Понедельник, 24-05-13, 09:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 26 » Россиядаги ўзбек муҳожирлари зўрайиб кетдими?
19:53
Россиядаги ўзбек муҳожирлари зўрайиб кетдими?

Озодлик радиоси хабари

Россиядаги ўзбек муҳожирлари зўрайиб кетдими?

Муҳожирларнинг ўзлари¸ Россияга келган ўзбеклар ҳамма нарсадан қўрқиб яшаши ва жиноятга қўл уришга вақти ҳам¸ мажоли ҳам йўқлигини айтишмоқда.

26.11.2009
Ҳасанжон

Россия нашрларининг бири олиб¸ бири қўйиб ўзбек муҳожирлари "россиялик аëлларни зўрламоқда"¸ дея хабар тарқатаëтганига жавобан аксар ҳуқуқ фаоллари Россия расмийларини ўзбекларга қарши кампания бошлаганликда айбламоқдалар.

"Иркутскда Ўзбекистон фуқаролари ёш қизни зўрлади”.

"Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизни зўрлаганлик айби билан қўлга олинди”.

"Ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир (Санкт-Петербургда) 16 яшар шаҳарликни зўрлади”.

"Рязан областида ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир аёлга тажовуз қилди”.

Бу сўнгги 10 кун ичида Россия ахборот воситаларида эълон қилинган кўплаб мақолалардан айримларининг сарлавҳалари эди.
Сўнгги ойларда Россия матбуотида бундай мақолалар тез-тез чоп этилишининг боиси нимада?

Москвадаги "Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроев Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар маҳаллий хотин-қизларни зўрлаётгани ҳақида Россия оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган мақолалар ҳақиқатга мос эмаслиги ва у ўзбекларга қарши олиб борилаётган кампаниянинг бир қисми эканини айтди.

- Очиқдан-очиқ туҳмат бу. Зўрлашлар¸ ўғирлик қилишлар бўлиши мумкин. Лекин бунчалик бўрттириб ëзишлар асоссиз. Бугунги кунда Россия ҳукумати структураларининг халқимизга нисбатан қилаëтган жинояти ҳақида ëзилмайди. Биринчидан¸ ҳозирги кунда милиция ходимлари содир этилган жиноятларнинг тагига ета олмай уни муҳожирларга тўнтариши¸ улар учун энг осон нарса. Бу асосан халқимизга босим ўтказиш¸ кейинчалик Ўзбекистон Европа ва Ғарбга юз бурмаслиги учун қилинаëтган ҳатти-ҳаракатлар. Бугунги қинғир ишлари билан Ўзбекистонни ўзига тиз чўктирмоқчи¸ Россиянинг бу ҳаракатлари ҳақида бир нечта мутахассислар ҳам ëзаяпти. Мен ўйлайман¸ бунинг орқасида асосан сиëсий мақсад¸ яъни Ўзбекистонни яна қарам қилиш мақсади ётибди¸ дейди Баҳром Ҳамроев. 

Москва вилоятидаги қурилишлардан бирида ишлаётган ўзбекистонлик Мавлуда Россия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари оғир жиноятларни очишнинг уддасидан чиқа олмай уларни ўзбек муҳожирлари бўйнига қўймоқда¸ деган фикрга қўшилади.

- Бўлиши мумкин эмас бунақа нарса. Бари очилмаган жиноятларни очмасдан ўзбекларнинг устига қўйиб юборишаяпти. Ўзбеклар ўзи ишлаган жойидан кўчага чиққани қўрқади. Кўпи документсиз ишлашади. Регистрацияси йўқ. Бир-бирига гапиришга қўрқадию¸ ўзбекларнинг бошқаларни зўрлаши ҳеч ҳам мумкин эмас. Бунақа нарса бўлиши мумкин эмас. Уч йилдан бери Россияда юрибман. Мен бирор марта бирор тожикнинг ë ўзбекнинг аëл кишига "нападат” қилганини эшитганим йўқ. Кўрганим ҳам йўқ. Mана биз 2000-3000 нафар ўзбек-тожикнинг ичида ишлаймиз. Бундай ҳолат ҳеч бўлмаган. Бу ëлғон нарса. Очилмаган жиноятларни ўзбек¸ тожикларнинг бўйнига қўйишаяпти. "Сизнинг миллатлар келиб пулни олиб кетаяпти. Бизга иш йўқ” дейишаяпти. Ўзлари ишламайди биз ишлаëтган ишларда. Ўзбеклар¸ тожиклар ишлаган ишда булар ҳеч қачон ишламайди. Ишламаса ҳам "Бизнинг пулни олиб кетаяпти” деб бу халқни ëмон кўраяпти¸ дейди Мавлуда.

Бир неча йилдан бери Москва шаҳрида ҳайдовчилик қилаётган Нўъмон ҳам ўзбек йигитларининг маҳаллий хотин-қизларни зўрлагани ҳақида ҳеч эшитмаганини айтади.

- Эшитган ҳам эмасман¸ кўрган ҳам эмасман. Бизнинг халқ бу ерга ишлашга келади. Ишлаб уйига кетади. Мен Москвада юрибман. Бундай воқеани кўрган эмасман. Бошқа жойларни билмайман¸ дейди Москва шаҳрида ҳайдовчилик қилаëтган Нўъмон. 

Москва вилоятида яшаётган Жонибек ҳам Россия милиция ходимларидан ҳайиқиб ишга эҳтиёткорлик билан бориб келаётган ўзбек йигитларининг рус аёлларини зўрлашига ишонмаслигини айтади.

- Биз яшаëтган жойда ўзбеклар ўзи тўғри йўлда зўрға юради. Бунақа ишни қаердан қилади¸ дейди Жонибек. 

Инсон ҳуқуқлари Москва бюросининг Ксенофобия ва миллатчилик масалалари бўйича етакчи мутахассиси Семён Чарний сўнгги ойларда Россия матбуотида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари хотин-қизларни зўрлаётгани ҳақидаги мақолаларнинг тез-тез чоп этилаётганини бундай материалларни ёзаётган журналистларнинг савияси пастлиги билан изоҳлади.

- Менимча, аввал ҳам бундай сарлавҳалар бўлган. Буни ўзбекларга қарши олиб борилаётган кампания¸ деб талқин қилиш керак эмас. Ҳозир бундай сарлавҳаларга эътибор қаратилаяпти. Шу пайтгача бундай сарлавҳалар бўлган ва унга ҳеч ким аҳамият бермаган. Биз ҳам бу масала билан шуғулланишга имкон топмаганмиз. Бундай сарлавҳалар сийқаси чиққан мавзу холос. Бу жиноий воқеа ҳақидаги мақолалар, дейди Инсон ҳуқуқлари Москва бюроси мутахассиси.

Айни пайтда Семён Чарний Россияда мураккаб жиноятларни фош этишнинг уддасидан чиқа олмаган айрим ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноятни муҳожирларга тўнкаши ҳоллари борлигини инкор қилмайди.

Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи Москвадаги СОВА ахборот таҳлилий маркази раҳбари Галина Кажевникова фикрича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари хотин-қизларни зўрлаётгани ҳақидаги мақолаларнинг Россия ахборот воситаларида тез-тез чоп этилаётгани ортида бошқа сабаблар бор.

- Биринчидан, бундай жиноятлар реал содир этилаётганини рад этиш қийин. Жуда кўп эркак аёлсиз узоқ вақт қурилишда ишласа, зўравонлик ҳоллари келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай вазиятда мен ҳеч бир кутилмаган нарсани кўрмаяпман. Бу воқеаларнинг иккинчи жиҳати шундан иборатки, буни оммавий ахборот воситаларининг муҳожирларга қарши йўналтирилган кампанияси¸ деб айтиш мумкин. Бу кампания бир йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда ва амалда тўхтамаяпти. Бу кампания бевосита иқтисодий бўҳрон билан боғлиқ. Россия иқтисодий бўҳронга дуч келганда, маиший нуқтаи-назардан, уни муҳожирлар зиммасига ағдаришга уринмоқда. Ҳозирги вазиятда муҳожир Ўзбекистонданми ёки бошқа республикадан, унинг аҳамияти йўқ. Аммо муҳожирларнинг аксарини марказий осиёликлар ташкил этади. Бу халқ диққатини ҳукумат ҳал қилмаган иқтисодий муаммолардан ксенофобияга буриш учун қилинаётган тарғибот маъракаси, дейди Москвадаги СОВА ахборот таҳлилий маркази раҳбари Галина Кажевникова.
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 2175 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz