Четверг, 24-05-02, 05:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 6 » 5 ва 6 декабр - тожикларнинг миллий хотирлаш куни
19:51
5 ва 6 декабр - тожикларнинг миллий хотирлаш куни
5 ва 6 декабр - тожикларнинг миллий хотирлаш куни

1992 йилнинг 5 ва 6 декабр кунлари Тожикистонда даҳшатли қирғин уюштирилган эди.

Айни пайтда Венада яшаётган Тожикистон Демократик партияси асосчиси, таниқли сиёсатчи ва тарихчи Шодмон Юсуф жанобларининг бизга маълум қилишича 5 декабр куни тожик миллати қотлиоми бошида турган Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Россия ва Ислом Каримов (Ўзбекистон) қўшинлари ердан танклар ва осмондан қирувчи ўчоқлар ёрдамида Тожикистонга бостириб кириб 70 дан юз мингга қадар бўлган тожик миллатига мансуб кишиларни қатлиом қилган эдилар.

"Ўша куни юзлаб қишлоқлар одамлари билан ёқиб юборилди, уч юз мингдан ошиқ аёллар ва болалар, қариялар ва ёшлар ислом динига амал қилганлари учун ваҳобийга чиқарилиб қувғин қилинди. Ўлдирилганлар орасида минглаб ўқитувчилар, муҳандис, шифокор, шоиру ёзувчи, туман ва шаҳар меҳнаткашлари бор эди” деб эслайди Шодмон Юсуф.

1993 йилда Шодмон Юсуф ва профессор Раҳим Қабодиёний ташаббуси билан 5 ва 6 декабр кунлари Тожикистонда миллий мотам кунлари деб эълон қилинди.

-Шу кунларда дунё бўйлаб сочилиб кетган юзлаб тожиклар ўлганлар руҳига дуо қилиб, ноинсоний режим қотилликларини ва жамийки жаллодларни лаънатламоқдалар. Биз ҳар йили май ойида Андижонда ўлдирилган ўзбек биродарларимизни хотирлаш маросимини ўтказамиз. Биз сиз ўзбек биродаларимизни ҳам 92 йилнинг декабр ойида ўлдирилган тожикларни хотирлаш кунида иштирок этишингизни илтимос қиламиз. Биз қадимдан бир тану бир жон бўлиб келган халқмиз, қувончу шодлик ва ғаму қайғули кунларимизда ҳам бирга бўлайлик,-дейди Шодмон Юсуф.

Биз хорижда яшаётган барча миллатдошларимизни Тожикистон мухолифати ташаббусини қўллаб қувватлашга чақирамиз!

Ўлганларни Тангри раҳматига олган бўлсин!

Таҳририят.

*****

Мавзуга оид мақола билан қуйида танишингиз мумкин.

Ислом Каримовнинг Тожикистондаги хунрезликлари

yr.JPGЮсуф Расул, журналист, Швеция.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Андижонда тинч намойишчиларни ўққа тутгани, бундан олдин эса Бўка, Ангрен ва Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги хунрезликлари кўпчиликка маълум, лекин уни Тожикистон мухолифатини куч билан бостириб, минглаб одамларни умрига зомин булгани гапирилмайди, ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов бу жимликни бузиш вақти келган, дейди.

1992 йилнинг 19 ноябр куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган мамлакат Олий Советининг 16 сессиясида Данғара районидаги Ленин номли совхоз директорлигидан эндигина Кўлоб вилоят ижроия қўмитаси раиси вазифасига ўтказилган Эмомали Раҳмонов Тожикистон Олий Совети раиси вазифасига сайланган эди. Гувоҳлар сессия бошдан охир Ўзбекистон хавфсизлик кучлари назорати остида ўтганини айтишади. Сессия ўтказилган вилоят ҳокимлиги биноси эса Ўзбекистон аскарлари томонидан қўриқлаб турилган.
"Ўша пайтда Тожикистон пойтахти Душанбе тожик мухолифати назорати остида эди. Ўзбек мухолифатининг ҳам ҳукумат тепасига келиши мумкинлигидан қаттиқ ташвишланган Ислом Каримов учун Эмомали Раҳмонов итоаткор, исталган шахс эди. Шу сабабли Каримов Раҳмоновни ҳукумат тепасига олиб келиш учун бор кучини сарфлади”, дейди ўз номини ошкор қилмаслигимизни сўраган Тожикистонлик собиқ зобит.

У Хўжандда бўлиб ўтган сессия пайтида Раҳмоновни қўриқлаш хизматида ишлаган.

"Сессиядан сўнг даҳшатли воқеалар содир бўлди. Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарё вилоятининг Узун туманида тўпланган танклар ва самолётлар билан мухолифат эгаллаб олган Душанбега бостириб кирди, қонлар дарё бўлиб оқди. Мухолифат вакиллари ўзларини ва оила аъзолари жонини сақлаб қолиш мақсадида совуқ Вахш дарёсига ўзлари отдилар,  натижада юзлаб одамлар, болалар ва аёллар сувга чўкиб қурбон бўлди”, дейди суҳбатдошимиз.
Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Насрулло Саййид Душанбе шаҳрида тожик мухолифати билан бир сафда турганини эсларкан, мамлакатдаги хунрезликларга Ўзбекистон ҳукуматининг қули борлиги аниқ деган фикрда.

"Мен 1990 йил июл ойи охирида Душанбега боргандим. Душанбе шаҳридаги "Озоди” майдонида мухолифатни катта митинги бўлиб турган эди ўшанда. Мен ўзбек мухолифатидан бу ерда ҳеч ким йўқлигини кўриб хафа бўлдим ва тожик мухолифатини қўллаб туриш учун қарийб бир ой шу ерда қолиб кетдим. Бу ерда Қирғизистон ва Украинадан келган кўплаб мухолифатчилар бор эди. Митинглар жуда тартибли ва ташкилий тарзда ўтиб борар ва ҳар кун майдонда 40-50 минг киши турарди. Мен митингда 2 марта сўзга чиқдим. Сўзимда тожик демократларини қўллаб, бутун Марказий Осиёни демократлаштириш муаммолари ҳақида гапирдим. Каримов эски коммунист эканлиги, Тожикистонда ҳам ҳокимият демократлар қўлига ўтишини талаб қилиб сўзладим”, дейди суҳбатдошимиз.

Насрулло Саййид Тожикистондаги вазият ўша пайтда Ўзбекистон ҳукумати назорати остида бўлганига кейинчалик амин булганини айтади.

"Бу ердаги митинглар тўла Ўзбекистон томонидан назоратда эканлигини кейин англаб етдим.Чунки 1993 йил менга нисбатан сохта жиноят иши қўзғашганда,Тожикистондаги митингларда қатнашганим тўғрисидаги видео ёзувларни халққа кўрсатиб, мени Тожикистон воқеаларида айблашга уринишди. Мен ўша митингларда Тўражонзода ва Давлат Худойназаровлар билан учрашганман.Тўппадан тўғри Ўзбекистонни аралашганига бир нарса дея олмайман, аммо Ўзбекистон у ердаги воқеаларни доимий назоратда ушлаб тургани ва Раҳмоновни ҳокимиятга олиб келгани аниқ”, дейди Насрулло Саййид.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси Толиб Ёқубов ҳам биз билан суҳбатда Эмомали Рахмоновни ҳукумат тепасига олиб келган, Тожикистонда фуқаролар уруши оловини ёққан, минглаб кишиларни қирғин қилган ҳам Ислом Каримов режими эканлигини айтади.

"Каримов нафақат Ўзбекистонда, балки Тожикистона ҳам қирғин ўтказгани негадир гапирилмайди. Холбуки буни Тожикистонликлар ҳам, Ўзбекистонлик кўп кишилар ҳам яхши билишади. Менимча Ўзбекистон билан муносабатларни ёмонлаштирмаслик учун бу ҳақда ҳеч ким гапирмайди. Мен 2005 йил сентябр ойида Норвегияда бўлганимда Тожикистонлик нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашиб, шу ҳақда суҳбатлашган эдим. Улар ҳам буни тасдиқлашганди, бироқ бу масалани кўтариб чиқишга улар қўрқишади. Ислом Каримовни Тожикистондаги хунрезликлар бошида тургани ҳақида алоҳида гапириш керак. Бу жуда ҳам зарур тема. Бу мавзу қачон бўлса ҳам кўтарилиши керак”, дейди Толиб Ёқубов.

Ёқубов бу масалада бир неча мақолалар эълон қилганини айтади. Унинг фикрича Тожикистондаги фуқаролар урушининг содир бўлишида, ўша пайтдаги Тожикистон Олий Совети раиси Раҳмон Набиевнинг ўлдирилишида Ўзбекистон МХХ нинг қўли бор. Мухолифатни қирғин қилиб, Эмомали Раҳмоновни ҳокимият тепасига олиб келган одам айнан Ислом Каримовдир.

Суҳбатдошимизнинг айтишича Раҳмонов президент бўлгач сал ўтмай Ўзбекистонга ташриф буюрганди. "Мен Ўзбекистон президенти И Каримовга таъзим қиламан” деганди у. Бу халқаро муносабатларга зид ҳолат. Бир мамлакат президенти иккинчи давлат раҳбарига таъзим қиламан, деб айтиши мумкин эмас. У ўша пайтда кимни кучи билан ҳокимият тепасига келганини билдириб қўйганди”.

Толиб Ёқубов тожикистонлик ўзбек полковниги Маҳмуд Худойбердиев армияси Ўзбекистон МХХ томонидан тузилганига ишонишини айтади. Маҳмуд Худойбердиевнинг тез ҳаракатланувчи армияси узоқ йиллар Тожикистон бирлашган мухолифатига қарши уруш олиб борди. Тожикистон ҳукумати мухолифат билан ярашгач Худойбердиев ҳар икки томонга қарши урушган.

Ёқубов Худойбердиевни Ўзбекистон томонидан ташкил қилинган армияни бошқарганига ишонади. Таркибида этник ўзбеклар булган бу армиянинг қолган қутгани, (тахминан 5000 киши дейишади) ҳозир Ўзбекистонда. Уларга Ўзбекистон фукаролиги берилган, ҳар бир оила яхши таъминланган. Бу армия аскарлари ҳафтасига 200 доллар ойлик олиб туришади.

1992 йилнинг ноябр ойида тожик мухолифатини қирғин қилишда ҳам бу армия асосий рол уйнаганди. Бугунги кунга келиб кўпчилик кишилар ўша пайтда ҳукуматни қўлга олган тожик мухолифати Каримов буйруғига кўра йўқ қилинганини яхши билмайди.

Каримов ўша пайтда Эмомали Раҳмоновни ҳукумат тепасига олиб келиб, мухолифатни қирғин қилиб, ўзига жуда катта сармоя тўплагандек эди. Сабаби узоқ йиллар Тожикистондаги фуқаролик уруши Каримовни мухолифатни бостириши учун яхши дастак бўлди. У мухолифат хукуматга келса Ўзбекистонда ҳам Тожикистондаги каби уруш чиқиши мумкинлиги ҳақидаги ваҳималар билан халқ қалбига қўрқув солиб келди. Ўзбек мухолифатини эса қувиб чиқарди.

1992 йилнингт 19 ноябрида Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон Олий Советининг 16 сессиясидан сўнг ҳам мамлакатда фуқаролар уруши асоратлари узоқ йиллар давом этди. 1997 йили Раҳмонов Каримовдан фарқли ўларок ўз мухолифатларини мамлакатга таклиф қилди. Бу воқеа Каримов режимига ёқмаслиги Маҳмуд Худойбердиевни ҳукумат ва мухолифатга қарши уруш эълон қилганида кўринганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Худойбердиев кучлари мамлакатдан қувиб чикарилди. 1998 йилнинг 5 ва 7 ноябр кунлари Ислом Каримовнинг буюк давлат тузиш васвасалари сабаб Шимолий Тожикистоннинг Ленинобод (ҳозирги Суғд) вилоятига киритилган Маҳмуд Худойбердиев армиясининг ҳужуми муваффакиятсиз якунланди.

Толиб Ёқубовнинг эслашича Душанбе ва Тошкент ўртасидаги зиддият ўша йиллардан бошланган. Маҳмуд Худойбердиев аскарлари Зомин довони орқали Суғд вилоятига ўтказиб қўйилгани маълум бўлгач Рахмонов қаттиқ ғазабланган ҳолда Каримовни халқаро судга беражагини айтиб пўписа қилганди. Икки мамлакат салкам уруш ёқасига келиб қолганди ўшанда.

Ҳар доимгидек айни пайтда ҳам ўзбек ва тожик халқлари интизорлик билан кутаётган икки давлат ўртасидаги зиддиятларнинг юмшаши фақат бир шахс- Марказий Осиёдаги энг кучли диктатор Ислом Каримовнинг неча йил ҳукумат тепасида қолишига боғлиқ бўлиб қолган.

"Янги Дунё” архивидан. 2008 йил.

Категория: ТАРИХ | Просмотров: 1636 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz