'Оврўпода ҳалол озиқ-овқатлар савдоси кўпаяди'
Келгуси
йиллар
ичида
Оврўпода
"Ҳалол", яъни
мусулмонлар
учун жоиз
бўлган
озиқ-овқатлар
савдоси
кескин ўсиши
кутилмоқда.
Nestle
ширкатининг
вице
президенти
Фритз ван Дийкка
кўра, "Ҳалол"
маҳсулотлар
савдоси Оврўпода
келгуси ўн
йил ичида 20-25
фоиз ўсади.
У
ўзининг
супермаркетлар
занжирига
эга дунёнинг
энг йирик
ширкатлари
ҳозирданоқ "Ҳалол"
маҳсулотлар
миқдорини
кенгайтиришга
тушганини
айтган.
Ҳозирда
Оврўпода
чиқарилаётган
ҳалол
озиқ-овқатлар
бозорининг
умумий
қиймати 66
миллиард долларга
тенг.
Дунё
бўйича
ишлаб
чиқарилаётган
ҳалол озиқ-овқатлар
эса 600
миллиард
доллардан
ошиб кетган.
Улар
жумласига
гўшт, янги
тайёрланган
ва ўралган
маҳсулотлар
киради.
"Биз
одамларнинг
бу
маҳсулотларни
нафақат
махсус
дўконлардан,
балки
улгуржи
савдо билан
шуғулланувчи
Британиядаги
Tesco ва Франциядаги
Carrefour сингари
йирик
супермаркетлардан
ҳам сотиб
олишаётганига
гувоҳ
бўлаяпмиз,"
дейишади
мутахассислар.
Ҳалол
маҳсулотлар
саноати
мусулмонларнинг
истеъмол
қилишга изн
берилган
маҳсулотлар
ҳақидаги
ишончларига
асосланган.
Ҳозирда
Оврўпода
энг оммабоп
ҳалол
маҳсулотлар
жумласига
сут кукуни,
ширинликлар,
соуслар ва
мавсумий
мева-чевалар
киради.
Кундалик
маҳсулотлар
билан савдо
қилувчи
дунёнинг
энг йирик - Nestle
ширкати
йиллик даромадининг
беш фоизига
яқинини
ҳалол маҳсулотлар
ташкил
этади.
Ҳалол
маҳсулотлар
бозори
Малайзия,
Индонезия, Туркия
ва Яқин Шарқ
мамлакатларида
аллақачон
шаклланиб
бўлган.
Оврўпода
эса Франция,
Британия ва
Олмония асосий
ҳалол
маҳсулотлар
бозорига
айланиб
бормоқда.
Келгуси ўн йил ичида дунё аҳолисининг 20 фоизини мусулмонлар ташкил этиши башорат қилинаётган экан, дунёнинг йирик ширкатлари ҳалол бозорларни янада ривожлантириш заруратини яхши англаб етишган.
|