|
|
|
|
Главная » 2009 » Ноябрь » 26 » Суд қийноқ иддаоларини инобатга олмаган
21:14 Суд қийноқ иддаоларини инобатга олмаган |
Суд қийноқ иддаоларини инобатга олмаган
24-ноябрь куни қариндошларига ҳеч қандай хабар бермасдан бошланган бугун давом этиши керак бўлган суд жараени номаълум сабабларга кўра номаълум муддатга қолдирилди. Эслатиб ўтамиз-ҳуқуқпарвар Ғайбулла Жалилов 5-сентябрь куни орган ходимлари томонидан ўгирлаб кетилган эди.У шу кунга қадар ҳибсда ушланиб унга нисбатан 159.1 ва 244.1 моддалар билан айбланаетган эди. У билан биргаликда қуйидагилар судланмокда: 1.Очилов Файзулло Авляевич -1973-йил 29-июлда туғилган. тел-317-13-59 2.Содиқов Ўткир Неъматович-1967-йил 28-декабрда. тел-458-18-77 3.Бобомуродов Юсуф Жумаевич-1971-йил 12-июнда тугилган. тел-200-07-37 Судланувчиларнинг барчаси тергов жараёнида уларга нисбатан қийноклар қўлланилганини, хусусан оёк-қўл томирлари кесилгани, уриб-тепилгани,қўрқитиб, ҳақорат қилингани ҳақида гапирганлар. Қийноққа чидай олмаган маҳбуслар хатто мих ютишган. Айникса Файзулло Очиловнинг аҳволи жуда ёмон бўлиб хатто бугун, яъни 26-ноябрь куни ҳам унга медицина ёрдами бериш учун уни перевязкага олиб бориб келишди. Тахминча айнан Файзуллонинг аҳволи ёмонлашгани учун суд қолдирилди. Ҳалқаро нормативларга кўра қийнок асосида олинган кўрсатмалар судда инобатга олинмайди ва судланувчилар суд залида озод этилади. Ўзбекистон Конституциясида ҳалкаро нормативлар республика қонунларидан устунлиги ҳақида урғу берилган.Аммо суд ушбу қийноқ иддаоларини инобатга олмаган. Нодир Ахатов. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳри бўлими раиси. 26-ноябрь
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1181 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|