Турмуш ўртоғини жинсий зўрлаш таҳдиди
Ўзбекистонда
ёшларнинг
"Веритас"
инсон ҳуқуқлари
ҳаракати
хабар
қилишича,
Сирдарё
вилоятида
октябрь
ойида
конституцион
тизимга
тажовуз қилишда
айбланиб
хибсга
олинган
катта гуруҳ
қийноқларга
тутилаётгани
айтилади.
Ташкилотга
кўра,
октябрь
бошларида
сирдарёлик
кўп сонли
эркак
кишилар
гуруҳи хибсга
олиниб,
Хавас
туманидаги
тергов
изоляторида
сақланиб
келаётганди.
Мустақил
агентликлар
хабарларида,
бу
айбланувчилар
Тошкентда
августда
содир
бўлган
қотилликларга,
яъни давлат
диний
мулозимларига
қилинган
ҳужумларга
алоқадор
дея
кўрилган.
Сирдарё
вилоят
прокуратураси
мазкур ёшлар
гуруҳига
қарши бир
қатор
моддалар,
жумладан
Жиноий
Кодекснинг 159-моддаси
(Ўзбекистон
конституцион
тизимига
тажовуз
қилиш)
бўйича
жиноий иш
очилгани
айтилади.
Айбланувчилардан
бири 33 ёшар
Аваз
Соиповнинг
қариндошлари
"Веритас"
ташкилотига
мурожаат
қилиб, Аваз
Соипов ва
бошқалар
тергов
изоляторида
қийноқларга
тутилаётган
бўлишлари
мумкинлигини
айтишган.
Аваз
Соиповнинг
онаси
Дилбархон
Соипованинг
Ўзбекистон
ҳукумати
идораларига
йўллаган
мактубида
айтилишича, 2
октябрь куни
ўғли хибсга
олингач,
унинг ўғли
билан истиқомат
қилувчи
уйида
тинтув
ўтказилган.
70 ёшар
Соипова
хоним ва
унинг
турмуш
ўртоғига
дағал
муомала ва
дўқ-пўписа
қилган олти
қуролли
терговчи
уларнинг
уйида
тинтув
чоғида диний
варақалар
топилгани
айтишган.
Соипова
хоним бу
каби
варақалар
унинг уйида
ёки ўғлида
бўлганини
кескин рад
қилади.
Унинг
айтишича,
тинтув
ортидан
оила
Сирдарё
вилояти
Ички Ишлар
Бошқармасига
бориб, бошқа
йигитлар
уйларида
ҳам шу каби
ходисалар
рўй бергани,
ва 2-3 октябрь
кунлари 17 ва 45
ёшлар орасида
30 эркак киши
хибсга
олингани
ҳақида хабар
топишган.
Қўлга
олинганларнинг
барчаси бир
ҳил
сценарий
орқали
хибсга олингани
айтилади.
Шикоятда ёзилишича, айбланувчиларнинг яқинлари Ички Ишлар Бошқармаси олдида қоронғу тушгунча кутишлари ортидан, бошқарма боғлиғи уларнинг қаршисига чиқиб, вилоятдаги бир қатор маъмурий идораларда портловчи моддалар топилганини хабар қилган. У
қўлга
олинганлар
айнан шу
ҳодисага
алоқадор
дея гумон
қилинишини
билдирган.
Соипова хоним ўғли учун мустақил адвокат ёллаш ўта қийин бўлгани, ёлланган адвокат учун Аваз Соиповнинг аҳволи ҳақида бирон маълумот олишнинг имкони бўлмаётганини айтади.
Айбланувчи онасига кўра, ишончи манбалар унга ўғли иқрорномага имзо чекиши учун қийноқларга тутилаётгани борасида хабар қилган. Қўлга
олинганларнинг
кўпига
турмуш
ўртоқларини
жинсий
зўрлаш
таҳдиди
қилинган.
Расмий
муносабат
Би-би-си Сирдарё вилоятидаги бу оммавий ҳибсга олиш ҳоллари, ҳамда 16 ноябрь куни хабар қилинган Қашқадарё вилоятидаги 30 аёлнинг ҳибсга олиниши ҳоллари ҳақида Ўзбекистон Бош Прокуратурасига мурожаат этганида, "Унақа бўлиши мумкин эмас" деган жавобни олди.
Бош Прокуратуранинг матбуот хизмати раиси Светлана Ортиқова октябрь ойида Сирдарёда қандайдир оммавий ҳибсга олишлар юз бергани, ё Қашқадарёда аёллар ҳибсга олингани ҳолларини тасдиқламади.
Ортиқова хоним Аваз Соиповнинг онаси йўллаган шикоят мактубидан ҳам хабари йўқлигини айтди.
"Энди қанақадир ариза бўлган бўлиши мумкин. Бош
прокуратурага
минглаб
аризалар
келади.
Озгина вақт
керак
шунақа
ариза
бор-йўқлигини,
шунақа фуқаро
бор-йўқлигини
(аниқлаш
учун). Бутун
информация
матбуот
хизматида
бор десак,
унда
адашган
бўламиз,"
- деди бош
прокуратура
матбуот
хизмати раҳбари.
"Веритас" ташкилоти фаоли Исроил Ризаев Ички Ишлар Вазирлигига мурожаат қилиб, ҳибслар сабаби ҳақида сўраганида, вазирлик мулозимларидан бири август ойида Тошкентда Анвар Қори Турсуновнинг пичоқлаб кетилиши, терроризмга қарши кураш мулозимининг отиб кетилиши ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларнинг олдини олиш учун қилиниётганини айтган.
Мулозим, шунингдек, Сирдарё вилоят прокуратураси олдида портловчи модда қўйилгани аниқлангани ва ҳибслар шунга боғлиқлигини билдирган.
|