Нодир Ахатовни мунтазам расмга тушириб олиш…
Бундан чиқди навбат Нодир Ахатовга келган кўринади.27- ноябрь куни тахминан соат 10-11лар атрофида Қарши шаҳар Улджабаева кўчасида, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлар Жамиятининг Қарши шаҳар раиси Нодир Ахатовни мунтазам расмга тушириб олиш ҳолати кузатилган. Бу воқеа Нодир Ахатовнинг онасига 27- ноябрь куни йиллик маракаси берилаётган пайтига тўгри келган. Эслатиб ўтишимиз жоизки 5 - сенябрь куни Ғайбулло Жалилов ҳам Нодир Ахатовникидан ифторликдан сўнг, ички ишлар ходимлари томонидан зўрлик ишлатиб олиб кетилган эди. Бундан чиқди навбат Нодир Ахатовга келган кўринади. ЎИҲЖ Қарши шаҳар раиси Нодир Ахатовга нисбатан тайзиқлар, провокациялар, босимлар бўлиши турган гап. Режимнинг яна қандай сюрпризлари мавжуд, буни эса вақт кўрсатади, бу воқеа. Ғайбулло Жалиловнинг суди бошлангани муносабати билан боғликдир.
Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси 27-ноябрь 2009 йил
|