Икки
инсон Ўзбек-тожик
чегарасида
яраланган
Ўзбек-тожик
чегарасида
икки нафар
Тожикистон
фуқароси
Ўзбекистон
чегарачилари
узган ўқдан
яраланган.
Бу
воқеа
Тожикистоннинг
Зарафшон
водийси
минтақасидаги
Панжакент
тумани ва
Ўзбекистоннинг
Самарқанд
вилоятига
қарашли Ургут
тумани
кесишган
ерда юз
берган.
Тожикистонлик
фуқароларнинг
чегарани ноқонуний
тарзда
кесиб
ўтмоқчи
бўлганликларини
пайқаб
қолган
Ўзбекистон
чегарачилари
ҳеч бир
огоҳлантиришсиз
ўқ узишган.
Кузатувчиларнинг
билдиришларича,
бу жорий
йилда ушбу
чегара минтақасида
юз берган
тўртинчи
кўнгилсиз
ҳодисадир.
Чегарада
яраланганлар
Панжакент
туманидаги
Шўрча
қишлоғида
яшайдиган
Абдураҳмон
Тайлонов ва
Ҳофиз
Норматовлар
эканлиги
маълум
бўлган.
Ҳар
иккаласи 37
ёшда бўлган
кишилар
Самарқанд вилояти
Ургут
туманидаги
Қўзибек
қишлоғида
яшайдиган
қариндошларини
кўриб келиш
учун
отланишган.
Улар
аввалига
Саразм-Жартепа
божхона-чегара
ўтказиш
манзилига
келишган.
Лекин чегарачилар чегара ёпиқлигини айтиб, уларни қўшни мамлакат ҳудудига ўтказишмаган.
Шунда икковлон чегарадан ноқонуний ўтиш йўлини танлашган.
Улар бу мақсадда "Қирқарча" мавзеига бориб, тунги ўнда чегарадан ўтишаётганда ўзбек чегарачилари ўқидан яраланишган.
Тожикистонлик чегара хизмати зобитларидан бирининг билдиришича, чегарадан ўтаётган кишиларга ҳеч бир огоҳлантириш ўқ узилган.
Абдураҳмон Тайлонов ва Ҳофиз Норматов қариндошларининг айтишларича, чегарада яраланганлар Самарқанд вилояти Ургут тумани беморхонасига олиб кетилган.
Расмийларнинг маълум этишларича, бу Тожикистоннинг Панжакент тумани ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ўртасидаги чегарада юз берган биринчи кўнгилсиз ҳодиса эмас.
Жорий йилнинг ўзида Жартепа чегара-божхона мавзеида Ўзбекистон чегарачиси узган ўқдан Тожикистон чегарачиси яраланганди.
Ундан олдинроқ чегарадан ўтаётган панжакентлик бошқа бир киши чегарачилар ўқидан яраланган ва Самарқанд вилоятидаги беморхоналардан бирида даволанар экан, жарроҳлик амалиёти пайтида жон берганди.
Панжакентлик
бошқа
бир инсон
чегарага
қўйилган
минада портлаб
ҳалок
бўлган.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби ўрнатилгач, бошқа чегарадош туманлар каби Панжакент аҳолиси ҳам қўшни Ургут туманига белгиланган муддат давомида визасиз бориб келиш ҳуқуқига эга бўлишганди.
Лекин панжакентлик кузатувчи Шоҳин Облоқулзоданинг айтишича, ўртадаги мавжуд биттагина расмий Саразм-Жартепа божхона-чегара ўтказиш нуқтаси ҳам Ўзбекистон томонидан ёпиб қўйилган ва одамлар шу сабабли айланма йўллар излашга мажбур бўлишмоқда.
Ўринбой
Усмон
Би-би-си,
Тожикистон
|