ББС хабари
Инсон ҳуқуқлари фаоли шифохонага ётқизилган
|
|
Маъмур Азимов дўппослаб кетилган ягона инсон ҳуқуқлари фаоли эмас |
Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маъмур Азимов шифохонага ётқизилган.
Маъмур Азимовнинг айтишича, Жиззах туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан дўппосланганидан кейин соғлиги ёмонлашган.
11 ноябр куни Ўзбекистондаги норасмий "Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев ва мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова Жиззахга боришган ҳамда маҳаллий инсон ҳуқуқлари
ҳимоячилари Бахтиёр Ҳамроев ва Маъмур Азимовлар билан кўришишган.
Улар учрашиб турган пайтларида номаълум шахс Бахтиёр Ҳамроевни калтаклаган, Маъмур Азимов милиция бўлимига олиб кетилган.
Маъмур Азимов калтакланиши оқибатида унинг юрагида санчиқ пайдо бўлган.
Маъмур Азимовнинг ўзи Ички ишлар бўлимидан чиққандан кейин ўзини ёмон ҳис қилгани ва кейин шифохонага мурожаат қилганини айтади.
Шифохонада унинг қон босими кўтарилгани ва танасида жароҳат бўлмаса-да, оғриқлар борлиги учун биринчи ёрдам кўрсатилган.
Аммо, кўп ўтмай Маъмур Азимов Жиззахдаги шифохоналардан яна бирига юрак санчиғи ва бош оғриғидан шикоят қилган.
Бунинг ортидан эса, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси шифохонага ётқизилган.
"Тўртинчи кундирки, шифохонанинг Невралогия-кардиология бўлимида даволанаяпман",-дейди Маъмур Азимов.
Ой бошларида жиззахлик бошқа бир таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев "номаълум шахс" томонидан калтаклаб кетилгани хабар қилинганди
|