Воскресенье, 24-04-28, 12:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Обама АҚШ разведкасини огоҳлантирди
11:36
Обама АҚШ разведкасини огоҳлантирди
Обама АҚШ разведкасини огоҳлантирди

Обама 5 январ куни разведка хизматлари раҳбарига жиддий топшириқ берди.

06.01.2010

АҚШ президенти мамлакат разведка хизматларининг Мавлуд байрами кунидаги ҳужум олдини олиш учун керак бўлган барча маълумотга эга бўлгани¸ аммо ахборотдан ўринли фойдаланмаганини таъкидлаб, келажакда бундай хатоларга тоқат қилинмаслигидан огоҳлантирди.

- Хулоса шундан иборатки, АҚШ ҳукумати бу фитнани фош қилиш ва Мавлуд кунидаги ҳужумнинг олдини олиш учун етарли маълумотга эга бўлган. Аммо разведка хизматимиз ишни охиригача етказа олмаган. Агар иш тўғри уюштирилганда, гумондор шахс АҚШга учиши тақиқланган шахслар рўйхатига киритилган бўларди. Бошқача айтганда, гап маълумот топа олмаслик ҳақида эмас, балки бор маълумотни мувофиқлаштириш ва қайта ишлай олмаслик ҳақида бормоқда, деди разведка хизматлари мутассадилари билан учрашган АҚШ президенти.

Барак Обама бундай хатоликнинг қайтарилишига ортиқ тоқат қилинмаслигини таъкидлади.

- Разведканинг¸ табиатан номукаммал эканини мен ҳам тушунаман¸ бироқ бир нарса аниққи разведка маълумотлари синчковлик билан таҳлил қилинмаган¸ ўрганилмаган. Буни қабул қилиб бўлмайди ва мен бунга тоқат қилмайман, деди Барак Обама.

Нигерия фуқароси Умар Форуқ Абдулмуталлиб 25 декабр куни Детройтга парвоз қилаётган учқични портлатишга уринди¸ бироқ йўловчилар унинг режасини фош қилиб, фожиа олдини олишга муваффақ бўлдилар.

Абдулмуталлиб ҳибсга олиниб¸ ҳозир у АҚШда сақланмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг Барак Обама АҚШга парвоз қилаётган учқичлар ва мамлакат ичкарисидаги аэропортларда хавфсизлик чораларини кучайтириш тўғрисида топшириқ берди.

Сешанба куни Барак Обама Оқ уйда разведка хизматининг ўндан зиёд раҳбари билан учрашиб, асосан хавфсизлик масалалари¸ бу соҳада рўй бериши мумкин ноқисликлар олдини олиш имконларини муҳокама қилди.

-Олдимизда ечимини топишни мутлақ кечиктириб бўлмайдиган муаммолар тургани боис¸ мен бу раҳбарларни Оқ уйга чақирдим. Мавлуд байрами куни кўрганимиз каби, Ал-Қоида ва унинг ҳамкорлари Америка фуқароларини ўлдириш йўлида ҳеч нарсадан ўзларини тиймайдилар. Биз нафақат бу режаларни фош қилиш, балки террор тармоқларининг ўзини аниқлаш¸ зарарсизлантириш ва бутунлай йўқ қилишга аҳд қиламиз,деди Барак Обама.

Ал-Қоида ҳаракатининг Яманда жойлашган фирқаларидан бири АҚШ учқичини портлатишга уринган шахсни ёллагани ва махсус тайёргарликдан ўтказганини эълон қилди.

Обама, ўз навбатида¸ хавфсизлик ва раведка хизматларидан АҚШ хавфсизлик тизимидаги камчиликларга нима сабаб бўлгани ва мамлакат ҳаво ҳудудларини қандай қилиб самаралироқ ҳимоя қила олишига оид ҳисобот ҳозирлашни талаб қилди.

Оқ уй раҳбари ушбу ҳисобот хулосаларини оммага ошкор қилишга ваъда берди.

Детройтга парвоз қилаётган АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш ортидан АҚШ ва Буюк Британия Яман ҳукуматининг мамлакат жанубига ўрнашиб олган Ал-Қоида ҳаракатига қарши олиб бораётган курашига молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Айни пайтда Яман хавфсизлик кучлари ҳам мамлакат жанубида жанггариларга қарши амалиётлар ўтказмоқда. Чоршанба куни Яман Ички ишлар вазирлиги Ал-Қоиданинг мамлакатдаги фирқасига алоқадорликда гумон қилинган уч шахс қўлга олинганини эълон қилди.

Бундан уч кун аввал Ал-Қоида жанггариларидан бўлган таҳдид туфайли Ямандаги АҚШ, Буюк Британия ва Франция элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатган эди. Бироқ сешанба куни АҚШ элчихонаси ва чоршанбада эса Буюк Британия ҳамда Франция элчихоналари ўз фаолиятини қайта бошлади.
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1278 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz