Воскресенье, 24-04-28, 17:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Варашти қишлоғи ҳарбийлар назоратида қолмоқда
10:01
Варашти қишлоғи ҳарбийлар назоратида қолмоқда

Варашти қишлоғи ҳарбийлар назоратида қолмоқда

Ургутликларнинг айтишича¸ икки уруғ ўртасидаги муштлашувни бостириш учун маҳаллий ҳукумат Варахшига БТР лар киритган.

07.01.2010
Сарвар Усмон

Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги Варашти қишлоғида икки оила ўртасида бўлиб ўтган муштлашув чоғида икки киши ўлди, қишлоқда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.Бу хабар Озодликка исми айтилишини истамаган бир ургутликдан 6 январ куни етиб келган эди. 7 январ куни воқеа тафсилотларини ўргандик.

6 январ куни етиб келган хабар мана будир:

- Ургут туманидаги Варашти қишлоғида катта оила¸ 10 рўзғордан бўлса ҳам 20 та рўзғор катта жанжал қилган¸ бир-бирини уриб¸ сўкиб¸ тошлар билан майдалаб¸ икки киши ўлди, деган эди ургутлик "хабарчи"миз.

Шундан сўнг,

- Бу қишлоқда ҳарбий ҳолат эълон қилинган¸ деган эди гапида давом этаркан ургутлик.

Икки уруққа мансуб, ҳар икки томондан камида 10тадан хонадон нима талашиб бир-бирига қўл кўтарди?

- Катта молхона бўлган. Шу молхонани биттаси сотиб олган. Буниси менга тегишли деган. Шунақа қилиб, иккита рўзғор талашиб қолган¸ деган эди ургутлик суҳбатдошимиз.

Ургутликнинг яна айтишича¸ вазиятни барқарорлаштириш учун қишлоқни ҳарбийлар ўраб олган. Қисқаси фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

7 январ куни Ургут туман ички ишлар бўлими навбатчиси Абдиев билан гаплашдик.

Туман милицияси ходими аввалига "қаердан эшитдиларинг?” деб ҳайрон бўлди, лекин қишлоқда тўполон бўлганини инкор этмади.

Қишлоққа ҳарбий техника киритилганмиш, деган саволимизга "Ҳа, лекин ҳаммаёқ тинчиб кетди”, деди.

Бошқа саволларимизга жавоб беришни истамади.

Шундан сўнг Ургут туман ҳокимлигига қўнғироқ қилдик.

Ҳокимликнинг ўзини таништирмаган ходими билан мана бундай суҳбат бўлиб ўтди.

Озодлик: Варашти қишлоғида қандай воқеа бўлиб ўтди?

- Э, йўқ, унчалик ваҳималик нарса йўқ.

Озодлик: Нима талашишган?

- Иккита ёш бола ўзаро суришиб қолган, шундан озгина тўполон келиб чиққан. Ҳаммаси жойига келди. Тинчиб кетди.

Озодлик: Ҳарбий техника киритилибди, эмиш?

-Йўқ, йўқ. Унақа нарса йўқ. Тўғри, энди бир кун ўша ерда казарма режими қилдик. Ҳаммаси жойига тушиб кетди.

Озодлик: Аслида жанжал нимадан чиқди?

- Йўқ, ака бундан хабарим йўқ¸ дейди ҳокимликнинг ўзини таништирмаган ходими.

Шундан сўнг сўнгги саволни бердик:

Озодлик: Мен ким билан гаплашдим ака?

- .......................

Ургут туман ҳокимлиги ходими шундай қилиб, ўзини таништирмай, телефон гўшагини жойига ташлаб қўйди.

7 январ куни оддий ургутликлардан бири билан ҳам гаплашдик.

- Бозор куни.

Озодлик: Охирги бозорми?

- Ҳа¸ охирги бозор куни бўлган воқеа. Мана тўрт кун бўлдида. Эрталаб бозорга яқинлашганимизда "Эшитдингизми¸ эшитдингизми?” деган гап-сўз бўлди. Бозорга борганимизда¸ бозорларнинг эшикларини ëпиб ташлаган. Варашти деган қишлоғимиз бор.

Озодлик: Қанақа?

- Варашти деган қишлоқ. Шу қишлоқнинг эл-хешлари ўзларининг ўртасида жанжал чиқариб¸ булар бу ерда олди-сотди билан шуғулланар эдида. Бирданига ўзаро жанжал кўтарилиб кетгану¸ кейин катта жанжалга айланиб кетган. Бирданига бозорларни ëпиб¸ ҳамма жойни туман ички ишлари уддалай олмагандан кейин вилоятдан чақиришга мажбур бўлган. Вилоятдан ҳам келган¸ дейди суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимизнинг гапига қараганда, жанжал Ургут туман марказидаги бозорда бошланган.

- Кейинчалик у катта тусга айланиб кетиб¸ катталашиб ўзининг қишлоғигача етиб борган. Ҳозир ўзининг қишлоғини БТР¸ танклар ўраб олган.

Озодлик: Ўзи ким ким билан жанжаллашибди? Нимани талашишипти?

- Уни билиб бўлмайди. Ўзининг қишлоғининг одамлари билан қилинган ишлар. Нимадан жанжал чиққанлиги номаълум. Органлар шуғулланаяпти ҳозир. Вазирлар маҳкамасидан келган¸ вазирликдан келган¸ ички ишлардан ҳам келган. Ҳозир керакли топшириқларни бериб кетган. Булар шуғулланаяпти.

Озодлик: Мана сиз билан бугун пайшанба куни гаплашаяпмиз. Шу кунда ҳам у ерда ўша ҳарбий техника борми?

- Ҳа¸ ҳозир ўраб ëтибди. Ҳар кун битта-битта майда жанжаллар бўлаяпти.

Озодлик: Ҳар кун жанжал бўлаяптими?

- Ҳа¸ ўзининг қишлоғида.

Озодлик: Битта қишлоқ иккига бўлиниб қолганми?

- Ҳа¸ ана шундай бўлганда.

Озодлик: Сабаблари тўғрисида одамлар нима деяпти? Бунақа вақтда ҳар ким ҳар нарса дейдида.

- Ҳеч кимни ҳеч қаëққа чиқаргани йўқ. Ҳеч қанақа янгилик йўқ. Фақат ҳозир ҳарбий ҳолат бўлган. Ҳеч кимни ҳеч қаерга чиқаргани йўқ.

Озодлик: Ҳокимият вакиллари радио¸ газета ëки телевидение орқали маълумот бераяптими?

- Йўқ¸ у нарса бизларда бўлмайдику. Айтилмайдиямку. Телевидениедан фақат концерт эшитамиз¸ дейди оддий ургутликлардан бири.
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1488 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz