|
|
|
|
Главная » 2009 » Ноябрь » 27 » Меҳринисо Ҳамдамова ва Шаҳло Рахмонова қора курсига ўтқизилиши мумкин
15:15 Меҳринисо Ҳамдамова ва Шаҳло Рахмонова қора курсига ўтқизилиши мумкин |
БИЛДИРИШНОМА
Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалилов устидан 24- ноябрь
куни махкама бошланган.Бу махкама бундан сўнг ўта ёпиқ ҳолда ўтади
десак муболаға қилмаган бўламиз. Суд жараёни жуда ҳам мураккаб ўтаётганлиги, яьни Ғайбулло Жалиловга нисбатан қийноқлар қўлланилганлиги маьлум бўлди, нафақат ҳуқуқ фаолига нисбатан, судланаётган яна уч нафар фуқаролар ҳам азият чекишмоқда. Қашқадарё вилоят судида тез орада яна Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг икки нафар аьзоси Меҳринисо Ҳамдамова ва Шаҳло Рахмонова қора курсига ўтиришлари мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирда улар ноаниқ манзилда ҳисбда сақланмоқдалар. Мен Гулшан Караева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси сифатида шуни билдираманки тез кунларда кутилаётган судларнинг холис ўтишини кузатиш мақсадида кузатувчилар судга ташриф этишсалар айни муддао бўлар эди. Биз Ҳалқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш ташкилотларининг кўмагига муҳтожлигимизни билдирмоқчиман. 27-ноябрь 2009 йил.
|
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА |
Просмотров: 1113 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|