ўша кунлар ҳеч бўлмасада маза қилиб яшаш имкони бўлади,камчиликларсиз-дейди Қарши шаҳар нафақахўр қариялардан бири. Қашқадарёликлар қиш мавсумидан соғ-саломат чиқиб олсалар бўлгани.Ҳаёт чархпалаги яна давом этаверади,хамма гап қишдан чикишда!
Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
16-ноябрь 2009 йил
|