Ғайбулло Жалиловнинг адвокати суддан бехабар…
Ғайбулло Жалиловнинг 24- ноябрь кунидан эьтиборан суди бошланган. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг 24- ноябрь кунидан эьтиборан суди бошланган. Ғайбулло Жалиловнинг яқинларига 25-ноябрm куни хабар етказилган, яьни хокимият томонидан ёлланган адвокат Жумаев Убайдулло телефон орқали билдирган, аммо нега 24- ноябрь куни хабар қилинмагани ҳозирча сирлигича қолмоқда. Ғайбулло Жалилов билан яна уч фуқаро устидан жиноий иш қўзгатилган. Ғайбулло Жалиловнинг яқинлари, судга киритишлари савол остида қолмокда, сабаби суд жараёни охирлаб қолгандан сўнггина суд залига киритишган. Ғайбулло Жалиловнинг адвокати хам бу суддан бехабар қолган кўринади, айни пайтда судъя Нурилло Зиёдуллаев суд жараёнини олиб бораётган экан. Суд 26 ноябрь куни махаллий вақт билан 10.00да ўтказиладиган бўлди. Бу судни кузатиш учун кузатувчилар қатнашишса, балки ижобий томонга ўзгарармиди?
Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси 26-ноябрь 2009 йил
|