Воскресенье, 24-04-28, 05:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Муҳаррирларни алмаштириш фасли
10:12
Муҳаррирларни алмаштириш фасли

Муҳаррирларни алмаштириш фасли

07.01.2010

Ўзбекистонда "Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов ва унинг ўринбосари Ҳосил Каримов ишдан бўшатилди, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев эса нафақага кузатилди.

"Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов ва унинг ўринбосари Ҳосил Каримов 5 январ куни ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистонда фаолият юритувчи онлайн-нашрлар хабар тарқатди.

Узметроном сайтининг ёзишича, "Ҳуррият” газетаси раҳбарларининг ишдан олинишига Тошкент вилояти Чиноз тумани марказидаги янги деҳқон бозори ҳақидаги мақола сабаб бўлган. Газетанинг 2009 йил 28 октябри сонида чоп этилган "Чинозда замонавий бозор мавжуд...” мақоласида Тошкент вилояти Чиноз тумани марказида тадбиркор Ғайрат Аҳмедов замонавий бозор қурдиргани, аммо у ярим йилдан буён бўш ётгани ҳақида ёзилади. Newsuz.com cайтининг ёзишича, мазкур мақолада тумандаги эски бозор расман ёпилганига қарамай, ҳалигача ишлаб тургани, бунга туман ҳокимлиги, солиқ инспекцияси, прокуратураси беэътибор экани танқид қилинади.

Xaбарларга кўра, "Ҳуррият” чоп этилган бу мақола юзасидан текширув ўтказилган ва пировардида у "буюртма мақола” деб топилган. Журналистик этикани бузганликда айбланмиш бош муҳаррир Абдурасул Жумақулов ва унинг ўринбосари Ҳосил Каримов ишдан олинганидан кейин "Ҳуррият”га Журналистлар уюшмаси раисининг ўринбосари Зафар Саидов бош муҳаррир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таъсис этган "Ҳуррият” газетаси анча либерал нашр ҳисобланиб, унинг адади шу кунда 17 000 нусхани ташкил этади.

Айни пайтда, мамлакат ичкарисидан олинган хабарларга кўра, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ҳам лавозимидан четлатилган.

Хабарларга кўра, газета таҳририятида бўлиб ўтган мажлисда қатнашган Ёзувчилар уюшмаси раиси Бобур Алимов газета бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев пенсияга чиқиши муносабати билан ариза бергани ва бу лавозимга шу пайтга қадар "Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги Бош директори бўлиб ишлаб келган Саъдулла Ҳакимовнинг тайинланганини эълон қилган.

Аҳмаджон Мелибоев узоқ йиллар Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетида инструктор, кейинчалик Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1429 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz