Воскресенье, 24-04-28, 15:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » “Юкларим Қаршида ушлаб турилибди”
10:22
“Юкларим Қаршида ушлаб турилибди”

"Юкларим Қаршида ушлаб турилибди”

07.01.2010
Гулнора Равшан

Бир гуруҳ тожикистонлик тижоратчилар Озодликнинг Душанбедаги бюросига мурожаат қилиб, 70 дан ортиқ юк вагонлари Ўзбекистоннинг Қарши станциясида асоссиз тутиб турилганидан шикоят қилдилар.

- Беш йилдирки тижорат билан шуғулланаман. Ўтган йили бир гуруҳ эронлик тижоратчилар билан Тожикистонга цемент олиб кириш борасида ҳамкорлик шартномаси имзоладик. Аввалига тижоратимиз жуда яхши бўлди. Аммо ўтган йил ноябридан бошлаб Эрондан цемент ва айрим қурилиш маҳсулотлари юкланган 77 вагон Ўзбекистоннинг Қарши станциясида мутлақо асоссиз равишда ушлаб турилибди, дейди Шерали Муқимов.

Асли душанбелик тижоратчи Шерали Муқимов юк вагонларини Тожикистонга олиб келиш учун ўтган вақт мобайнида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идораларига кўплаб марта мурожат қилганини, аммо шу кунгача ҳеч қайси тараф унинг додига етмаётганини айтади.

Тижоратчи юк вагонларидаги ўзига тегишли моллар қонун талаби асосида расмийлаштирилганини айтаркан, "агар товарнинг ноқонуний экани ўзбекистонлик божхоначилар томонидан аниқланганида эди, юклар аллақачон мусодара қилинган бўларди”, дейди.
Суҳбатдошимизга кўра, Тожикистон ҳудудига олиб ўтиш учун рухсат берилмаётган цемент сўнгги икки ой давомида қору ёмғир остида тошга айланган ва у аллақачон товарлик сифатини йўқотган.

Шерали Муқимов бир кун келиб вагонларни Тожикистонга ўтказиш учун рухсат берилган тақдирда ҳам, катта молиявий зарар кўриши баробарида, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган юклар учун Тожикистон божхона қўмитаси ундан белгиланган тўлов пули ҳам олиши мумкинлигидан эзилаётганини айтади.

Масалага ойдинлик киритиш учун Тожикистон божхона қўмитасига қўнғироқ қилдик.

- Тожикистонга киритилаётган ҳар бир юк вагони идорамиз қайдидан ўтиб, расмийлаштирилади. Юкнинг сифатли ёки сифатсизлигини аниқлаш бизга тегишли масала эмас. Бу масала билан "Тожикстандарт” шуғулланади. Юки яроқсиз бўлиб қолган шахс "Тожикстандарт”дан шу мазмундаги маълумотнома олиб, идорамизга тақдим этса, табиийки, биз бу вагонларни расмийлаштирмаймиз. Расмийлаштирилмаган юк вагонлари учун бож тўлови олинмайди, деди саволимизга жавоб берар экан республика божхона қўмитаси масъул ходимларидан бири Жовид Шарипов.

Аслида, тожик расмийсининг айтишича, МДҲ доирасидаги давлатлараро ҳамкорлик талабларига мувофиқ, товар қайси республика ҳудудида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса, ўша давлат зарарларни қоплаши шарт.

Расмий Тожикистонга тегишли юк вагонларнинг Ўзбекистон ҳудудида ойлар давомида тутиб турилишига доир ҳолат илк бор кузатилмаётганини маълум қилди.

- Мана ҳозир Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистоннинг Қарши станциясида яна 1000 га яқин юк вагони асоссиз ушлаб турилгани ҳақида маълумот тайёрлаяпмиз, дея билдирди божхона қўмитаси расмийси.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назриев бундай маълумотнома ўз идорасига 2008 йилдан буён тушиб турганини маълум қилди.

- Вазирлигимизнинг МДҲ масалалари бўйича бошқармасига тушган шикоятлар асосида бир неча марта Ўзбекистон томонга расман мурожаат қилганмиз. Аммо шу кунгача бу масалада бирон марта жавоб олмадик. Муаммо эса ҳамон ечимсиз қолиб кетмоқда, дер экан Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Назриев ҳар ҳолда Ўзбекистон ҳукуматидан бу борада ижобий жавоб берилишига ишонишини айтади.

Мавзу юзасида Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасига қилган мурожаатимиз эса ҳеч қандай натижа бермади.

Тожикистон темир йўллари давлат унитар корхонаси расмийлари эса тожикистонлик тижоратчилар юк вагонлари Ўзбекистон ҳудудида ойлаб ушлаб турилганига доир маълумотларни мутлақо инкор қилди.

Мазкур идоранинг юк ташиш бошқармаси бошлиғи Гулсара Хоркашеванинг билдиришича, бундай муаммолар давлатлар ўртасида ўтган асрнинг 90-йиллари бошида бўлиб турган.

- Аммо, мана бир неча йилдирки, МДҲдаги барча давлатлар, хусусан, Ўзбекистон темир йўлларидан Тожикистонга ўтувчи юк вагонларининг ўша давлат ҳудудида асоссиз ушланиб қолиш ҳолати умуман қайдга олинмаган.
Агар сизларга мурожаат этган тожирларнинг шикоятлари ҳақиқатга яқин бўлса, бизни айланиб ўтмай, тўппадан-тўғри бошлиғимизга расман мурожаат қилишсин. Масалани ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда ўрганамиз ва ҳал қилиб берамиз, деди Тожикистон темир йўллари идораси расмийси Гулсара Хоркашева.

Тожикистон темир йўллар масъулининг МДҲ давлатларининг бу борадаги ҳамкорлиги қониқарли эканига оид айтганлари ҳафта бошида Ўзбекистоннинг Тожикистон темир йўллари хизматидан воз кечишига оид қабул қилган қарори билан бир вақтга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати шу йил 1 январидан бошлаб, тижорат юкларни Фарғона водийсига ташишда Тожикистон орқали ўтадиган темир йўл хизматидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Айни пайтда Тожикистон темир йўллари давлат унитар корхонаси расмийлари бу борада бирор маълумотга эга эмасликлари ва агар шу қарор рост бўлса, бунинг сабаби ўзлари учун номаълумлигини таъкидлашда давом этмоқдалар
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1379 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz