![](http://www.uznews.net/con_images/news/0012211.jpg) | Ғанижон Маматхонов
|
Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси панжара ортига ташланди
Uznews.01.12.09 – Фарғона вилояти Охунбобоев туман судининг икки кунлик мажлиси ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанижон Маматхоновнинг беш йилга озодликдан маҳрум этилиши учун етарли бўлди.
Ғанижон Маматхонов устидан айблов ҳукми 24 ноябрда чиқарилди. Гарчи асосий гувоҳ ёки фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси "жинояти”нинг жабрдийдаси судга келмаганига қарамай суд уни товламачиликда ва пора олишга уринишда айблади.
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси ва судланувчи Маматжоновнинг ўртоғи Абдусалом Эргашевнинг сўзларига кўра, суд жараёнининг бу қадар тез ўтгани хатто уни, ўзбек фемидаси нималарга қодирлигига доимий гувоҳ бир шахсни ажаблантирган.
16 ноябр куни бошланган суд, мажлисга асосий гувоҳлар – жиноят ишига кўра ҳуқуқ ҳимоячиси пора таъма қилган фермерларнинг келмаганлиги учун қолдирилган эди.
23 ноябр куни жараён давом этди, бироқ унда фақат битта таъмагирлик "жабрдийдаси” - фермер Тохир Сулаймонов иштирок этди, гўё ундан Маматхонов, 4,5 млн. сўм (2990 доллар) ундирмоқчи бўлган.
Сулаймонов суд терговида ҳозир бўлгач, қоралов томоннинг айблов версиясини исботлай олгани йўқ, дейди Абдусалом Эргашев. Ҳакамнинг, қачонлардир Ғанижон Маматхонов ундан пул таъма қилганми, деган қўшимча саволларига, Сулаймонов жавоб бера олмаган. Кейин уни ҳакам ёнига чақириб, унга ҳуқуқ ҳимоячисига тухмат қилиш учун босим ўтказишганми, дея шивирлаб берага саволига у бош қимирлатиб, ҳа дея жавоб берган.
Маматхонов ишидаги асосий гувоҳ хисобланган бошқа бир фермер Рўзимат Усмоновдан, тергов маълумотларига кўра 6 миллион сўм (3990 доллар) таъма қилган. У иштирок этмагани учун суд мажлиси 24 ноябрга қолдирилган эди.
Бироқ, маълум бўлишича, асосий гувоҳнинг судда иштирок этишига зарурат йўқ деб топилган. Шу тариқа, Усмоновнинг 24 ноябр куни ҳам судда иштирок этмаганига қарамай, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанижон Маматхонов беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Фарғонада эса ҳуқуқ ҳимоячиси билан фермер Усмоновнинг ўзи ҳам қамалди деган гап тарқалди. У судда ҳуқуқ ҳимоячисига қарши кўргазма бермаганлиги ва судда иштирок этишдан бош тортгани учун жазоланган.
Абдусаломовнинг сўзларига кўра, бирорта айби исботланмаган инсон қисматини ҳал қилган суднинг адолатсиз ўтганини, изоҳлаб ўтиришнинг ўзи мантиқсизликдир.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрларига кўра, ҳамкасбининг судлданиши Ўзбекистон ҳукуматининг, мамлакатда қонун устиворлиги учун курашаётган, коррупцияни фош қилаётган шахсларга қарши олиб бораётган умумий сиёсатнинг давомидир.
"Нега одамларни қамашади, нега ўлдиришади, нега таъқиб қилишади, буни сиз мендан кўра яхши биласиз, бу биринчи йили, биринчи марта бўлаётгани йўқ, - дейди Эргашев. – Оғизларни ёпиш давом этмоқда ва бу кураш нафақат тўхтамаяпти балки кучаймоқда”.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация (FIDH) ва Қийноқларга қарши жахон ташкилоти (OMCT) Маматхоновнинг қамалиши юзасидан катта ташвиш билдиришди. Уларнинг фикрича, бу мамлакатдаги диссидентнинг овозини бўғишдан бошқа нарса эмас.
Улар Евроиттифоқ ва ЕҲҲТ (Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)ни Ғанижон Маматхонов ишига аралашишга чақиришди, чунки Ўзбекистон тағин ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўз вазифаларини бажариш ҳуқуқини кафолатловчи БМТ Инсон хуқуқлари Умумжахон Декларациясини қўпол равишда бузган эди.
Uznews.net
|