Среда, 24-05-22, 01:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 27 » Исломий ҳаракатга аъзолик айби билан яна бир ҳукм
22:00
Исломий ҳаракатга аъзолик айби билан яна бир ҳукм
Исломий ҳаракатга аъзолик айби билан яна бир ҳукм
 
Шимолий Тожикистонда Туркистон Исломий ҳаракатига мансуб дея кўрилган киши 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бу борада Суғд вилояти махкамаси ҳукм чиқарган.

Бу кейинги бир ой давомида Шимолий Тожикистонда Туркистон Исломий ҳаракати фаолларидан дея кўрилган кишиларга нисбатан ўтказилган иккинчи маҳкама ҳукмидир. Бундан олдин 6 киши устидан ҳукм ўқилган ва улардан бири умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Айни бир пайтда Суғд вилояти маҳкамасида Туркистон Исломий ҳаракати аъзолари дея кўрилаётган яна икки киши устидан маҳкама давом этмоқда.

Суғд вилояти маҳкамаси ҳукмига кўра, Бахтиёр Жўраев 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Исфара шаҳрида яшаган 25 ёшли бу киши Туркистон Исломий ҳаракатининг аъзоси сифатида кўрилди. У Тожикистон Жиноий Кодексининг жиноий гуруҳ ташкил этиш, қотиллик каби моддалари билан айбланди.

Маҳкамада айтилишича, Бахтиёр Жўраев бундан бир ярим йил олдин Туркистон Исломий ҳаракатига кўнгилли равишда аъзо бўлган.

У бу ҳаракатнинг фаол аъзоларидан бўлган кишилар қўл остида иш юритиб, ҳайдовчилик қилган.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Бахтиёр Жўраев жорий йил апрел ойида Туркистон Исломий ҳаракатининг икки нафар аъзоси билан биргаликда милиция зобитига қуролли ҳужум қилишган.

Исфара шаҳар ички ишлар бўлимида ишлган милиция майори Боир Йўлдошев узилган ўқлардан яраланган ва кўриш қобилиятини йўқотган.

Лекин Жўраев яқинларининг айтишларича, у Туркистон ё Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзо эмас ва бевосита жиноят содир қилмаган.

Кузатувчиларнинг айтишларича, жорий йилда Тожикистоннинг Фарғона водийси қисмидаги Исфара шаҳри ва унинг атрофида Туркистон Исломий ҳаракатига мансуб дея гумон қилинаётган кишиларни аниқлаш ва қўлга олиш кучайиб кетган.

Бу мазкур ҳаракатнинг Исфарадаги раҳбари сифатида кўрилган Анвар Қаюмов ҳибсга олинишидан сўнг бошланиб кетган. Анвар Қаюмов жорий йил бошида Афғонистонда қўлга олиниб. Тожикистонга топширилган эди. Ўтган ой у Суғд вилояти маҳкамаси ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Исфарада қамоққа олинган ўндан ортиқ киши орасида икки аёл ва бир нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор. Улар Туркистон Исломий ҳаракати аъзоларига кўмаклашишда айбланишмоқда.

Ўтган ой охирида Туркистон Исломий ҳаракатига мансубликда гумон этилганларни қўлга олиш асносида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлган. Расмийлар ҳалок бўлганларнинг ҳаммасини Туркистон Исломий ҳаракати аъзолари ва қидирувда эканликларини эълон этишган.

Ҳозирда қирқ нафардан ортиқ кишига нисбатан қидирув эълон этилиб, уларнинг расми маҳаллий телевидениеда кўрсатилган.

Айни бир пайтда кузатувчилар маҳаллий аҳоли орасида Туркистон ёки Ўзбекистон Исломий ҳаракатига тааллуқли бўлмаган диндорларнинг асоссиз гумон остида ҳибсга олинишидан хавотирлик кучаяётганини таъкидлашмоқда.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1153 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz