Би-би-си меҳмони - таниқли журналист Исмат Хушев
Таниқли журналист Исмат Хушев bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.
Ҳозирда
Канадада яшаб, ижод қилаётган Исмат Хушевга саволларингизни
саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk
электрон манзилимизга йўлланг.
|
Исмат Хушев
1958 йил - Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида дунёга келди
1982 йил - М. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг журналистика бўлимини тамомлади
1989-1994 йиллар - "Ҳаёт ва Иқтисод" - "Экономика и жизнь" журналларига бош муҳаррирлик қилди
1994 йил - Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов билан бирга ҳибсга олинди
1995 йил январи - иккинчи марта яна беш кунга қамалди
1997 йил декабрида гўёки наркотик моддаларни сақлашда айбланиб, учинчи марта қамоққа олинди, лекин шахсан мамлакат Президенти
Ислом Каримовнинг аралашуви билан озод этилди
1998 йил бошидан "Деловой партнер Узбекистана" ва "Ҳамкор" газеталарида бош муҳаррир вазифасида ишлади
2003 йил бошида бир муддат "Миллий таълим" гезатасига асос солди
2003 йил марти - "Миллий таълим" газетаси уч сони чоп этилиши ортидан ёпилди
2003 йил марти - Исмат Хушев матбуот йиғини ўтказиб, бош вазир ўринбосари Ҳамидулла Кароматов истеъфосини талаб қилди
Кўп ўтмай Ўзбекистонни тарк этди, 2004 йилдан буён Канадада сиёсий муҳожир сифатида истиқомат қилади
|
Исмат
Хушев Совет Иттифоқининг қайта қуриш йилларида Ўзбекистон матбуотида
чоп этилган "Маҳкумалар", "Ижодкорга ҳурмат шуми?!", "Прокурорни қандай
қўлга туширишди?", "Олим бўлиш осон", "Шолохов ватанида", "Номус
ўғрилари" номли қатор танқидий мақолалари билан кенг жамоатчиликка
танилди.
Ўзбекистон давлат нашрияларида ишлаган йиллари Исмат Хушев ҳукумат, хусусан Президент Ислом Каримов сиёсатини очиқча ёқлаб
чиқиши билан ном чиқарганди.
Сиёсий доираларда Исмат Хушев бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон раҳбарига яқинлиги билан танилганди.
Ҳукумат лавозимларини эгаллаган йиллари Исмат Хушев хориж нашрияларига очиқ интервьюлар бериши билан маҳаллий журналистлардан
фарқ қилиб турарди.
Исмат Хушев ўзининг "Оқланмаган ишонч қиссаси" номли сиёсий хотираларини дастлаб Ўзбекистон ичкарисида, кейинчалик хориждаги
ўзбек интернет саҳифаларида нашр эта бошлади.
Журналист хотира китобида ўзи айтмоқчи, "Президент Ислом Каримовга яқин бўлган йилларидаги воқеа-ҳодисаларнинг ривожланишини"
очиқча ёритади.
Исмат Хушев уйланган, икки қиз ва икки ўғил отаси.
Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.
Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.
Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни
сўраймиз.
Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?
Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.
|