Хўш хукумат нега бизни кузатаяпти?
Мен Гулшан Караева Тураевна Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси сифатида шуни
маьлум қиламанки, бир неча кундирки,яьни 20-декабрдан мени ва ЎИҲЖ
Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Ахатовни мунтазам кузатишмокда.
Буни сайлов олди хадиксираш жараёни десак ҳам бўлади.
Хўш хукумат нега бизни кузатаяпти, биз қандай ҳавф туғдиришимиз мумкин?
Бунинг боиси не?
Бу саволларга қуйидагича жавоб топишга ҳаракат қилдим.
Бундан тўрт йил муқаддам, менинг акам Тўлкин Қораевни ҳам беш йил мобайнида кузатишган эди, оқибати нима билан тугади.
Ички ишлар ходимлари томонидан
провокация уюштирилиб, 10-сутка қамок жазосига маҳкум қилишди. Бунақа
провокациялардан Хуман Райтс Войч ташкилоти ходими ҳам мустасно
бўлмади. Татяьна Локшина Ўзбекистондаги вазиятни ўз кўзи билан кўриб
кетди.
Бу хукуматимизнинг меҳмондўст эканлигидан бир намуна эди холос.
Мобадо бизга нисбатан бирон-бир провокация уюштириб қолгудек бўлишса, ишонманглар.
Режим ҳамма нарсага қодир,бугун бўлмаса,
эртага, балки бир неча ойдан сўнг уюштириши мумкин. Яна бир карра
таькидламоқчиманки, Нодир Ахатовга ва менга бирон кор юз бериши мумкин,
Мен Хизбут-таҳрирга аьзо эмасман, спиртлик ичимлик, наркотик истеьмол
килмайман.
Мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари
Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раисиман, Нодир Ахатов эса ЎИҲЖ
Қарши шаҳар раиси ловозимидадир.
Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
26-декабрь 2009 йил.
|