Среда, 24-05-22, 00:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 17 » Қозоқ журналистлари учун майдон яна торайди
13:06
Қозоқ журналистлари учун майдон яна торайди

Қозоқ журналистлари учун майдон яна торайди

Танқидчиларга кўра¸ қозоқ парламенти қабул қилган янги қонун аслида ҳукумат эгалари дахлсизлигини кучайтиришга хизмат қилади¸ холос.

16.11.2009

Қозоғистонда фуқаролар¸ жумладан ҳукумат амалдорларининг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор этиш 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

4 ноябр куни Остонада қозоқ парламенти депутатлари фуқаролар шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича қонун қабул қилдилар. Адлия вазири ўринбосари Марат Бекетаев, мазкур қонунга асосан қозоғистонликлар шахсий ва оилавий ҳаёти, хатлари ва электрон ёзишмалари, телеграф хабарлари ва телефон сўзлашувларини ошкор қилган киши жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

- Журналистлар ўзларини босиқ ҳолда ушлашлари лозим, шахсий ҳаётни ҳимоя қилувчи қонуннинг қабул қилингани баъзи одамларни ҳаяжонлантиргани тушунарли ҳолат. Ҳозир журналистлар бу қонун инсон ҳуқуқлари ва унинг эркинлиги ўртасидаги мувозанатни бузиб, коррупция билан курашишга тўсиқ бўлаётгани ҳақида гапиришмоқда. Уларга кўра, биз демократиядан узоқлашаётгандекмиз. Аммо халқни ўша демократия билан ҳам қийнаб юбориш мумкин. Озодлик худди спиртли ичимликка ўхшайди, баъзиларни у ҳушига келтирса, баъзиларни ақлдан оздиради,  деди қозоқ парламенти депутати Владимир Нехорошов.

Шунингдек, сўзи давомида у журналистларни тезкор ва уникал маълумот етказиш мақсадида, баъзан одамларни бахтсиз қилишгача бориши ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича қонуннинг қабул қилинишига авваламбор, оммавий ахборот воситалари вакиллари сабаб бўлганини айтиб ўтди.

- Журналистларнинг хуш кўрган таоми шов-шувли хабарлардир. Аммо бу хабарларда чегаралардан ўтиб кетмаслиги керак. Журналистнинг вазифаси маълумот йиғишда профессионал қатъият кўрсатиш билан биргаликда, иш юзасидан мажбуран шахсий ҳаёти акс эттирилаётган одамларга нисбатан ҳурмат ва раҳм-шавқат қилишдир¸ дейди Владимир Нехорошов.

Бундан аввал Қозоғистон парламенти фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритиб, шахс обрўсига путур етказиш учун жавобгарлик жорий этган эди.

"Одил сўз” ташкилоти раҳбари Тамара Калеева, кодексга киритилган бу ўзгартишлар фақат амалдорлар обўсини ҳимоя қилиши, жазо эса, оддий одамларга эмас, балки асосан журналистларга нисбатан қўлланилишини айтади.

- Илгари журналист қамоқдан қўрқмаслиги мумкиндек туйилганди. Аммо шахслар обрўсига путур етказганлик, улар шахсий ҳаётини ошкор қилганлик бўйича жавобгарликка тортиш ҳақида иккита қонун кучга киргандан сўнг вазият ўзгарди. Бу қонунлар фақат журналистларни жазолаш учунгина хизмат қилмоқда. Бундай ҳолат мамлакатдаги сўз эркинлиги вазиятига жиддий путур етказади, албатта,  дейди Тамара Калеева.

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари Қозоғистон ҳукуматидаги амалдорлар обрўсига путур етказганлик айблови бўйича йирик жарималарга тортилиб, баъзилари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Масалан, ўтган йили "Ташжарған” газетасининг бош муҳаррири Бахитгул Мекенбай ана шундай айблов билан судланиб, суд ҳукмига асосан уй-жойидан маҳрум қилинган эди. Ушбу газета журналисти Ермурод Бапи эса, ўз мақоласида қозоқ депутати Ромин Мадинов шаъни ва обрўсига путур етказгани учун қамоққа олинганди.

Бир йил давомида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви, ҳозирда Австрияда бошпана топган Роҳат Алиев интернет орқали президент ва ҳукуматдаги йирик амалдорларга қарши компроматларни очиқлаб келмоқда. Улар орасида Назарбоевнинг мамлакатдаги йирик тадбиркорлар, ҳукуматдаги йирик амалдорларининг ҳар бирини ҳукмрон "Нур Отан” партияси ғазнасига 3 миллиондан то 10 миллионгача АҚШ доллари маблағ ўтказишга мажбурлаётгани каби баъзи ножўя телефон сўзлашувлари ҳам интернет орқали жамоатчиликка ошкор қилинганди.

Шу боис кузатувчилар қозоғистонликлар шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича қонун авваламбор, президент ва ҳукумат амалдорларини Роҳат Алиев тўплаган компроматлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлганини билдирмоқдалар.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1121 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz