Юсуф Расулга шикоятим
![61396.jpg](http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2008/03/61396.jpg)
Дадахон Ҳасан
Салом Юсуфжон!
Ҳали тантаналарнинг ҳоври совимай туриб ушбу шеърни қандоқ бўлса
шундоқлигича, сарлавҳага тегмай, бугуноқ чоп этсанг айни муддао бўларди.
Сенга оила аъзоларингга янги йилда янада равнақлар тилайман. Янги йилда
дийдор кўришмоғимизни Худодан тилайман. Барча аҳли дил, ватанпарвар,
миллиятчи, чинакам фидоий тоза курашчиларга менинг янги йил табригимни
етказарсан деб умид қиламан.
Сизларни ҳамиша, ҳар он соғиниб Дадахон Ҳасан.
****
Тўю тантана қилиб, сайрашмоқда баъзилар,
Кайфу сафо, рақс айлаб яйрашмоқда баъзилар.
"Тани бошқа дард билмас” чунон ўйнаб кулмоқда,
Ватандаги азадан қувончларга тўлмоқда..
Булар бизлардан эмас, биз учун бегоналар,
Аҳли ишрат, маишат, аҳли майхоналар.
Бу моҳир раққосларда ору-номус на қилсин,
Ватан нима эл нима булар қаердан билсин.
Буларга тўй - тантана, маишат бўлса бас
Айши ишрат, фароғат, роҳат бўлса бас.
Булар азал-азалдан бегоналар авлоди,
Бизда кулфат бўлганда яшнар булар ҳаёти.
Буларнинг эл дарди-ю, ватан билан иши йўқ,
Ғорат бўлаётган боғ-чаман билан иши йўқ.
Булар она юрт учун, бизлар учун бировдир,
Келгинди ёт, бегона, балки ғанимдир, ёвдир.
Буларни айни кунлар ёт экани билинди,
Келиб чиқиши яҳуд зот экани билинди.
Йиғлаганларга сира ҳушлари йўқ, ҳушлари,
Фақат доллар тўпламоқ ишларидир, ишлари.
Укам, сен хам буларни ким эканин билиб қўй,
Юртда аза, буларда ҳар куни тантана - тўй.
Ваҳоланки бу кунлар бағрларни қилиб хун,
Вой элим, деб дод солиб, йиғлайдиган кун.
21-декабръ 2009-йил.
www.yangidunyo.com
|