Пятница, 24-05-03, 04:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 27 » Ўзбек муҳожирларининг Калмардаги йиғилиши
02:21
Ўзбек муҳожирларининг Калмардаги йиғилиши

Ўзбек муҳожирларининг Калмардаги йиғилиши


Муҳаммадсолиҳ Абутов

Аввал маълум қилганимиздек, 24 декабр куни Калмар шаҳрида ўзбек муҳожирлари иштирокида «Ўзбек режими, Каримов ҳукумати тарафидан қилинаётган қатағонларга қарши умумкураш жараёнида Ўзбекистонлик муҳожирларнинг вазифалари» номли мавзу муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Соат 10.00. да мажлис Ўзбекистонлик Абдуллатиф қорини "Қуръон” тиловати билан очилди.

Мажлис раиси анжуман мақсади ҳақида гапириб, мухолифат вакилларини ўзаро ҳамкорликка, Ўзбекистон режими тарафидан юртимиз мусулмонларига бўлаётган зулм ва зўравонликларга нисбатан ҳамма биргаликда курашишга даъват қилди.

Учрашувда иштирок этаётган Эркчилар, "Бирлик”чилар, "Ҳизб ут Таҳрир” партияси аъзолари ва "Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари айни анжуманда ўз ташкилотлари вакиллари сифатида эмас, балки Ислом динига эътиқод қилувчи ва юртимиздаги мусулмонлар тақдирига бефарқ бўлмаган бир мўмин - мусулмон сифатида иштирок этаётганларини алоҳида таъкидлашди.

Кейин сўз таниқли мухолифат вакили Исмоил Дадажоновга берилди.

Исмоил Дадажонов ўз нутқида ўзбек режими мухолифатни барчасига баробар тазйиқлар қилаётганини, аммо мухолифат аъзолари  асосан битта ғоя устида эмас, балки шахслар атрофида тарафкашлик қилиб қолаётгани, шунинг учун мухолифат сезиларли муваффақиятга эришолмаётгани ҳақида гапирди.

Ва йиғилиш иштирокчиларидан биз ҳаммамиз ким қайси партияга ёки жамоага аъзолигидан қатъий назар, фақат ўз жамоасини манфаати учунгина эмас, балки умумхалқ манфаати учун биргаликда ишлашимиз зарурлигини таъкидлади.

Амалий қадам сифатида бир сайт очиб режим жаллодлари тарафидан қилинаётган зулмни доимий суратда ёритиб бориш зарурлигини ва бунга зарур маълумотларни топиш ишларида биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилди.

Шунингдек, ЕИ Парламентига Ўзбекистонда бўлаётган воқеъаларни ёзма равишда вакиллар юбориб маълумот беришни ва ўша ерда суратли кўргазмалар ташкил қилиб Европа халқини ҳам хабардор қилиш ва Халқаро Ташкилотлар билан алоқаларни тиклаш зарур деган таклифлар киритди.

Бундан кейин Тохир қори жаноблари нутқ сўзлаб, юртимиз мусулмонларига бўлаётган зулм зўравонликларга нисбатан курашда ўзбек муҳожирларининг вазифалари мавзуида маъруза қилди.

Нотиқ, "мусулмонлар ўзларини имкон қадар ўнглашликга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаб, сўзини давомида "Қайси бир мўмин бир мусулмонни ёрдамга муҳтож бўлиб турган пайтида қодир бўлиб ёрдам қилмаса, Аллоҳу Таъоло уни ёрдамга муҳтож бўлиб турган пайтида ёрдамсиз қолдиради” деган ҳадиси шарифни айтиб ҳар биримиз қодир бўлганимизча ҳаракат қилишимиз зарур” деди.

”Агар биз Аллоҳ буюрганидек тўғри амал қила олсак, барибир бизга Аллоҳнинг ёрдами бўлади ИншаАллоҳ” деди нотиқ сўзини якунлаб.

Мазкур нотиқлар нутқи йиғилиш қатнашчилари томонидан муҳокама қилинди.

Кейин сўзга олган Муҳаммадсолиҳ Абутов мавжуд халқаро қонун - қоидалар доирасида олиб бориладиган кураш ва уни ташкиллаштиришда ўзбек муҳожирларнинг имкониятлари мавзуида гапирди.

Халқаро қонунлар билан таққослаганда Ўзбекистондаги маҳбусларни сақлаш шароитлари орасида осмон билан ерча фарқ борлигини, аммо Ўзбекистон ҳукумати ҳам мазкур халқаро қонунлар нормативини ўз ички қонунчилигида қўллаш мажбуриятини олганлигини, аммо ҳали Ўзбекистон турмаларидаги аҳвол халқаро стандартларга номувофиқ эканлигини айтиб, Каримов ҳукуматига мавжуд қонунлар асосида таъсир ўтказиш лозимлиги ҳақида гапирди.

Нотиқ барча муҳожирлар ким қайси диний жамоа ёки партияга аъзолигидан қатъий назар умумий ишларда бирга ҳаракат қилишимиз лозимлигини ва алоҳида ҳеч бир тоифа кўзлаган мақсадга етолмаслигини таъкидлаб, барчани шу йўналишдаги фаолиятимизда биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Кейин сўзга чиққан Норвегиядан келган Абдуллоҳ Абдуқодир ўғли нутқ сўзлаб, бу анжуманга келганидан хурсандлигини  ва мухолифатчилар ўзаро бирлашишга интилаётганлари қувончли ҳол эканини айтиб, бу ҳаракат қатнашчиларига "Ўзбекистондаги сайловни ноқонуний эканини исботловчи бир ҳаракат уюштириш лозим” деган таклиф киритди.

Нотиқ фикрича агар барча чет элдаги ва ватанда яшаётган сайлаш ҳуқуқи бор фуқаролардан ихтиёрий равишда Каримовни ва уни атрофидагиларни сайламаганини ва сайлашга рози эмаслигини ёзма равишда ёзиб олиб йиғиб бориш кераклигини ва келаси сайловда шу ҳужжатлар бизга Ўзбекистондаги сайловни ноқонунийлигини исботловчи ҳужжат бўлишини ва бу ишга Озодлик, ББС каби халқаро радиолар ёрдамида узоқ муддатли тадбир олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек нотиқ "13 май Иттифоқи” коалициясини янада кенгайтириш ва уни жойларда "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи оммавий митинглар ўтказувчи каби ҳар хил бўлимларини очиш кераклигини айтиб ўтди.

Шу нотиқ сўзидан кейин тушликга чиқилди.

Тушликдан кейин шомгача яна мажлис давом этди. Кейин сўз олган Рафиқ Ғаниев янги очиладиган сайтга доимий равишда ўзбек халқига зулм қилаётган режим амалдорлари номларини ёзиб бориш таклифини киритди.

Қатнашувчилар ҳамма бир -бир ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтишди.

Шомдан кейин сўзга чиққан қатнашувчилар мазкур таклифларга доир ўз фикрларини билдирдилар.

Ва бу йиғилишдаги таклиф қилинган фикрларни амалий ижросини таъминлаш учун масъул кишилар танлаб олинди.

Ва бу учрашувни мантиқий давоми сифатида апрель ойида яна йиғилишга келишиб олинди.
Ва йиғилишни ташкил қилувчи гуруҳ тузилди.

Келажакдаги йиғилишга яна бошқа Ўзбекистонлик ташкилотлар вакилларини таклиф қилишга келишилди.

Кечки соат саккизгача давом этган қизғин баҳс ва мунозарага бой бўлган мажлис якунига етди.
Анжуман охирида Тоҳир қори бошчилигида барча иштирокчилар дуога қўл очиб Яратган Аллоҳдан бошлаган хайрли ишларимизни давомли бўлишини сўраб, юртимиздаги ва барча дунё юзидаги
мўмин мусулмонларга нажот ва нусрат сўраб дуолар қилиб тарқалишди.

"Ат-Тавҳид”.

Категория: ЙИҒИЛИШЛАР | Просмотров: 1348 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz