Вторник, 24-05-21, 13:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 26 » Асоратга тушаётганларнинг кўпи ўзбеклар
19:59
Асоратга тушаётганларнинг кўпи ўзбеклар

Асоратга тушаётганларнинг кўпи ўзбеклар

Олмаота анжуманида одам савдосидан огоҳлантирувчи варақа ва қўлланмалар ҳам намойиш этилмоқда.

26.11.2009

Халқаро миграция ташкилотининг Олмаотада ўтаëтган икки кунлик форуми иштирокчиларига кўра¸ минтақада одам савдоси қурбонларига айланаëтганларнинг аксарини ўзбекистонликлар ташкил қилади.

Форумда сўнгги йилларда Марказий Осиёда одам савдоси тобора авж олиб бораётгани қайд этилди. Халқаро миграция ташкилотининг Олмаота ваколатхонаси вакилларига кўра, сўнгги икки-уч йил ичида ташкилот асоратга дучор бўлган 5 мингдан зиёд кишига ёрдам берган. Аммо одам савдоси қурбонларига айланаётган кўплаб кишиларга ҳозирда кенг кўламда ёрдам кўрсатишнинг имкони бўлмаяпти.

- Бугунги кунда Марказий Осиёдаги асосий муаммо минтақа давлатларига келаётган ва кетаётган муҳожирлар ҳисобини олиш бўлиб ҳисобланади. Бунга минтақа давлатларида чегараларнинг шаффофлиги ва виза тартибининг йўқлиги сабаб бўлмоқда, дейди Озодлик билан суҳбатда халқаро миграция ташкилотининг Қозоғистондаги мувофиқлаштирувчиси Бермет Мўлдибаева.

Унга кўра, ҳозирда Марказий Осиёда жинсий қулликка дучор бўлаётган кишилар ҳам кўп бўлиб, улар одам савдоси қурбонларининг 10 фоизини ташкил қилади.

- Бу рақам минтақанинг деярли барча давлатларида бир хил. Агар минтақада одам савдоси қурбонига айланаётган кишилар сони ярим миллионни ташкил этаётган бўлса, уларнинг 9,5 фоизи жинсий қулликка тушиб қолаётганлардир. Бу ерда гап 40 минг одам тақдири ҳақида кетаяпти, дейди Бермет Мўлдибаева.

Халқаро миграция ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир Марказий Осиё давлатлари ичида энг кўп одам савдоси қурбонига айланаётганлар ўзбекистонликлардир.

- Бунга Ўзбекистонда аҳолининг бошқа давлатларга нисбатан кўплиги, Фарғона водийсида одамларнинг зич яшаши сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Шу боис энг кўп одам савдоси қурбонлари Ўзбекистонда қайд этилган, дейди Бермет Мўлдибаева.

Халқаро миграция ташкилоти вакиллари келтирган норасмий статистикага кўра, ҳар йили Қозоғистонда 50 мингга яқин киши одам савдоси қурбонига айланади. Улар орасида ўзбекистонликлардан ташқари Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бор.

- Булар қонунни билмай Қозоғистонга келаётганлардир. Улар миграция масаласини ҳал қилишда полиция ва бошқа давлат органларидаги бюрократияга дуч келмоқдалар. Улар ўз муаммоларини ҳал қилолмаяптилар, чунки буларнинг ҳаммаси учун муайян ҳужжатлар керак. Биз ҳозир Қозоғистондаги иқтисодий аҳвол Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидагига қараганда яхшироқлиги ва бу ерга пул ишлаш учун кўплаб меҳнат муҳожирлари келаётганини биламиз. Шундай экан, одамларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун миграция масалаларини ҳозирнинг ўзида ҳал қилиш лозим. Қозоғистон ҳукумати йилдан-йилга чигаллашиб бораётган вазиятни етарлича баҳолай олмаяпти, дейди Қозоғистондаги Бўҳронларга қарши кураш марказлари уюшмаси раҳбари Зулфия Байсақова
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1152 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz