Понедельник, 24-04-29, 10:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » Яна қамоқхоналар ҳақида….
22:48
Яна қамоқхоналар ҳақида….

Яна қамоқхоналар ҳақида….

Ёдгор Турлибеков(Тўртинчи қисм)

Президент Каримовнинг 18 йиллик унинг сайланган вақтдан бери Ўзбекистонда милиция тўғрисида қонуннинг йўқлиги айнан Каримовнинг ҳоҳиш ва нияти шундай эканлигинингдан далолат бериб турибди десак ёлғон бўлмайди.

Чунки, айнан шундай ҳолат Каримовнинг диктаторлик фаолиятининг бемалол гуллаб - яшнашига асосий шароитни туғдириб берди. Унинг қуролсиз халқни тавба қилдириб, доим қорнини оч, устини юпун, ёзда оғир ва маошсиз меҳнат қилдириб яшашга мажбур қилдирса, қаҳратон қиш ойлари газ ва электрсиз қўйиб  ўзбек халқини атайин қийнаб келмоқда.
У ўзининг бундай қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун, совет давридаги оз бўлсада халқнинг хизматида бўлган халқ милициясини фақат ўзининг хизматкори ва тан қўриқчисига айлантириб олди.
Аслида кечаги совет даврида инсонларни ҳимоя қилиб келган милиция бугунга келиб халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъмилаш ўрнига бундай катта куч, аксинча халқни эзиб уни таламоқда, улар ўзларининг муқаддас қасамёдларига мос ҳолда, ўзларининг меҳрибон президентларини яқин тутиб, халқни эса бутунлай унутган.

Диктатура режимининг узоқ туриб қолиши бугун ўзи емай-ичмай оч халқнинг хақи ҳисобидан берилаётган юқори маошларни милиция гўё Каримовнинг ҳамёнидан олаётгандек, у ҳатто диктаторни авайлаб халққа қарата ўқ отишга тайёр турган Каримовнинг шахсий қуролига аллақачонлар айланиб бўлган.

Бойликка хирс қўйган  солиқ ва суд-прокуратура органлари каби нафси ўнқонга айланган милициянинг қайси соҳасида бўлмасин бир хил ўта хунук ва қора рангли мазарани кўриш мумкин. Улар гуноҳкор оғир жиноятчилардан катта пора олиб киссаларини тўлдиргач қўйиб юбориб, ўзлари ашаддий жиоятчиларни ҳимоя қилиш билан прокуратура, суд органларининг ишларини чалкаштириб юбормоқдалар.

Бундай ишларда терговчилар ўз ишларида давлат ва халқ манфаатларига улкан зарар етказиб, бойлик ортидан қувишни касб қилиб олганлар ва очишга мажбур бўлиб вақтларини шахсий манфаатларига сарфлаб юбориб очолмай қолган оғир жиноятларини камбағал ва ортида ҳимоячиси йўқ одамларни топиб уларга тўнкаш билан ҳатто ундайлар ўзларига юқоридан обрў ва мақтов ҳам олмоқдалар.
Демак милиция орасида оз ишласада ўзининг фирибгарлиги туфайли унвоний ва вазифаларининг ҳам юқорилашига эришаётган қаллоблар ёппасига кўпайиб кетган.

Масалан, худди шундай қаллобликлар билан ички ишлар вазирлигини лақиллатиб келган ва капитандан тўрт йилда полковник даражасига кўтарилиб бундай тезкорликни янада генералликкача кўтарилиб вазирликни орзу қилган собиқ Қарши шаҳар милиция бошлиғи Сафар Сармонов мен айтган тоифадаги милициянинг яққол намунасидир.

Милициядаги мақсади фақат бойлик орттириш бўлган терговчидан бошлаб унинг айрим раҳбарларигача ўрнашиб олганликлари, биринчидан милицияда хақиқий ўз хизматларини виждонан бажариб келаётган кадрлар шаънига доғ бўлса, иккинчидан бундай кишилар халққа нисбатан ва қонунга нисбатан ўз вазифасини суйъиистимол қилиш ривожланган.

Милиция орасидаги жавобгарлигини ҳалол ҳис қилувчи айниқса ўзидан кичик лавозмдаги милиция ходимларини юқоридан кўкартирмай, улар тобора паст лавозимларга туширилиб, охир милициядан ҳайдалиб, ҳатто сўнг қамалиб кетаётганлар сафи ҳам ортиб кетганлиги, милиция орасидаги тарбиявий тадбирларнинг натижаси йўқолиб кетганлиги туфайли ва милициянинг умуман етарли назоратдан четда қолиши каби иллатлар милициянинг халқ ўртасидаги қалин леворни ҳосил қилиб қўйишга олиб келди.
Милиция органлари ва халқ ўртасидаги муносабатларнинг бундай таранглашуви милиция ишидаги кўпайиб бораётган сунъий жиноятларнинг кўпайишининг натижалари ва кўплаб оддий одамларнинг арзимаган сабаблар билан қамалиб кетишлари қисқача айтганда маҳбуслар сонининг кўпайиб кетишларига асосий сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатлар туфайли қамалган маҳбусларнинг орқасидаги ўнлаб мингларга етган ўз боқимандасидан айрилиб ёрдам ололмаган ва болалари сабабли ишлолмай уларни боқолмай сарсон ўзбекниг бахтсиз оилалари қийналсин ва оиласига маҳбусларнинг ёрдами тегмасин дегандай, маҳбусларнинг ишсиз ва маошсиз тутилиши, бу минглаб маҳбуслар бекорчи маҳбуслар давлатнинг узоқ йилларга чўзилган зараркунанда боқимандасига гўё атайин айлантирилганга ўхшайди.
Тўғри бундай ҳолларда кам таъминланган оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар етим-есирларга тўла етиб бормаётганлиги ва бундай ёрдамларнинг маҳаллий ҳокимиятда ҳам ўрнашиб олган маҳалла раҳбарларининг бебурдлиги ва уларнинг диёнатдан узоқлиги туфайли турли баҳоналар билан ундан кўпинча бадавлат оилалар баҳраманд бўлишдек ҳолларнинг кўрсаткичлари жуда кўплигини алоҳида эслатиб ўтиш керак бўлади.

Бундай ҳолатлардан қамалган ва айниқса икки уч хаста оила аъзолари бор оилалар азоб чекиб келмоқдаки, уларнинг арз-шикоятлари билан хозиргача бирорта хеч қандай туман ва шахар ҳокимияти мутлақо шуғулланмай қўйган ва турмуш қийинлиги учун бундай оилаларда фоҳишалик, ўғирлик, ҳатто одам ўлдириш ва зўрлаш каби оғир жиноятларнинг ҳам содир этилиш сонини кўпайтирмоқда.
Энг ачинарлиси, совет қамоқхоналардаги ҳолат билан солиштирганда Мустақилликка эришилгандан кейин Ўзбекистонда маҳбусларнинг жазони ўташ колонияларидаги шароитларнинг оғирлашиб кетабошлаши ва айнан мустақил бўлганда бундай салбий ҳолатларнинг нега юз бериши мумкин деган хақли саволнинг келиб чиқиши табиийдир.

Бундай салбий ҳолат сабабларини биринчидан, бу республика аҳолисининг маошлари ўта паст эканлиги натижасида мамлакатдаги ишсизлик ва қашшоқликнинг оммавий тус олиб кетганлиги бўлса, иккинчидан мамлакат аҳолисига конституция белгилаб берган эркинлик хуқуқларининг давлат амалдорлари, куч ишлатар ва прокуратура суд ва прокуратура органлари томонидан халқ олдидаги ўз вазифаларини суъйистемол қилинаётгани деб айтиш билан изоҳлаш мумкин.

Ҳатто очиқда юрган фуқароларнинг ўз республикаси ичкарисида эркин харакат қилишдаги хуқуқ нормалари қўпол бузилиб, уларнинг ҳатто ўзга вилоятларга ўтишлари қийинлашгани сир эмас, уларнинг йўлидаги махсус постларда паспорт текшируви ва автобусда кетаётган фуқароларнинг олиб кетаётган сумка ва тугунларигача назоратдан ўтказиш йўлга қўйилиб, тамомила эркин юриши керак фуқароларга таъқиб тазйиқларнинг кучайиши каби ёқимсиз муҳитнинг юзага келиши кўп ҳолларда қонунлаштирилиш даражасигача етган.

Лекин хозирги замон ривожланган ва демократик давлатлардаги маҳбусларининг ҳаёт нормаларида солиштириб бўлмас даражадаги фарқлар борлигини кўриб, Ўзбекистондаги жазони ўташ муассасаларидаги кўпайиб кетган бир манзарага диққатингизни тортмоқчиман.

Шуни аниқ биламанки, совет турмаларида икки марта ўтириб масалан йигирмадан ортиқ камераларда ўтириришимга тўғри келсада, аммо уларнинг бирортасида одам ўлдирган маҳбусни учратмаган эдим, 1000 кишига мўлжаллаб қурилган Бухоро вилоят турмасининг бир неча камераларида ўтиришга тўғри келган эди аммо мен ўтирган ҳамма камераларда икки-учтадан 5 кишигача арзимаган пул учун одам ўлдирган маҳбусларни учратиб ҳайратга тушдим.

Ўзбекистондаги жазони ўташ муассасаларидаги қўлланилаётган тартиб ва қоидалар деворларга ёзиб ва осиб қўйилган ва қоғоздагина қолиб кетаётган тартиблар асосида эмас, уларнинг шу муассасалар ичкарисидаги маъмурият йўл қўйиб бераётган ва юқоридан кундалик келиб турадиган ИИВ нинг махфий кўрсатмалари асосида иш олиб боришларига амин бўлдим.

Шундай ноқонуний ҳисобланган кўрсатмаларни улар тезкор амалга оширилиши учун баъзан буйруқлар оғзаки берилиб, уларда: фалончи маҳбусга яхши қаранглар дейилса, фалончини аяманглар ёки фалончи учун унинг амнистияга чиқарилмасига чора кўринглар деган тезкор буйруқлар ҳам бўлиши Ички Ишлар Вазирлигининг 18 йилдан бери президент қўл қўйиб тасдиқлаган қонунларининг йўқлиги ва милициянинг давлат томонидан чиқарилган аниқ қонунларсиз ўзбошимчалик ҳолатларни келтириб чиқармоқда.

Яна шуни айтиб ўтиш керакки, юқорида айтилган ҳолатларда ҳатто маҳбуснинг турли қийноқлар билан ўлдирилиши каби оғир жиноятлар содир этилиб, улар барча ички ва ташқи қонунлар ва халқаро конвенция нормаларига зид бўлгани эса, заррача ҳеч кимни қизиқтирмаслиги ва бунга хозиргача ҳеч ким жавоб бермай келаётгани фақатгина диктатура гуллаб яшнаётган мамлакатларга хос хусусиятдир.

Бундай ташвишли ва аянчли ҳолатларни республикада фаолият кўрсатиб келган ва кўрсатаётган барча инсон хуқуқлари жамият ва ташкилотларининг мониторинг хужжатлари, турли мустақил ахборот манбаълари, жабрланувчиларнинг адвокатлари ва қолаверса бундай 20 йиллик давом этган диктатура тузуми бедодлигидан жабрланиб юзлаб ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари берган бирма бир кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланишлари мумкин.

Ҳулоса қилиб айтганда, халқимизнинг руҳини туширишдан узоқлигимни билдириб, бу декабрдагидай қоронғу туннинг узоқ давом этаётгани албатта халқимизнинг чексиз шукроналик ва андишалиги бўлсада, бу ҳиссиётнинг бугун тугаб бу халқнинг ишонувчанлиги ҳам тугаб етган деб ўйлайман, бугун бўлмаса эртага ўз кишанларини улоқтириб, ўз озодлигини ўз ғайрати билан қўлга киритади ва бу йўлда албатта аҳиллик билан ақл идрокни ишлатиб курашни бошлайди ва унинг ғалабаси муқаррар, деб ишонгим келади!

www.yangidunyo.com

Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 1502 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz