Воскресенье, 24-04-28, 16:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Прокуратура мустақил журналистлар фаолияти билан қизиқмоқда
09:05
Прокуратура мустақил журналистлар фаолияти билан қизиқмоқда
Прокуратура мустақил журналистлар фаолияти билан қизиқмоқда
 
Бир гуруҳ мустақил журналистлар Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, касбий фаолиятлари ҳақида сўроққа тутилган.

Журналистлардан бири, "Фарғона. ру" агентлиги мухбири Сид Янишевнинг Би-би-сига айтишича, бугун эрталаб унга ўзини шаҳар прокурорининг ёрдамчиси, деб таништирган Баҳром Нурматов қўнғироқ қилган ва у билан суҳбатлашиш ниятида эканликларини айтиб, шаҳар прокуратурасига келишни сўраган.

Журналист прокуратурага борган пайт у ерда яна икки ҳамкасби, мустақил журналистлар Марина Козлова ҳамда Ҳусниддин Қутбиддиновларни кўрганини айтади.

Маълум бўлишича, прокуратурага яна икки журналист- Абдумалик Бобоев ва Василий Марковлар ҳам таклиф этилган, аммо улар келишмаган.

Сид Янишевга кўра, прокурор ёрдамчиси ҳар бир журналист билан ярим соат мобайнида суҳбатлашган ва уларга касбий фаолиятлари билан боғлиқ бир хил саволларни берган.

Жумладан, журналистларнинг қайси оммавий ахборот воситасига ишлашлари, Ташқи Ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтган-ўтмаганлари, Ўзбекистондаги вазиятни қандай ёритишлари ҳақида сўралган.

Хусусан, Сид Янишевдан нима учун Ўзбекистон ҳақида "фақат салбий ахборотларни тарқатиши" ҳақида сўралган.

Журналист прокурор ёрдамчисининг бу ҳақдаги эътирозини рад этганини айтади.

Сўроқ охирида журналистлардан ким ва нима билан машғул эканликлари ҳақида тушунтириш хати ёздириб олинган.

Шаҳар прокурори ёрдамчиси Баҳром Нурматов Би-би-сига бу ҳақда шарҳ беришдан бош тортди.

МХХнинг буюртмаси

Сид Янишевнинг Би-би-сига айтишича, шаҳар прокурори ёрдамчиси журналистларнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик Хизматидан уларнинг фаолияти билан боғлиқ материаллар келиб тушгани боис прокуратурага чақирилганликларини айтган.

Аммо сўроқ пайтида бу икки идорадан вакиллар бўлмаган.

Терговчи журналистларни уларга нисбатан бирон жиноят ишининг йўқлиги, уларнинг ҳеч нарсада гумон қилинмаётганликлари ва тергов олиб борилмаётгани ҳақида ишонтиришга уринган.

Журналистлар авваллари ҳам расмий идораларга чақиртирилган, аммо мустақил журналистларнинг гуруҳ ҳолида, бирданига прокуратурага чақирилиши ва сўроқ қилиниш ҳоллари биринчи марта содир бўлмоқда.

Сид Янишев прокуратура мулозимининг ўзларига таҳдид қилмагани ва қўрқитишга уринмаганини айтади.

У мулозимнинг ҳеч қандай жиноят иши йўқлиги ҳақидаги ишонтиришларига қарамай, бу каттароқ жараённинг бошланиши мумкинлигини истисно қилмайди.

"Кейинроқ прокуратура ходимларида янги саволлар пайдо бўлиши ва яна чақиришлари мумкин", - дейди у.

Тозалаш?

Пайшанба куни шаҳар прокуратурасига чақирилган журналистлар, амалда Ўзбекистонда қолаётган энг сўнгги мустақил журналистлардир.

2005 йил майидаги Андижон воқеаларидан сўнг ушбу воқеаларга гувоҳ бўлган ва улар ҳақида мустақил ахборот тарқатган хорижий ахборот воситалари ва ўнлаб журналистлар Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлишган.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг ахборот майдонини "тозалаш" асносида журналистларга чет эл оммавий ахборот воситаларига ишлашни қийинлаштирган.

Шу кунларда Ўзбекистондаги биринчи мустақил рўзнома - "Ҳуррият" Бош муҳаррири ишдан олинган

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтмаган шахснинг чет эл ахборот воситаларига ахборот тарқатиши ноқонуний ҳисобланади.

Аммо шунга қарамай, ҳокимият амалда бир неча мустақил журналистларнинг аккредитациясиз хорижий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишига тоқат қилиб келаётган эди.

Кузатувчиларга кўра, журналистларнинг прокуратурага чақирилиши ўзбек расмийларининг ахборот майдонини буткул тозалашга қарор қилганликларини англатиши мумкин.

Маҳаллий журналистларнинг норозилиги

Айни пайтда мамлакатдаги биринчи мустақил нашр ҳисобланган "Ҳуррият" рўзномаси бош муҳаррири ишдан олинган.

"Узметроном" нашри бош муҳаррирнинг Чиноздаги бозордан тайёрланган "буюртма мақола"ни чоп этгани учун ишдан кетгани ҳақида ёзган.

Аммо "Ҳуррият" журналистлари буни рад этишмоқда.

Би-би-сига гапирган рўзнома бўлим мудираси Адиба Умирова сўз бораётган мақоладаги барча фактлар тасдиқлангани ва Абдурасул Жумақуловнинг нима учун ишдан олингани ўзларига қоронғу қолаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, "Ҳуррият" журналистлари бош муҳаррирнинг ишдан олинишидан норози.

"Ҳамма хафа, бош муҳаррирнинг ҳеч қандай айби йўқ эди",- дейди журналист.

Унинг сўзларига кўра, Абдурасул Жумақуловнинг ўзи ҳамкасбларига лавозимдан четлатилиш сабаблари ҳақида ҳеч нарса демаган, фақат улардан "чалғимай, ишни давом эттиришни"ни сўраган.

Адиба Умирова ҳозирда Абдурасул Жумақулов билан боғланишнинг имкони бўлмаётгани, унинг қўл телефони ўчирилганини айтди.

Би-би-сининг собиқ Бош муҳаррир билан боғланиш уринишлари ҳам зое кетди.

Журналистнинг сўзларига кўра, таҳририятга сим қоққан муштарийлар ҳам Бош муҳаррирнинг ишдан олинганидан ранжиганликларини айтишмоқда.

Абдурасул Жумақулов "Ҳуррият"нинг ишдан четлатилган иккинчи бош муҳарриридир.

1997 йилда ташкил этилган мустақил газета тез оммалашган, аммо орадан бир йил ўтиб, унинг биринчи муҳаррири Карим Баҳриев лавозимидан четлатилганди.

Маҳаллий журналистларга кўра, турли муҳаррирлар даврида турлича бўлган эса-да, ўтган вақт мобайнида рўзнома Ўзбекистон шароитида анчайин танқидий деб айтиш мумкин бўлган ёндошувини сақлаб қола олган.

Абдурасул Жумақулов 2006 йилда бош муҳаррир этиб тайинланганидан буён рўзноманинг адади 20 мингга етгани айтилади.

Бу Ўзбекистондаги "Халқ сўзи" ва "Правда Востока" сингари ҳукуматнинг етакчи рўзномалари ададидан кўпроқдир.

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1100 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz