|
![](/.s/t/121/12.gif) |
|
![](/.s/t/121/5.gif) |
Главная » 2009 » Ноябрь » 26 » Ўзбек маҳбуслари текширувдан яширилмоқда
20:29 Ўзбек маҳбуслари текширувдан яширилмоқда |
ББС хабари
Ўзбек маҳбуслари текширувдан яширилмоқда
"Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган таниқли диссидент шоир Юсуф Жума оиласига кўра, Қизил Хоч Қўмитаси ходимлари маҳбуслар шароитини текшириш учун қамоқхонага ташриф буюришлари арафасида у ва яна бир қатор маҳбуслар вақтинча, ўзга қамоқхоналарга кўчирилганлар.
Маҳбуснинг қизи Феруза Жума Би-би-си билан суҳбатда Қизил Хоч Қўмитаси ходимлари "Жаслиқ" қамоқхонасига келишлари арафасида отасининг қийноқларга тутилганини айтди.
"Дадамни 10 кунга изоляторга ташлашиб, қўлларидан осиб қўйишган," - деди Феруза Жума.
У дадасининг Қизил Хоч Қўмитаси текшируви арафасида Нукус қамоқхонасига кўчирилганини айтди.
"Совуқ ҳавода бир кунлик йўлга яланғоч, нон-сув бермасдан азоблаб олиб боришган," - илова қилди Феруза Жума.
Юсуф Жума икки йил аввал Ўзбекистон президентлик сайловларидан олдин ўтқазган норозилик намойиши ортидан қамоққа олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.
"Биз содда ташкилот эмасмиз"
Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Тошкентдаги идораси матбуот хизмати бошлиғи Раул Фостер Юсуф Жуманинг қийноққа тутилаётгани ва Қизил Хоч Қўмитаси ходимлари билан учраштирилмагани ҳақидаги даъволардан бехабар эмаслигига ишора этди.
"Биз содда ташкилот эмасмиз , бундай холатлар содир бўлиб туришини тушунамиз... Биз ўзбекистон мулозимларига ўз тафсияларимизни берамиз," - деб айтди Раул Фостер Би-би-си билан суҳбатда.
Унинг таъкидлашича, ташкилот Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол борасида жамоатчиликка маълумот бермайди.
"Айнан бундай ёндашув қамоқхоналардаги шаорит билан яқиндан танишиш учун бизга катта имкон беради," - деди Қизил Хоч Қўмитасининг Ўзбекистондаги вакили.
2002 йилда Ўзбекистондаги баъзи жазони ўташ муассасаларини бориб кўрган БМТнинг Қийноқлар бўйича маърузачиси Тео Ван Бовен мамлакатда қийноқлар "мунтазам" тарзда қўлланади, деган хулосага келган эди.
Ўзбекистон ҳукумати гумондор шахслар ё-да маҳкумларни қийноққа тутиш ҳоллари учраб туришини тан олса-да, қийноқларнинг "мунтазам" қўлланишини инкор этади.
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1148 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
![](/.s/t/121/8.gif) |
Copyright MyCorp © 2025 |
![](/.s/t/121/13.gif) |
|
|