Воскресенье, 24-04-28, 23:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 5 » Қаршида янги провокация тайёрланмокда
17:36
Қаршида янги провокация тайёрланмокда

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти баёноти

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими айни кунларда ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган бўлинмамиз саналади. Мазкур вилоят ташкилотини Гулшан Қораева ва Қарши шаҳар бўлимини эса Нодир Аҳадов бошқармоқда. Яқиндагина бўлиб ўтган навбатдаги "қама-қама” ларда Қарши шаҳрининг ўзидан тағин уч нафар Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзолари қамоққа ташланишди. Шундай қилиб мазкур ташкилотимизнинг Қашқадарё вилоятининг ўзидан қамоқда ўтирганлари беш кишини ташкил этмоқда. Булар Йўлдош Расулов, Зафар Раҳимов, Ғайбулла Жалилов, Шаҳло Раҳмонова ва Меҳринисо Ҳамдамовалардир.

Қаршидан бизгача етиб келаётган маълумотларга кўра, милиция органлари яна бир тўҳматона вазиятни яратишга тайёрланмоқда. 5 декабрь куни Гулшан Қораева хонадони атрофида участка назорат инспектори Азиз Аллаёров раками 336, ф қора рангли "Жигули” автомашинасида кўчани айланиб ўтганлиги ва унинг ёнида бир аёл ҳам бўлганлиги айни шу таҳлит фикрга келишимизга асос бўлади. Шу кунда Гулшан Қораеванинг уй телефони ҳам "ишламай қолган” ва бу уни алоқадан узиш мақсадида қилинмоқда.

Айни мана шу манзара Нодир Аҳадов уйи атрофида ҳам кузатилган.

Шуни эслаб ўтишимиз жоизки, Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатган ҳуқуқбон Тўлқин Қораевнинг синглиси. 2005 йилнинг 4 июнь кунида Тўлқин Қораев ҳам бир туҳматона вазиятнинг қурбони бўлиб қамоққа олинганди ва ўшанда ҳам Юлдуз Шерова исмлик бир "муштипар аёл” милиция профилактика инспектори билан кўчани айланган, ҳаттоки Юлдуз Шерова Тўлқин Қораев хонадонига киришга ҳам уринганди. Бироқ у милиция топшириғини Қарши шаҳрининг "Эски шаҳар” ҳудудида амалга ошира олишга муваффақ бўлганди.

Барча халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистондаги чет эл дипломатик миссиялари ўз диққатларини Қарши шаҳридаги вазиятга қаратишларини сўраймиз. Бу шаҳарда ноҳақдан ноҳақ қамоққа олишлар, одамларни қийноққа тутиб уларни ҳаттоки терроризмда айблашлар оддий ҳолат бўлиб қолди. Режимнинг навбатдаги қурбонлари ҳали озодликда, лекин тез орада бирор кор-ҳол юз бериши мумкин.

5-декабрь 2009 йил

Абдужалил Бойматов,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

тел: 00 353 870 61 4883

Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1352 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz