Воскресенье, 24-04-28, 01:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
11:06
АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
Саиджаҳон Равоний

Озми, кўпми шеър ёзган киши билади-ки, шеъриятнинг муайян тартиб-қоидалари мавжуд, ва уларга риоя қилимасдан, жиддий бирор шеърий асар ёзиб бўлмайди. Кўпчилигимиз, туроқ вазнини енгил-елпи ўрганиб олиб, оч қофияларда, хаёлимиздан ўтган-ки фикрларни, шоирлик хисоблаб (айни даврда, интернет имкониятларини суистемол қилиб), оммага хавола этиш билан оворамиз. Маддоҳлик ва исёнбозлик каби икки йўналишга тушиб қолган абётимиз шу қадар чўбир-ки, биз буни на англамаймиз, на тан олмаймиз.

 
Лекин англасак-англамасак, тан олсак-тан олмасак, мен дадил айтаман-ки, шеъриятимиз бугунги кунда чуқур таназзулда. Бунинг асосий сабаби эса, мумтоз шеърият вазни бўлмиш – аруз вазнида ижод қилмаётганимизда. 

 
Кимдир, вазннинг нима дахли бор, истеъдодли одам, вазнга қарамай ёзаверади-да, дейиши мумкин. У ҳолда, умуман, ҳеч қандай вазнни кераги йўқ экан-у, истеъдод бўлса кифоя экан-да? Йўқ! Шарқ шеърияти, жумладан, шеъриятимиз хам, асрлар давомида аруз асосида гуркираб келган, ва аруздан айро шеъриятимиз вақт сайин хашакилашиб кетаверади.

 
Аруз вазнида ижод қилаётган шоирларимиз бутунлай йўқ бўлиб кетгани йўқ, бор. Лекин уларнинг ўзлари хам, ижодлари хам на эъзозда, на эътиборда. Бинобарин, уларнинг тимсолида, аруздан воз кечганлигимиз яққол ўз ифодасини топмоқда.

 
Холбуки, шеъриятимизни яна санъат даражасига кўтарилишини истасак, биз яна аруз вазнига қайтишимиз керак. Лекин бу билан туроқ вазнидан тўла воз кечишимиз керак демоқчимасман. Аксинча, иккала усулда ижод қилсак, шеъриятимиз яна жаҳон миқёсида сайқалланиши муқаррар, деб хисоблайман.

 
Мен сўнги икки йил давомида шеър ёзиш билан жиддий шуғулланаётган бўлсам-да, аруз вазнида билимим йўқлигидан бехад изтиробдаман. Хозирда, ҳечдан кўра кеч, деб, бу катта камчилигимни бартараф қилиш устида ишлаябман. Аввалига, буни сира иложи йўқдек туюлганди. Лекин хозир, нималарнидир тушинаётгандек бўлаябман, ва ушбу мақоламда, шеъриятга бефарқ бўлмаган дўстлар билан, аруз вазнини ўрганишдаги изланишларимни ўртоқлашмоқчиман. Вахоланки, аста-аста аруз вазнини мустақил ўзлаштирса бўлар экан.    

 
Мен, "мумтоз”, "сеҳрли”, "малоҳатли”, "жозибадор” ва шу каби аруз оид сифатларни гапириб, аруз вазнини ўрганишга қизиқиш ўйғотишга харакат қилмайман. Бу бефойда. Кимда қизиқиш бўлса, унга бундай тарғиботнинг кераги йўқ. Лекин бошқа иккиланувчиларни қизиқтириш учун, айтишим мумкин-ки, аруз вазнида ижод қилиш учун, уни яхлит, яъни, 20-дан зиёд баҳрни билиш хам шарт эмас экан. Мисол учун Султон Байқаро Ҳусайний фақат битта баҳрда ижод қилиб, ўзининг бетакрор ғазаллар баёзини яратиб қолдирган. Шундан келиб чиққан ҳолда, мен ўзимга 5 баҳрни танлаб олиб, ўргана бошладим.   

***

Аруз вазнининг асосчиси VIII-асрда яшаб, ижод этган арабистонлик шоир Халил ибни Аҳмад хисобланади. Аруз сўзи – ўша Халил ибни Аҳмад яшаган масканнинг, яъни (исломгача Ясриб), Мадина шаҳрининг бир қисмининг номи экан. Маълумотларга кўра (ва шаҳсий тахминимча - С. Р.), Халил ибни Аҳмад шеърлар тўпламини шаҳарга, шеърни уйга, шеърнинг таркибини эса, уйнинг асосларига қиёслаган. Яъни, байт арабча – уй, аниқроғи, чодир – ўша замон арабистонда кенг тарқалган турар жой.


Байтнинг асослари – уй ва чодирнинг асослари каби – қозиқ, аргамчи, ер, шип ва шу каби атамалардан ташкил топган. Кейинчалик, аруз вазни ҳақида асарлар ёзган олимлар, улар қатори Алишер Навоий хам, Халил ибни Аҳмад атамаларини ишлатишган, пировардда бу атамалар аруз вазнининг бевосита атамаларига (терминларига) айланган.

 
Араб алифбоси ва унинг грамматикаси ўзбек тилига кириб келиши билан, аруз вазни хам ўзбек шеъриятига кириб келган. Аруз вазни, аслида, туроқ вазнининг янада нуктадон кўринишидир. Жумладан, хам аруз, хам туроқ, муайян сонли бўғинларлардан ташкил этувчи шеърий тизмадан (системадан) иборат. Шу ўринда, Эркин Воҳидовнинг ижодидан икки намуна кўриб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир:

 1.

Нур тўкар мовий кўкдан,

Қадирдон қуёшимиз.

У дўстдир бизга кўпдан

Хам дўст, хам тенгдошимиз.

2.

Барг остидан мулойим боққан иболи ғунча,

Не сирни сақлагайсан, бағринг нечун тугунча?
 
Мазкур икки намунанинг бири туроқда, бири арузда ёзилган. Лекин икала намунада бўғинлар теппа-тенг – 28-тадан. Биринчисида, сананг;
 
Нур тў-кар мо / вий кўк-дан.../  4 + 3 = 7 бўғиндан, 4 мисра = 28 бўғин.   

 Иккинчисида, сананг;

Бар-гос-ти / дан му-ло-йим / боқ-қа-ни / бо-ли гун-ча.../ 3 + 4 + 3 + 4 = 14 бўғиндан, 2 мисра = 28 бўғин.

 Ҳўш, нима учун, бу икки, бўғинлари бир-бирига тенг намуналарнинг бириси туроқ, бириси аруз? Шу саволга, талаба савиясида, аввал жавоб топсак, сўнг арузни таҳлилига ўтсақ, мақсадга муврфиқ, деб ўйлайман.

Биринчи намунада, туроқ вазнининг шартларига тушувчи ҳар бир мисра 7 бўғиндан, 28 бўғинни ташкил этса-да, аруз вазнида бу 28 буғин 30 ҳижони ташқил қилади. Чунки, арузда 3-мисра "У дў-ст-дир...”, деб, 4-мисра "Хам дў-ст, хам...”, деб ўқиб кетилиши керак. Сабаби, "дўст” сўзидаги "т”дан кейин унсиз ҳарф келаётганлиги. Осонроқ тушунишимиз учун "дўст” сўзи билан бир нечта машқ ўтказамиз.

У дўстдур бизга – туроқда бу 5 бўғин, арузда эса 6 ҳижо, яъни, "У дў-ст-дир бизга...” деб ўқилиши сабабли.

Дўст эрур бизга – туроқда бу 5 бўғин. Лекин энди арузда бу 6 ҳижо эмас 5 ҳижо бўлади, чунки "Дўс-тэрур бизга” деб ўқилади.

 Шунингдек, Бобурнинг "Кўруб раҳм айлагил, эй лоларух, бу чехраи зардим...” мисрасидаги "раҳм айлагил” қисми, "раҳ - майлагил”, деб ўқиб кетилиши боис, бир ҳижо сунъий камайтирилган.

 Худди шу тарзда, ҳижони сунъий ошириш хам мумкин. Масалан, "раҳм қил”, деб ёзилса "раҳм” сўзи икки ҳижога айланади, чунки, ундан кейин унсиз "қ” келаётир. Филжумла, унли ва унсиз харфларнинг келишига қараб, туроқда ўзгармас бўғинлар, арузда камаяр ёки ошар экан.

 Энди, "Ғунча” ғазали "Барг тагидан мулойим...”, деб эмас, айнан, "Барг остидан мулойим...” деб бошланганлигини биз тушундик, деб ўйлайман.

 Лекин туроқнинг хам ўз тартиб – қоидалари мавжуд-ки, улар хам ўзига яраша, шоирдан санъаткорликни талаб этади. Бу вазинда хам кўплаб дурдона асарлар яратилган ва яратилажак. Шу боис келтирилган икки намунанинг бир яҳши-ю, бири ёмон экан-да, демаслигимиз керак. Туроқнинг хам шеъриятимизда ўз ўрни ва ўз маслаги бор.

 Аруз мавзуига қайтиб, лекин яна бир оз туроққа оид сўз юрутамиз: Туроқ талабларига мувофиқ, дўст, суст, маст, шикаст, қасд, хурсанд, баланд каби сўзлардан кейин, унли ва унсиз ҳарфларнинг келишига қараб, талаффузда ўзгариш билан ўқилади. Масалан, "дўстим”, "дўстинг”, "дўсти беғараз”, "дўстона” каби ҳолларда "т” ҳарфи билан ўқилади. Лекин "дўстдир”, "дўстлар”, "дўстлик”, "дўстмас”, мисра сўнгида "эй дўст”, каби ҳолларда "т” ҳарфисиз, яъни, "дўсдир”, "дўслар", дўслик”, "дўсмас”, "эй дўс”, деб ўқилади.

 Шу жойда савол туғилиши мумкин, нега "Дўст билан обод уйинг” ва "Дўстлар ҳеч ким манимдек ёрдин айрулмасун” каби қўшиқларда, "дўст” дан кейин бирида унсиз "б”, бошкасида "л” келишига қарамай,  "дўст” сўзи тўлиқ талафуз этилмоқда, деган. Мавзуимиз моҳияти хам, айнан, шунда-да. Бу қўшиқлар арузда ёзилган бўлиб, "Дў-ст билан...”, "Дў-стлар ҳеч ким...”, деб айтилаётганда, унсиз харфларнинг тўқнашуви ритмик жаранг хосил қилмоқда. Шу ерда айтиб ўтиш жоиз, мазкур ғазалларни қуйга солган бастакорлар хам етук арузшунослиги намоён бўлмоқда.  

 Лекин аруз вазни, биз бошланғичлар учун жуда маракаб, ва биз уни мукаммал ўзлаштиришни (вақтинча) ҳаёлимздан чиқариб, шояд, у ҳақда, аввал, ибтидо тушунчага эга бўлишни олдимизга мақсад қилишимиз дурустроқ. Зеро, арузнинг барча терминларини изчил ўрганиб, ҳар бир атамани тахлил қилиб, масалага илмий ёндашмоқчи бўлсак, биз бўшланғичларни, бу йўл боши берк кўчага олиб кириб қўйиши муқаррар. Шунинг учун, арузнинг асосчиси Халил ибни Аҳмаднинг ўзидан ўрнак олиб, биз хам оддий усуллардан фойдаланишимиз маъқулдир.

 Аруз, содда қилиб айтганда, фонетикага, яъни, талаффузга асосланган. Аруз, шоирдан ёзилган асарини текис ва равон ўқилишини талаб этади. Лекин текислик ва равонлик ичида жозибали оханг ва узвий уйғунликлар хам бўлиши шарт. Ҳўш, бунга эиришиш учун биз нимадан бошлашимиз керак.

 Менимча, биринчи қадамни биз қўйиб бўлдик. Юқорида туроқ хам, аруз хам бўғинларнинг гуруҳланиб, муайян тардиблар асосида тузилишини, хамда, туроқ билан аруз ўртасида жиддий фарқ борлигини, ва бу фарқ нимада эканлигини тушундик.

 Энди, биз бўғинлар қандай гурухланишини тушиниб олишимиз керак. Бунинг учун биз Абдурауф Фитрат ва Ҳошимжон Раззоқовларнинг усулидан фойдаланиб, ўзимзга шартли равишда 6-та, сонларга оид, восита, яъни, шартли белги қилиб оламиз:

 1. Қўл, мўл, сўл, бўл каби бўғинлиларни (сўзларни) "бир” деб айтаймиз.

2. Қўли, сўли, кўзи, ўзи, изи каби бўғинлиларни "ики” деб айтаймиз.

3. Магар, агар, хатар, булар, ўлар каби бўғинлиларни "сакиз” деб атаймиз.

4. Ташқи, ички, воҳки, ишқи, рашки каби бўғинлиларни "икки” деб атамиз.

5. Малагим, юрагим, борарим, юрарим каби бўғинлиларни "учимиз” деб атаймиз.

6. Қарамаган, ошамаган, яшамаган каби бўғинлиларни "учаламиз” деб атаймз.        

 Изоҳ: 2-чи, 3-чи "ики” ва "сакиз” белгилар хато эмас. Битта "к” харфини тушириб, шартли белгимизни хижоларга мослаб (арузнинг "таслим” усулини қўллаб) ёздик, яъни, "ики” билан "икки” бошқа-бошқа шартли белгилар, "сакиз” эса битта "к” харфли шартли белги.

***

Бу шартли белгиларни биз, терминларни соддалаштириш учун хосил қилдик. Энди, шу шартли белгиларимиздан фойдаланиб, аруз вазнида ёзилган турли шеърий асарларни тахлил қила олиш учун, ўзимизга калит-жадвал тузамиз.

 №  Рукнлар                                   Шартли белгилар                    тизмаси

1.   Фаъ                                         ки (икининг қисми)                      V

2.   Фоъ                                         бир                                            –

3.   Фаъул,фаъал,фаълун,               сакиз                                          –  –

4.   фоъа                                        икки                                          – V

5.   Фоълун                                     сакиз                                         –  – 

6.   Фаъилот (фаъилун)                   ики, бир (учимиз)                        V V –

7.   Фаъилоту                                 ики, икки                                    V V – V 

8.   Мафоъилун                              сакиз, сакиз                                V – V –

9.   Фаълотун                                 ики, бир-бир                               V V –  –

10. Фоъилоту                                 икки-икки                                   – V – V

11. Муфтаъилун                             икки, сакиз                                  – V V –

12.  Мафъ
ўлун                                сакиз, бир                                    –  –  –

13.  Мафоъийлу                             сакиз, икки                                   V –  – V

14.  Мафоъилу                              сакиз. ики                                     V – V V

15.  Мафъулу                                бир, ики                                       – V V

16.  Мафоъил (фаъўлун)                сакиз, бир                                     V –  –

Изох: Аруз назарияси бўйича турли илмий ишларда, баъзи рукнлар «ъ» белгисиз, ёки аксинча, "ъ” белги билан берилган. Бу, арзимас туюлган фарқлар, арузни ўрганишга жиддий қийинчилик яратади. Қай бири тўғри, қай бири нотўғрилиги эканига биз тўхталмай (шундай, фарқ ва хатоларни ўзимиз қайд этишни ўрганиб олишимизга қадар), биз, асосан ўзимизнинг шартли белгиларимиздан фойдаланамиз.

Фоилотун, фоилун ва бошқа бир нечта рукнларни калит-жадвалимизга атай киритмадик. Сабабини қуйида тушуниб оламиз.  

 
Энди биз ушбу калит-жадвалимиздан фойдаланиб, мисраларни рукнларга ажратишни ўрганамиз. Бу жараён "Тақтиъ” деб аталади, яъни кесиш.

 
1. Ўрганишни 14, 15, 16 ҳижоли мисралардан бошлаганимиз маъқул. Чунки, бундай чўзиқ мисраларда рукнлар яққолроқ кўринади.

2. Байтни ёзамиз. Мисрани бармоқда (туроқ вазнидагидек) санаб чиқамиз.

3. Байтнинг тепасига ҳижоларга мос келишига қараб, шартли белгиларимизни қўйиб чиқамиз.

4. Байтнинг пастига, шартли белгиларимизга мос келувчи рукнларни қўямиз. Масалан бундай:
 

Бир   ики   икки   икки    бир ики  икки  икки

Барг остидан мулойим боққан иболи ғунча,

Не сирни сақлагайсан бағринг нечун тугунча

Мафъулу фоилотун мафъулу фоилотун

 
5. Энди, бу жараённи тақиъ талабига мослаб қайтарамиз. Натижада, бундай кўриниш хосил бўлади:

 
Бир, ики  /  икки, икки / бир, ики / икки, икки

Бар гости / данму лойим / боқ қани / боли ғунча

Нес ирни / сақла гайсан / бағ рингне / чунту гунча

мафъулу фоилотун мафъулу фоилотун

 
Шу тартибда машқланишни давом этамиз.

Машқланиш учун намуналар:

 
Бўлди баҳору сенсиз йўқтур чаманда нури,

Фирдавс бўлди гулшан йўқтур дариғ ҳури.

                                                      (Лутфий)
 

Кулбамга баски гардун ғам тоши ёғдирубдур,

Сабрим уйидек ул хам емрулгани турубдур.

                                                       (Навоий)

 
Хаттинг аро узоринг сабза ичида лола,

Ул чашми пурхуморинг лоладаги ғазола.

                                                       (Бобур)

***

Энди, шу йўсинда, энг кенг қўлланилиб келинган баҳрлардан бир-нечтасини ўрганиб чиқамиз. Мураккаб туюлмаслиги учун баҳрларнинг атамаларини ёзмаймиз. Чунки, атамалар хам алохида мураккаб система, бизга бу хозир ўта зарурмас. Атамаларни, бошланғич жараёндан кўра, кейинги босқичларда ўрганганимиз маъқул. Машқланишни давом этамиз.

***

2-машқ.

шартли белгилар ---

Уйқуда бир кун висолингни кўрар кун бормукин,

Субҳи хуршиди жамолингни кўрар кун бормукин.

руқнлар ---                                               (Нодира)

 

икки, сакиз / икки, сакиз / икки, сакиз / икки, бир

Уйқу дабир / кунви солинг / никўр аркун / борму кин,

Субҳи хуршид / ижа молинг / никўр аркун / борму кин.

фоилотун фоилотун фоилотун фоилун

 

Изоҳ: Бу байтнинг баҳрини ташкил этган фоилотун ва фоилун рукнлар калит-жадвалимизда йўқ. Лекин бу рукнларнинг ичидаги "фоил” "отун” "лун” ҳижолар бор-ку, шунинг учун биз шартли рукнимизни ўзимиз ясаб қўлладик. Шу билан бирга рукнларни аниқлашга янги усул хам ихтиро қилдик. Калит-жадвалимизда йўқ бошқа рукунларни хам худди шундай ясаб, ҳар қандай мисраларни тахлил қилишимиз мумкин. Мухими, ўзимизга тушинарли бўлиши керак. Зеро, мақсадимиз – қандай бўлмасин, ўрганиш.

***

Машқланиш учун намуналар:

 

Тўккали жаллод эрур ишқ аҳлидин қон кўзларинг,

Лабларинг жон бахшу аммо офати жон кўзларинг.

                                                                   (Фурқат)

 
Олди таркин, берди эрса ҳақ рисолат хилъатин,

Отланиб кезди тун ичра икки олам мулкатин.

                                                                  (Рабғузий)

 
Тарихингдур минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру оқсоч Тиёншон, ўзбегим.

                                                                 (Э. Воҳидов)

***

3-машқ.:

 

Қон айладинг кўнглумни ниҳони,

Кўргилики қўзумда нишони.

                                          (Навоий)

 
сакиз / сакиз, бир / сакиз / сакиз, бир

Қонай / ладинг кўнг / лум-ни / ниҳо ни,

Кўрги / лики қўз / умда / нишо ни.

фаълун фаулун фаълун фаулун

 
Машқланиш учун намуналар::

 
Кўрсат жамолинг мастоналарға,

Ишқингда куйган парвоналарға.

                                       (Машраб)

 
Жоно, будурким рози ниҳоним,

Етмаклик эрди сенга гумоним...

                                       (Муқимий)

 
Гул-гул очилган бўстонларим бор,

Ширин, ғазалхон хушхонларим бор.

                                       (Ҳабибий)

***

4-машқ.

 
Куйдум ул хусни жаҳонородин,

Ўлдум ул нуктаи руҳафзодин.

                                   (Навоий)

 
икки, сакиз / ики, бир-бир / сакиз

Куйду мулхус / нижа ҳон ор / один,

Ўлду мулнук / таи руҳ аф / зодин.

фоилотун фаъилотун фаълун

 
Машқланиш учун намуналар:

 
Бир йўли бизни унуттунг бори,

Илтифот этмайин ўттунг бори.

                                   (Навоий)   

 
Ғайрға неча вафо қилғайсен,

Жонимға неча жафо қилғайсен.

                                    (Бобур)

 
Ўлтурур гарчи мени гуфторинг,

Тургузур ул лаби шаккарборинг.

                                      (Бобур)

***

5-машқ.

 
Сўзласа оғзидин шакар кўринур,         

Садафи лаълидин гўҳар кўринур.

                                              (Атоий)

 
икки, сакиз / сакиз, сакиз / учимиз

Сўзла саоғ / зидин шакар / кўринур          

Сада филаъ / лидин гўҳар / кўринур.

фоилотун мафоъилун фаъилун

 
Машқланиш учун намуналар:

 
Ютубон бу замонда қон шуаро,

Назм этар гавҳари фиғон шуаро.

                                         (Мунис)

 
Келмай ул қотили замона менга,

Бўлди ҳажр ўлгали баҳона менга.

                                         (Навоий)

 
Васлин ул ой манга маҳол қилур,

Ҳажридин мени хастаҳол қилур.

                                          (Бобур)

***

Ниҳият биз аруз вазнини тузилишини қандай тахлил қилиш ҳақида бирмунча тасавурга эга бўлдик. Энди биз "Имола” ва "Таслим”нима эканлигини, яна шундай соддалашган усулда ўрганиш учун, яна бир иншо ёзишимиз керак. Шунда биз Бобурнинг:

 
Васлин ул ой манга маҳол қилур,

Ҳажридин мени хастаҳол қилур...

 
байтидаги мисралар нима учун 10 бўғин, лекин 11 ҳижо ўқилишини тушиниб оламиз. Кейин, ўйлайман-ки, аруз вазнида, бир нави, қалам юргизсак бўлади. Демак, кейинги дарсимиз, насиб қилса, келаси ҳафтада, "Имола” ва "Таслим” ҳақида.

***

Аҳён-аҳёнда шеър ёзиб турувчи, хаваскор шоир бўлсангиз хам, арузни ўрганинг. Зеро, аруз вазнида ёзган "Фарғона тонг отгунча”, ёки "Ой юзингга бандаман” каби, бир дона ғазалнгиз хам ҳалқнинг қалбидан абадий жой олиши мумкин.

 
Айтишим фарз, ушбу иншоимда, Ҳошимжон Раззоқов, Натан Маллаев, Анвар Абдураҳмонов, Анвар Ҳожиаҳмедов каби арузшунос-олимларнинг назарияларини ўрганишим натижасида, аруз ҳақида хосил бўлган ўз тасаввуримни баён қилдим.

 
Изланишларингизга барака тилаб, Саиджаҳон.

***

Андижон

6 01 2010
Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 2275 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz