Вторник, 24-05-21, 21:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 17 » Яна бир ҳуқуқ фаоли фирибгарга чиқарилди
12:57
Яна бир ҳуқуқ фаоли фирибгарга чиқарилди

Яна бир ҳуқуқ фаоли фирибгарга чиқарилди

Ўзбекистондаги суд тизими ҳукуматга ëқмаганлар устидан буюртма ҳукм чиқаришда айбланиб келмоқда.

16.11.2009
Меҳрибон

16 ноябр куни Фарғона вилоят Охунбобоев туман жиноий ишлар судида фирибгарлик ва катта миқдорда пора талаб қилганликда айбланаëтган Ғанихон Маматхонов устидан маҳкама жараёни бошланди.

Фарғона вилоят Охунбобоев судида судя Нуриддин Қодиров раислигида бошланган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов иши бўйича маҳкаманинг биринчи кунида жабрланувчи ва холисларнинг кўрсатмалари тингланган.

Бу ҳақда маҳкама жараёнини бевосита кузатаётган фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев Озодликка маълум қилди.

- Суддаги сўровлар¸ савол-жавобларга қараганда¸ Ғанихон Маматхоновга қўйилаëтган айбловларнинг жуда катта қисми тасдиқланмаяпти. Айниқса 211-модданинг учинчи қисми билан қўйилаëтган айблов умуман тасдиғини топмади. Ўта катта миқдордаги суммани пора сифатида беришда воситачилик қилиш¸ деган айб. Бу ерда юқорига бераман¸ деган гап ўтган дейишди. Лекин буни жабрланувчи ҳам¸ бошқа ҳеч ким ҳам тасдиқлагани йўқ. "Юқорига пул бераман деб мендан пул сўрагани йўқ” деди. Демак¸ 211-модда билан қўйилаëтган айб ўз исботини топмаяпти¸ деди Абдусалом Эргашев.

Ғанихон Маматхоновнинг адвокати Ҳасанбой Эралиевга кўра, ҳуқуқ фаолига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

- 168-модданинг учинчи қисмини қўяяпти¸ 211-модданинг учинчи қисмини қўяяпти. Иккаловининг ҳам а бандини қўяяпти. Ғанихон ака айбни бўйнига олмаяпти. Эълон қилинган айбга иқрор эмасман деяпти¸ деди Ҳасанбой Эралиев.

Айблов хулосасига кўра, Ғанихон Маматхонов иккита ҳолатда пора талаб қилганликда гумон қилинмоқда.

Биринчи ҳолатда 100 минг сўм, иккинчи ҳолатда 4,5 миллион сўмни пора сифатида сўраганликда айбланаяпти.

Абдусалом Эргашевга кўра, Ғанихон Маматхонов Тоҳир Сўлаймонов исмли фермердан 100 минг сўмни олганини тан олган, лекин бу пулни пора сифатида олмаганини айтган.

- Ғанихон ака қўйилган айбларга умуман иқрормасман¸ деди. Мен жабрланган фермерларга¸ тадбиркорларга жуда кўп ëрдам берганман. Тоҳир Сулаймоновдан олган пулни бўйнига олаяпти. "Пора сифатида эмас. Ўзидан сўраб олганман. Тошкентга ишлар битириш учун боришим керак эди. 50 мингни Тошкентга бориш-келишга¸ қолган 50 мингини хўжалигимга ишларни битириш учун қўйиб кетадиган мардикорга беришга олганман” деб айтди. Тоҳир Сулаймонов ҳам "Мен пулни ўша мақсадда рози бўлиб берганман. Пора сифатида берганим йўқ” деяпти¸ деди Абдусалом Эргашев.

Иккинчи ҳолат¸ яъни 4,5 миллион сўм билан боғлик ҳолат бўйича ҳам судда янги тафсилотлар пайдо бўлганини қўшимча қилади Абдусалом Эргашев.

- Тоҳир Сулаймоновдан 4¸5 миллион талаб қилган деб айтишган эди. Тоҳир Сулаймонов инкор қилмадию¸ лекин "Мен шунақа ҳуқуқий ëрдам бериб юраман. Шунақа ишингиз битганда¸ менинг ташкилотимга пул ўтказиш йўли билан пул ўтказиб берасиз¸ деб айтган эди” деди. Давлат қораловчиси¸ ҳимоячи ва судя берган саволларга ҳам "Конкрет гапиринг. Терговда 4¸5 миллион деб айтгансиз. Бу ерда ўтказиб бериш деган сўз тушиб қолибди¸ деб ҳатто баëнномани ҳам кўрсатди. Бу ерда бир сўз тушиб қолибди. Мен қўл қўйиб юборибман деб¸ нақд пул берганини аризачи ҳам тасдиқламаяпти¸ деди Абдусалом Эргашев

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли Ғанихон Маматхонов 10 октябр куни Фарғона вилояти ҳуқуқ - тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Маҳаллий ва ҳалқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Ғанихон Маматхонов ҳуқуқ фаоли сифатидаги фаолияти туфайли ҳибсга олинганини таъкидлаб келадилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновни зудлик билан озод этишга чақирди.

Ғанихон Маматхонов иши бўйича маҳкаманинг навбатдаги мажлиси 23 ноябрга қолдирилди.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1172 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz