Мажбурий равишда кечирим сўраштиришган экан
Бешкент туман ИИБ сида видео тасмага тушириб, мажбурий равишда кечирим сўраштиришган экан. 17-декабрь куни Ғайбулло Жалилов ва унинг уч шериги устидан махкама давом эттирилди, айнан бу суд ярим ёпик,ярим очиқ жараён эканлигини яққол кўриш мумкин. Суд давомида, судланувчиларнинг яқинларининг гапларига қараганда,тўрт нафар судланаётган фуқаролар , шу жумладан Ғайбулло Жалиловни ҳам Бешкент туман ИИБ сида видео тасмага тушириб, мажбурий равишда кечирим сўраштиришган экан. Бу видео тасма нега керак бўлди деган савол туғилади. Албатта Ўзбекистон хукумати, террорчилар борлигини қай тарзда исбот этсин, Тез орада Қашқадарё ёки Қарши шаҳар телевидениеси орқали, кечирим сўраш мелодраммаси кўрсатилиши тахмин қилинмоқда. Бу «сохта террорчилар»нинг,суди 18- декабрь куни ниҳоясига етади. Тўрт нафар фуқароларни узоқ муддатли қамоқ жазоси кутаяпти дейилса ҳақиқатга тўгри келади. Уларга нисбатан қийноқлар қўлланилганлиги, судъялар учун албатта одатий ҳолга айланган бўлиши ҳам мумкин, чунки бошқа моддалардан кўра, диний мотивлар билан қамалганлар эса жуда кўпчиликни ташкил этади. 17-декабрь 2009 йил. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
|