Воскресенье, 24-04-28, 13:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 8 » Не ишинг бор сенинг зоҳид!? Менингки ихтиёрим бор…
23:19
Не ишинг бор сенинг зоҳид!? Менингки ихтиёрим бор…

Не ишинг бор сенинг зоҳид!? Менингки ихтиёрим бор…


Абдулла Абдуқодир ўғли

Бу олимлар бир - бирини кўролмайди, десалар аваллари унча ишонмасдим. Чиқса чиқибди-да битта алломаи замон. Сиз Толиб ака, "йиқилган курашга тўймас” деб, қайта - қайта ёпишаверасизми Ал Номоз бин Нормўмин амакига. Тенгингизни топиб тортишсангиз бўлмайдими? Етар энди:

Т. Ёқуб: Э… Абду Каримбой! Сиз мени билмас экансиз. Мен ҳаётимда тишлаган жойимни ғалабага қадар қўйиб юбормаганман. Календарга қараб, Францияда эртага қуёш соат 8 да чиқиб, кеч соат 5 да ботишини аниқладим. Гороскопга қарасам, бундай кунда мен ютар эканман.
Н. Нормўмин: Хато айтяпсиз. Тавба денг, истиғфор айтинг! Эртага қуёш соат 7 да ҳам, 8 да ҳам, 9 да ҳам чиқмайди; Кеч соат 4 да ҳам, 5 да ҳам, 6 да ҳам ботмайди.’
Т. Ёқуб: Ўз кўзларим билан, кўзойнакдан фойдаланиб, лупадан қарадим ўша календарга. Календар мени ҳеч қачон алдамаган.

Н. Нормўмин: Алдаган! Кофирларнинг календари, лупаси, кўзойнаги умр бўйи сизни алдаб келяпти. Қуёш чиқмайди ҳам, ботмайди ҳам. Жойида туради. Ер ўз ўқи атрофида айланади. Бу — мутлақ ирода. Сиз айтаётган "чиқади”, "ботади” деган сўзлар одамлар томонидан ўйлаб чиқарилган нисбий ирода.
— Кўп уриндим. Ақлим етмади. Розиман: 1 — 0. Буюк Олимлар саховатли бўлишган. Йўл кўрсатинг. Бу ёғига нима қиламиз энди?
— Ҳай майли. Саховат қилдим. Аввал икки ракат тавба намози ўқийсизларда, кейин, "чиқади”, "ботади”ни қўштирноқ ичида қўллайберасизлар.
— Дунёвий дегани — динсизлик дегани деяпсиз. Математика –дунёвий адабиёт, ёки дунёвий фан дегани. Мен математикадан дарс берганман.
Бунинг устига одамларни демократияга даъват қилганман. Демак, динсизликдан дарс бериб, куфрга даъват қилибманда! ЭРК Демократик партияси ўзбекчасига ЭРК Кофирлар партияси бўладими? Энди нима бўлади?!

— Бошқалар билан ишингиз бўлмасин. Ўзингиз учун битта қора қўчқор қурбонлик сўйиб, тавба қилингда, кейин бундақа куфр ишлардан узоқроя юринг.
— Демократия Француз инқилобидан келиб чиққан деяпсиз. Бобур мана бу шеърини ўша инқилобдан узоқ йиллар аввал ёзган. Бу шеър сизга аталмаган. Чунки у вақтда сиз йўқ эдингиз. Бунда демократия унсурлари борми, ёки йўқми?:

Агар мухлис мен ар мусфид,
Ва гар ошиқ мен ар обид,
Не ишинг бор сенинг зоҳид,
Менингки ихтиёрим бор.

— Ўша катта мақоламда айтиб ўтганимдек, келиб чиқишига қараб баҳо берилади. Ҳаром жойдан — ҳаром, ҳалол жойдан — ҳалол келиб чиқади. Яъни, Француз инқилобидан келиб чиққани Демократия (яъни — куфр низоми), мусулмонлар орасидан келиб чиққани эса хурлилик дейилади. Бу жуда катта ва мураккаб илмий масала. Уни содда қилиб мана бундай тушунтирса бўлади:

Масалан, қаерда Александр, Михаил, Якобсон кабиларни учратсангиз, билингки, улар мусулмонлардир. Чунки, уларнинг келиб чиқишига илмий ёндошилса, Александр — ўзимизнинг Ал Искандардан; Михаил — Микоил Алайҳисаломдан; Якобсон — Ёқубжон, яъни Ёқуб Алайҳисаломдан келиб чиққани маълум бўлади.

— Мақолангизда фикрларингизни мулоҳаза сифатида эмас, қатъий хулосалар сифатида, ҳукм оҳангида, ҳатто фатво оҳангида баён қилгансиз. "Фатвога журъатли бўлганингиз — жаҳаннамга киришга журъатли бўлганингиздир” деган ҳадис бор. Қўрқмайсизми? Кўплаб ислом олимлари ҳокимиятда Қуръони Карим ҳукмига амал қилингани ҳолда, ҳозирги демократиянинг исломга мослаб ислоҳ қилинган шаклидан ҳукумат сифатида фойдаланиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Сиз ўзингизни улардан билағонроқ деб биласизми?

Баъзи сўфийлар борки, "Амалларининг сўнгида "мен АЛЛОҲман,” деб эълон қилишлари мумкин” деб ёзибсиз. Мақолангизнинг тагига биттаси "мусулмонларни тириклайин комиш керак” деб шеър ёзибди. Бу хатарли ихтилофдан қон хиди келмаяптими?! Ахир Абдулқодир Гилонийларнинг, Нажмиддин Куброларнинг, Аҳмад Яссавийларнинг, Баҳовуддин Нақшбандийларнинг издошлари, Навоийнинг миллионлаб ихлосмандлари ҳозир ҳам орамизда юришибдику! Сизнинг тушунтиришсиз ҳукмингиздан кейин баъзи маърифатдан йироқ, жоҳил мусулмонлар жаннатга кириш илинжида битта - биттадан уларни тириклайин кўмишга бошласалар нима бўлади?! Ахир тарихда минглаб маротаба содир бўлганку бундай қотилликлар. Улардан энг маълум ва машҳури: Мансур Халложнинг тириклайин нимталангани ва ёқилганидан; Насимийнинг тириклайин терисининг шилинганиидан хабарингиз йўқми? "Йигирма биринчи аср маънавият ва руҳоният асри бўлажак ёки (умуман) бўлмаяжак” деб ёзибди Малро. Лоақал, Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ-ут-тайр” асарини (Навоийнинг ижодий таржимаси бўлмиш "Лисон-ут-тайр” орқали бўлса ҳам) тушуниб ўқиб чиққанингизда, ўша "Анал Ҳақ” (Мен АЛЛОҲман) деювчиларнинг ғоялари йигирма биринчи асрни сақлаб қолишда қанчалик қудратли куч бўлиши мумкинлигини ҳис этган бўлардингиз. Чунки, бу ғоялар: бутун олам ўзининг набототи, мавжудоту махлуқоти билан, уларнинг туридан, ирқидан, динидан, миллатидан қатъий назар, бир бутун ҳолда АЛЛОҲнинг тажаллиси эканини англатишга хизмат қиладиган интернационал ғоялар эканини тушунган бўлардингиз. "Анал Ҳақ” нинг маъноси, менинг тушунишимча, мутлақо сиз ўйлагандек эмас. Сиз ёзибсиз: …”Аллоҳ қўрисин, бундай кишилар бу амаллари сўнгида ўзларини "Мен Аллоҳман,” деб эълон қилишлари мумкин”.

Бу гапдан Фиръавннинг иси келяпти. Жоҳил мусулмонлар ўлдиришга тайёр ҳолда жунбушга келиши табиийдир бу сўздан кейин бундақа сўфийни. Аслида Фиръавннинг МЕНи унинг ман-манлигини, кибрини шахсини англатса, сўфийнинг МЕНи ўзининг кибру-ҳавоси билан шахс сифатида, одам сифатида тупроққа айланиб, ном нишонсиз йўқ бўлиб кетишга интилишини англатади. "Тупроқ бўлгин, олам сени босиб ўтсин” деб ёзади Аҳмад Яссавий. Хуллас, ўзини эмас, тупроқдан келганини тупроққа; АЛЛОҲдан келганини АЛЛОҲга қайтишини қатъий ҳукм сифатида эмас, балки бир ширин орзу тарзида ифода этади сўфийлик ўз ғоясини.
АЛЛОҲ Одам Атонинг вужудини уч хил: оқ, қора, қизил рангдаги тупроқдан яратди. Одамзоднинг оқ, қора, қизил ирқи шундан. АЛЛОҲ бу жонсиз танага ўз руҳидан уфурди. Руҳ жасаднинг бош тарафидан кирди ва жасад тирилди. Демак биз жисмимиз моддий, руҳимиз илоҳий ҳолатда оламга келдик. Орадан қанча - қанча замонлар ўтди. Мусаффо, покиза илоҳий руҳимиз Шайтон лаин таъсирида лойқаланиб, борган сари ўз илоҳийлигини йўқотиб бормоқда. Лойқаланиш шу даражага етдики, Малро таъбири билан айтганда йигирма биринчи асрнинг мавжуд бўлиши ёки (умуман) бўлмаслиги руҳиятимизни булғанишлардан қанчалик муҳофаза эта олишимизга боғлиқ бўлиб қолди бугун.

Ислом таълимоти уч қисмга бўлинади. 1. Ақоид; 2. Шариат; 3. Руҳий тарбия. Булардан биронтаси бўлмаса, ёки оқсаса, ислом мукаммал бўлолмайди. 3 - қисмни, яъни руҳий тарбияни тасаввуф ўз зиммасига олган.
Тасаввуфнинг мана шу буюк хизматлари тан олиниб, унга етарли эътибор берилган замонларда ҳар томонлама ривожланиш кузатилган, жоҳил уламолар томонидан қанчалик четга суриб қўйилса, орқага кетиш ҳам шунга яраша бўлган.

Сўфийлар шариатни ўз таълимотларининг дастлабки, муҳим босқичи деб билганлар ва уни пухта ўрганганлар. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ҳам, ҳисоб кунида торозининг бир палласига гуноҳлар, иккинчисига савоблар қўйилиб, қайси бири оғир келишига қараб жаннат ёки жаҳаннам белгиланишига ҳам ишонадилар. Лекин ҳисоб кунига ўн қоп гуноҳ ва ўн бир қоп савоб билан бориш бошқаларни шодлантиргани ҳолда, бу ҳол сўфийни қаноатлантирмайди. У бутунлай покланишни орзу қилади. Қалбидаги руҳ АЛЛОҲ унга ҳадя этган вақтидагидек тоза, мусаффо, покиза, илоҳий бўлишини орзу қилади ва бир умр шунга интилади. Тасаввуф ана шу интилиш йўлларининг турли туманлиги ва унинг натижалари борасида баҳс юритадиган бир таълимотдир. Руҳи поклангани сари сўфий ўзини комиллашиб, илоҳийлашиб, АЛЛОҲга яқинлашиб бораётгандек ҳис этабошлайди. Руҳ илоҳий экан, доимо АЛЛОҲга интилади. Хоҳ бу дунёда бўлсин, хоҳ у дунёнинг жаннатида бўлсин, илоҳий руҳ инсон танасида ўзини ғурбатдаги ғарибдек сезади. Навоий ёзганидек:

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш.
Эл анго шафиқу, меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,
Булбулга тикондек ошъён бўлмас эмиш!

Демак сўфий АЛЛОҲдан олинган руҳни АЛЛОҲга қайтаришни орзу қилади. Табиийки, руҳда заррача шайтоний ғубор бўлса, АЛЛОҲ уни қабул этмайди. Ана шу шайтоний ғуборлардан тамомила покланиш йўлида сўфий кеча кундуз машаққат чекиб, ижод қилишга, илм қилишга, инсоният манфаати, тараққиёти йўлида узлуксиз заҳматлар чекишга тайёр туради. (Сўфийлардан Ғаззолий каби буюк олимлар, Навоий каби буюк шоирлар чиқишининг калити шу ердадир). Ҳатто, охират кунида АЛЛОҲ сўфий бандаларига: "Қилган солиҳ амалларингиз учун жаннат сизга мунтазир. Агар мақсадларингиз фақат вужуди ваҳдат болса минг йил жаҳаннам азобида покланганингиздан кейингина бу масалани кўрамиз” деса, сўфийлар ҳеч иккиланмай, жаннат фароғатидан воз кечиб, жаҳаннам азобини танлайдилар. Сўфийларнинг мақсад йўлида бу қадар собит қадам экани ҳам ибратлидир.

Лекин, бу ибратли қадамни мусулмонларнинг жоҳил қатлами ўз тассавурига сиғдира олишдан ожиздир. Хуллас, сўфийларнинг "Анал Ҳақ” дейишини Фиръавннинг "Мен Худоман” дейишининг томоман тескариси маъносида тушунмоқ керак. Фиръавн "мен Худоман” дейиш орқали ўз Менлигини, яъни ўз амбициясини юксалтирмоқ истайди. Сўфий эса ўзининг менлигидан, ўз амбициясидан воз кечиб, ўзининг АЛЛОҲга сингиб, йўқ бўлиб кетиши эвазига ўзини АЛЛОҲ вужудида эканини ҳис этиш шарафига муяссар бўлганидан қувониб, энди ўз номидан эмас, АЛЛОҲ номидан "МЕН АЛЛОҲМАН” дейди. Худди, бир томчи сув океанга қўшилиб, океан номидан: "Мен энди океанман” деганидек. Бу тафсилотнинг биз учун энг ибратли томони шундаки, мухолифатдаги баъзи амбиция соҳиблари ўз амбицияларидан воз кечиб, ўз номларидан эмас, бирлашган мухолифат номидан сўз юритсалар, ўзлари ҳам, мухолифат ҳам ўн баробар кучайган бўларди.

(Давоми бор)

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1253 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz