Понедельник, 24-04-29, 17:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » “Салом, аждодларим, бу -мен!”
22:36
“Салом, аждодларим, бу -мен!”

"Салом, аждодларим, бу -мен!”

ЎЗИМ ХАҚИМДА СЎЗ.

Мен Баратов Абдулфайз 1942 йил Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманига қарашли Ўгат қишлоғида туғилганман. Маълумотим олий. Самарқанд Давлат Университетининг филология факультетини тугатганман. 1966-1980 йилларда Самарқанд вилоят "Ленин йўли” (хозирги "Зарафшон”) газетасида ишладим. 1980 йилдан 1993 йилгача Жиззах вилоятидаги "Жиззахчўлқурилиш” худудий бошқармасининг "Бўстон”кўп нусхали газетасида бўлим мудири, маъсул котиб лавозимларида мехнат қилдим. Кейин "Бўстонсувқурилиш” трестига иш юритувчи, уч ярим йил Бўстон шахарча "Шодлик” махалла фуқаролар йиғинига раис бўлдим.
Ҳикоя, очерк, лавҳалар ёзиб тураман. Салкам қирқ йиллик меҳнат фаолиятимнинг 29 йилини журналистикага бағишладим.
Манзилим: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани,
Бўстон шаҳарчаси, Саркисов кўчаси -4/1.
Телефоним: 8-372-51-21-657.

****

У дунё хабарин ким берган, эй, дил!

Умар ХАЙЁМ.


"САЛОМ, АЖДОДЛАРИМ, БУ- МЕН!”

Инсон ўлганидан сўнг унинг руҳи 16 марта одам 8 миллион 400 минг марта турли ҳайвон ва жонзотлар шаклида дунёга келади,-деди суҳбатдошимиз-ўрта бўйли, қорачадан келган гаплари ниҳоятда мулойим одам. Мен сизнинг бу ёруғ оламга неча марта келиб кетишингизни айтиб беришим мумкин.
Ҳангу манг бўлиб қолдим.Ахир бу ёруғ оламга неча марта келиб кетганлигимни билиш албатта, қизиқ-да.Суҳбатдошимнинг гапларига ишонмасликка хаққим йўқ.у менга бир қоғозни узатди.Унда босма ҳарфлар билан шундай сўзлар ёзилган:”Халқаро илмий ишлаб чиқариш ПАМАКC-АКО фирмасининг (CCCР-Нидерландия ҳамкорлигида) илмий ишлаб чиқариш маркази директори,ноёб ҳислат эгаси….”
Бўлди.Унинг исми шарифини ошкор қилишдан ўзимни тияман.Манзили, макони ҳақида ҳам жим турайлик. Баъзи мулоҳазаларга бориб шундай қарорга келдим.Уни шартли ном билан табиби-ғайб деб атайқолайлик.
Ҳулласо, одамзодни маймундан тарқалган деган фараз ҳозир ман этилган. Ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаво фарзандлари эканлигимизни илгарилари ҳам билардик. Аммо эндигина тан олиб турибмиз-да. 70 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида динни афюн деб келдик. Оқибатда ҳудосизга айланиб, мехр-оқибатни, мурувватни унутдик.
Ҳозирги кунда ҳар хил башоратчилар, экстрасеанслар, руҳий таъсир орқали даволовчилар кўпайиб бораяпти. Анатолий Кашпировскийнинг довруғи оламга таралиб, қанчалаб кишилар ундан шифо топаётган эди. Ҳозир уни Полшада яшаяпти дейишади.
Табиби-ғайбнинг мусиқадай ёқимли, навбатдаги гаплари мени баттар гангитади:
-Мен сув парилари билан мулоқатда бўлиб тураман. Якка ўзим қолганимда уларни кўраман. Париларнинг миллионлаб канизаклари бор. Агар менга биров мураккаброқ савол бериб қолса, дархол парилар ёрдамга келади. Ортимдан унинг овозини эшитаман.
-Ё,алхазар! Сиз сув париларини кўриб турасизми?
Ҳамкасбим Аҳмаджон Норматов деган йигит. Хайрон қолганидан унинг эсхонаси ўйнаб кетган. Аҳмаджон қуръон сураларини арабчада яхши ўқийди. Номозни, рўзани канда қилмайди.Ўта диндор йигит.У сув парилари билан мулоқатда бўлиб турадиган одамни менга ўхшаб биринчи марта кўриб турарди. Хайрон-у-лол бўлган фақат иккаламиз эмасдик. Суҳбат туман муҳарирининг хонасида бўлаётган эди. Ҳудди қуйиб қўйгандек Шерали Жўраевга ўхшаб кетадиган муҳаррир ҳам ҳайрон қолганидан нақ портлаб кетгудек бўлиб ўтирарди.
Табиби-ғойиб таҳририят эшигига иш билан бош суққанди. Яъи эъон бердирмоқчи,ўзининг” ноёб ҳислатларини” кўз кўз қилдирмоқчи экан. Бизларнинг журналистлар эканлигимизни билиб гапга тушиб кетди.
Табиби-ғойиб фарғоналик бўлиб, икки яшар пайтида сув тўла чуқурга тушиб кетади.Сув тубида уч соатча ётса ҳамки сув ютмаган. Ота-онасига уни сув париси олиб келиб берган. Мана шундан буён сув париси унга бир умр ҳамроҳ экан.
Кейин мактабга боради. Учинчи синфда ўқиётган пайтида ҳомийси-сув париси билан яна учрашади. Сув париси унга хавф солган юқори кучланишли ток хавфидан озод қилади. Сув париси билан учинчи учрашув пахта терими вақтида бўлганди.Ҳардам хаёл бўлиб қолган табиби-ғайбни ўқитувчилари кўп койишарди. Теримда кунлик режани бажариш шарт эди. Бир куни у ухлаб қолиб, пахта тера олмай қолади. Лекин унинг учун пахта териб қўйилганди. Пахта ўғирлатган одам эса йўқ эди. Барча хайрон қолади.
Табиби-ғойибнинг овози мусиқадай ёқимли.Уччаламиз ҳам ҳайкалдай қотиб унга маҳлиё бўлиб ўтирибмиз.
Мен Жуна Давиташвилининг шогирдиман,- дейди у гапини давом эттириб.-1987-1988 йилларда Москвада Жуна билан учрашиб, кўп мулоқатда бўлганман.Унинг ҳақида соатлаб гапиришим мумкин. Жуна хозир СПИД га қарши даво излаяпти.
Инсон қисматини олдиндан башорат қиладиган Жунани бутун дунё билади.Табиби-ғайбга ҳурматимиз оша борди. Айтишича илгари унда одам фикрини ўқиб олиш қобилияти бўлган. Кейинчалик негадир йўқолиб кетибди.
У бизларга шундай бир воқеани гапириб берди: Табиби-ғойибнинг "ноёб” ҳислатлари ҳақида гап сўзлар тарқалган пайтлар эди. Боғдод тумани марказидаги универмагдаги таниш икки сотувчи қиз унга шундай дейди: ”Анови киши магазинга кирадими ёки йўқми? Қани башорат қилчи? ”Киради!”- дейди табиби-ғайб.-"Восток”соатини сўрайди,лекин олишга пули етмайди
Воқеалар у айтгандай ривожланади.Пули етмаган ҳаридор соатни қайтариб берар экан,ўзига ранглари қумдек бўлиб қараб турган қизларни кўриб довдираб қолади.
Ҳа, табиби-ғойибнинг гаплари бирам мулойим. Кашпировскийники бундай эмас эди,шекилли.Уники бир меёрда жасоратлироқ чиқарди.
-Анатолий Кашпировскийнинг Москвада туриб Грузияда операция столида ётган икки аёлнинг оғриғини сув билан қолдирганлигини телевизорда кўрган бўлсаларингиз керак,- дейди табиби-ғойиб. -Мен Кашпировскийнинг ўша усулини такрорлай оламан.Ҳар қандай қаттиқ оғриқни бир зумда тўхтатиб қўя оламан. Бир имо қилсам, кесилган жойингиздан шариллаб оқаётган қон дарҳол тўхтайди.
В,ажабо! Бу,мўжиза-ку! Лекин шундай ноёб мўжиза эгаси нега гавжум шаҳарлар қолиб, анчайин кичик бир туман марказида макон топди экан. Лекин бу гапни унга айта олмаймиз. Ичимизда шивирлаймиз: ”Сенга инсоф берсин, табиби-ғойиб, ишқилиб бир бирларингизни қани пичоқлангларчи, қонларингни тўхтатаман-,деб қолмагин.Ҳайрият ундай бўлмади.
Табиби-ғойибнинг айтишича у 1986 йилда Андижон тиббиёт институтини тугатган. Касби руҳий муолажаа қилувчи врач. Жунадан қул теккизмасдан даволаш сирларини ўрганган. Туғма касалликларни ҳам даволаши мумкин экан. Унинг айтишича ракни даволаса бўлади, лекин қандли диабет касаллигини даволаб бўлмайди.
Ҳар бир касаллик бизга худо томонидан юборилган жазо, -дейди табиби ғойиб. Бандасига қандай шифо топиш йўлини ҳам парвардигорнинг ўзи кўрсатади. Мен экстрасеансларни тан олмайман. Улар ҳар хил касалликларни тузатаман-, дейди. Бариси ёлғон.
Ё,товба! Қуръони Каримда ҳам ҳадисларда ҳам экстрасеанслар кўзбойловчилар ҳақида салбий гаплар айтишган. Илгариги замонларда уларни ғарбда жодугарлар сифатида ўтда куйдиришган. Ҳозир улар жуда кўпайишиб, фаоллашиб кетди. Ҳамма ёқда даволашаяпти, одамлар уларнинг қабулига гуррос-гуррос бўлиб боришаяпти.
Табиби-ғойибнинг ота -онаси Зомин туманидаги чўл совхозига чўлқуварлар сафида келишган. Ўтган йили табиби-ғойибнинг отаси аварияда ҳалок бўлибди. Шунинг учун у бу ерга келиб ишлашга жазм қилибди. Шу пайтгача Перм вилоятидаги Березовника шаҳар поликлиникасида ишлаган.
Табиби-ғойиб Кашпировский руҳий муолажасини, яъни дам солиб даволашини тан олади. У экстрасенсларни кўзбойловчилар деб атайди. Бироздан сўнг у мусиқадай ёқимли овози билан бизларни туман маданият саройига таклиф этди. Жон деб рози бўлдик. Бу оламга неча марта ва қай шаклда келиб кетганлигимизни жуда билгимиз келарди.
Маданият саройининг кутубхонасида беш олти нафар аёл табиби-ғойибни кутиб ўтиришарди.Улар даволанаётган беморлар экан. Табиби-ғойиб улардан интервью олишимизни илтимос қилди. Шу ерлик Ойша, Мукаррам, Солия исмли аёллар билан суҳбатлашамиз. Улар ҳар хил касалликлар туфайли бу ерга келганликларини, ҳозир даволанаётганликларини айтишди. Холбуви исмли аёл учинчи гуруҳ ногирони бўлиб, ўн икки бармоқли ичаги яра экан. Сеансдан кейин оғриқ қўзғаб кетибди.
Қўзғбдими, демак даво топасиз, оғриқ тезда тўхтайди!,- деди табиби-ғойиб. Яна одамлар келиши керак экан. Маданият саройи залининг ҳайхотдай залига кирамиз. Табиби- ғойиб аёллардан бирига: ”Қўлларингизни жуфт қилиб, олдинга бирдек чўзиб туринг, мен таъсир ўтказаман, қўлларингиз ҳаракатга тушиб кетади”,-деди.
Аёл шундай қилди. Юзлари оқ сариқдан келган аёл бир хил алпозда тураверганидан қўллари толиб, юзлари қизариб бурикиб кетди. Табиби-ғойиб таъсир кўрсатмоқчи бўлиб, қўлларини унга қаратиб ғалати тарзда силкитиб қўяди. Аёл эса мангуликка қўйилган ҳайкалдек қўлларини олдинга чўзганича ҳамон қизариб, бурикиб турибди.
Ҳа,майли "объектингиз” кейин ишлаб кетади,- деб табиби-ғойиб унга ўтиришга рухсат берди. Яна бир иккита аёл келди. Сеанс бошланди.Табиби-ғойиб бизларга қўлларимизни тиззаларимиз устига кафтларимизни юқорига қаратган холда қўйишимизни, кўзларимизни юмишимизни илтимос қилди. ”Ҳозир сизлар ўтмишдаги руҳларингиз билан учрашасизлар!”-деди у. Руҳларингиз ҳар хил шаклда –одам ёки турли ҳайвон кўринишларида номоён бўлишлари мумкин…”
Унинг яна мусиқадай ёқимли овози секин жаранглай бошлади. ”Она сутидек оппоқ, соф руҳларингиз кўз ўнгингизда намоён бўлади. Сиз илгари ким бўлиб дунёга келганлигингизни билиб оласиз….”
Кўзларимни юмиб олганман. Аввал табиби-ғойибнинг қорачадан келган юзи бироз липпиллаб турди-да ғойиб бўлди. Ҳайхотдай залнинг салобатли кўриниши ҳам йўқликка сингиб кетди. Ҳар хил ҳайвонларни ўйлайверганим учунми билмадим, кўз ўнгимда отнинг шакли замбаракнинг ўқидек кўндаланг бўлиб турарди.
"Оббо,неча замонлар илгари бу дунёга от шаклида ташриф буюрган эканман-да” деб ўйладим. Кейин хотиним эсимга тушиб аччиғим чиқиб кетди. Хотинбой кеча ўтоқ қиламан деб томорқадаги бир неча бодринг палагини мажақлаб кетган эди. Маълумки палаги мажақланган бодринг аччиқ бўлади.”Демак,бизнинг ҳурлиқо ҳам қачонлардир бу дунёга келган, фақат тўнғиз қавмида ташриф буюргани аниқ.”
Қўлларимиз тиззада ,мусиқадай овоз ҳамон эшитилиб турарди. От шакли ҳам ғойиб бўлди. Қўлларим толиб, белим оғриб кетди. Ниҳоят сеанс тугади. Табиби-ғойиб ким нима кўрганини суриштира бошлади. Кўплар ҳеч нима кўрмабди. Навбат муҳаррирга келганида у менга қараб даб дурустдан "сизни кўрдим!”-деб юборса бўладими.Товба мени кўрганмиш. Ким билади балки бундан минг йилча муқаддам ҳудди шу дарроз муҳаррир мен шаклимда бу дунёга келиб кетгандир.
Ҳамкасбимиз Аҳмаджон ҳеч нарса кўрмабди. У табиби-ғойибга ўқрайиб қараб турарди. Аҳмаджоннинг асаби чатоқроқ, харбий хизматда бўлганида фалокатга учраб контузия бўлиб қолган. Сал нарсага жаҳли чиқиб, жиғига теккан киши ким бўлишидан қатъий назар авлод аждодини қўшиб ”ишлов”бериб юборади.
Ҳайрият, ҳамкасбимиз ўқрайиш билан кифояланди.Табиби-ғойиб билан хайрлашамиз. Аёллар ҳам уй уйларига йўл олишди. Мен бу ҳақда ёзмоқчилигимни айтаман. У ҳурсанд бўлиб кетади. ”Фақат катта газетага ёзманг,мафия етиб келади”,-дейди. Ҳайрон бўлиб сабабини сўрайман. У тўнғиллайди:” Мафия пулга ўч бўлади,менда пул кўб деб ўйлайди…..”
Сув парисининг паноҳида бўлган, бир имо билан шириллаб оқаётган қонни дарҳол тўхтатиб қўя оладиган, руҳлар билан бемалол мулоқатдаги бундай одамнинг мафиядан қўрқишига ҳайрон бўламан. Сув париларини ишга солиб мафиянинг оёғини осмондан қилиб юбориш қийинми? Ёки руҳлардан илтимос қилиб барча мафияларни ахта қилиб чиқса зўр бўларди-да.
Кўчага чиққанимизда қаттиқ шамол туман марказини алғов далғов қиларди. Ғалати замонлар бўлаяпти-да ўзи. Саратонда дўл, жала ёғиб беради. Осмонни учар ликопчалар босиб кетди. Ҳар хил мўжизалар юз кўрсатаяпти. Лекин аҳвол яхшилинаётгани йўқ. Худонинг қахри келди шекилли.

Бу дунёда гуноҳсиз ким бор?
Нечун яшай олди бўлмай гуноҳкор.
Ёмонлик қайтарсанг ёмонлигимга.
Фарқимиз не бўлди,айт парвардигор.

Мен гуноҳкор банда уйга кела келгунча Умар Ҳайёмнинг сатрларини хаёлан такрорлаб келдим.

Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 2202 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz