Суббота, 24-04-27, 18:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Пластик карточкалар муаммоси "аниқланди!"
10:27
Пластик карточкалар муаммоси "аниқланди!"

Пластик карточкалар муаммоси "аниқланди!"

Давлат секторида ишловчилар ойлигининг ҳатто 100 фоизига қадар пластик карточкага ўтказилган бир пайтда¸ Ўзбекистон банкоматлари пул йўқ¸ дейишмоқда оддий ўзбекистонликлар.

07.01.2010
Фаррух Юсуфий

Ўзбекистон Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси пластик карточкалари билан олди-сотди қилишда истеъмолчилар ва тадбиркорлар учун қийинчиликларни туғдираётган қатор тўсиқларни аниқлади. Аммо бу муаммолар оддий одамлар муаммосидан тубдан фарқ қилади.

Давлат қўмитаси интернет саҳифасида эълон қилинган ҳисоботда¸ асосан¸ тадбиркорлар дуч келаётган қийинчиликлар, жумладан пластик карточкалар терминаллари ижара ҳаққи ёки уларни таъмирлаш қимматлиги ҳақида гап боради. Истеъмолчиларга келганда, пластик карточкалар билан харж қилишнинг нақд пулга олди-сотди қилишдан кўра қимматроқлиги қайд этилади.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси хулосаларига кўра, пластик карточкалар билан боғлиқ қийинчилик сабабларидан бири бу тизимни жорий қилиш учун керакли ускуналарнинг қимматлигидадир.

"Пластик карта, терминал, банкомат, инфокиоск ва компьютер дастурларининг фақатгина Американинг Sercotec Select ширкатидан сотиб олиниши аниқланди. Изланишларимиз бошқа мамлакатларда бундай ускуналар ва дастурлар икки-беш баробар арзонроқ эканини кўрсатди”, дейилади ҳисоботда.

Хўш, ўзбекистонликларни бир йилдан бери қийнаётган пластик карточкалар муаммосини ускуналарни арзонроқ жойлардан сотиб олиш орқали ҳал этиб бўлса, нега шундай қилинмаяпти?

Бу саволни давлат қўмитаси "изланишларида” иштирок этган ходимига бердик.

- Энди бизлар бунинг сабабларини билмаймиз. Изучениеда аниқланган ҳолатларни ëзганмизда бизлар. Аҳамият берган бўлсангиз¸ шулар юзасидан изучение қилиб¸ энди ишлар олиб борамиз. Сабабларини аниқ билмаймиз.

Озодлик: Хулосалар ҳукумат идораларига тавсия сифатида бериладими?

- Кўрамиз энди. Балки қанақадир предложение бўлса¸ соответствуюший минитерство ведемостларига таклиф сифатида берилади¸ деди давлат қўмитасининг ўзини таништирмаган ходими.

Лекин, дейди бу расмий, пластик карточкалар тизими ўзбекистонликлар учун катта қийинчиликлар туғдираётганига қарамасдан, жуда қулай тизимдир.

- Бу жуда қулай система. Бу бутун дунëда тарқалган. Энди ўзига яраша муаммолари бор. Лекин жуда ҳам зўр нарса бу. Зўр проект¸ дейди давлат қўмитасининг ўзини таништирмаган ходими.

Монополиядан чиқариш қўмитаси мутасаддиси қийинчиликлар бўлса ҳам, бу "жуда зўр нарса”, дейди.

Қўмита хулосаларида пластик карточкалар билан боғлиқ қийинчиликлар эътироф этилган бўлса-да, бу қийинчиликлар кўлами, янги тизим оддий ўзбекистонликларни қанчалик қийнаб қўйгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Сирдарёлик ўқитувчи Гулбаҳор опа бу қийинчиликларни ўзи танасида ҳис қилаётганлардан бири.

- Ҳозир ойликларимизни 100 фоиз пластик карточкага ўтказаяпти. Мана декабр ва ноябрникини пластикка ўтказди. Нақд пул олмаяпмиз. Ҳаммасини пластикка ўтказаяпти. Нарсалар нақд пулга қараганда пластикка қимматроқ. Масалан¸ бир қоп Ховоснинг уни нақд пулга 23 минг бўлса¸ пластик карточкага 28 мингга оламиз. Ўртада 5000 фарқи бор. Бундан ташқари¸ шакарларни ҳам 2400 сўмдан оламиз. Нақд пулга 2000 сўмдан. Ëғнинг 5 литри нақд пулга 12500 сўм бўлса¸ пластикка 15-16 минг сўм¸ дейди Гулбаҳор опа.

Пластик карточкалар жорий қилиниши билан ўз пулининг эгаси бўлмай қолган Гулбаҳор опа, давлат қўмитаси назаридан четда қолган бошқа муаммолар ҳақида ҳам гапириб берди.

Гулбаҳор опа: Банкка борсак¸ бизга нақд пулга алмаштириб бермайди. Янги йил арафасида яна битта муаммо туғилди. Биз бориб пластик карточкага нарса оламиз десак¸ "Биз пластик карточка ишлатмаймиз. Нақд пулга савдо қиламиз” деб кўпчилиги қайтарди. Янги йил арафасида менинг пластик карточкамга 250 минг пул ўтди. Кейин  валюта алмаштирадиганларга бориб 20 фоиз бериб алмаштирдим. 250 минг пулимнинг 50 минггини олиб қолишиб¸ 200 минг пул беришди. Янги йил арафасида 20 фоиз бериб алмаштиришга мажбур бўлдик.

Озодлик: У қанақа қилиб алмаштириб беради? Пластик карточкангизни олиб нима қилади?

- Карточкамни оладида терминалга солиб¸ пулни ечиб олишади. Кейин қайтариб беришади. Масалан¸ менда пластикдан 250 минг ечиб олишди ва қўлимга 200 минг беришди, дейди ўзбекистонлик ўқитувчи.

Ўзбекистон телевидениеси кунда пластик карточкалар билан муаммолар пайдо бўлганда "мана бу ишонч телефонига қўнғироқ қилинг”, деган видеороликни кўрсатади. Гулбаҳор опа бу "ишонч телефонига” ҳам ишонч йўқ дейди.

- Битта-иккитаси телефон қилиб кўрган экан. Яхши жавоб олишолмабди. Уларга ҳам ишонч йўқ¸ дейди Гулбаҳор опа.

Мавзуни ўрганаётиб, камина ҳам бу телефонга беш марта телефон қилди. "Ишонч телефони” жавоби Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси хулосаси каби ишончли бўлмади.

"Давлат солиқ қўмитасининг ишонч телефони. Ўз мурожаатингизни сигналдан сўнг қолдиринг”¸ дея такрорлади беш маротаба ҳам бу телефон.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1578 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz