Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти билдиришномаси
9 январь 2010 й
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади Августин Аврелий
Вахшийлик
Ўзбекистон Республикаси Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ)нинг ЎИҲЖ билан ҳамкорлик қилувчи собиқ ходими УЯ 64/33 жазони ижро этиш муассасаси (ЖИЭМ)нинг бир ходими берган маълумотга асосланиб бизга "Ваҳшийлар” деб номланган қуйидаги материални йўллаган. Мазкур ЖИЭМда ЎзР Жиноят кодексининг 159-моддаси (ЎзР конституцион тузумига тажовуз қилиш) билан қамалганлар сони 120 дан ортиқ бўлиб, улар махбусларнинг энг даҳшатли қийноқларга солинаётган қисмидир. Турли йилларда қамалган, ёши ва феъл-атворлари ҳам турли, мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган бу инсонларнинг тақдири айни шу ерда инсон боласи тасаввурига сиғмас жабр-зулм кунларини кўришда бирхил экан. Бу ердаги "хозяин” ва оперларнинг инсондан туғилганига ишониш қийин, чунки инсондан инсон туғилади, булар эса вахшийлардир. Берган қийноқлари, дубинка билан зўрлашлар, аччиқ қалампир солиб қилинадиган клизмалар, дубинка билан товон тешилгунча уришлар, буларнинг ҳаммаси улар яхши кўрган услублардир. Буларнинг ҳаммаси уларга камлик қилиб, бошқа турли жирканч ҳунарларни ҳам ўйлаб топишган. СПИД билан касалланганларнинг орқа тешигига дубинка тиқиб, сўнгра ўша дубинкани соғлом йигитларга тиқишади ва ўзлари қотиб-қотиб кулишади. "Ҳамманг номоз ўқийсан, бир-бирингни "биродар-биродар” дейсан-у, бир-бирингга СПИД юқтириб юришга уялмайсанларми?”, дейишади. Санчастда эса СПИД билан касалланган йигитларга ишлатилган шприцларда бошқаларга ҳам укол қилаверишади. Бунга норозилик билдирган бир махбусга эса СПИД билан касалланган бошқа махбуснинг қонини олиб қуйишди. У йигитнинг исми Холмирза эди. У қаерга этап қилингани ҳозир номаълум. Ҳукумат одамлари қамоқхоналарда қийноқлар қўлланилмайди, деб айтиб келаётганларига қарамай қийноқлар кўпайса кўпайди, аммо камаймади. Қийновчилар ҳаддидан ошиб қутуриб кетишди. Улар бу қийноклар учун жазоланмасликларини билишади, лекин олий жазо Аллоҳдан эканини ўйлаб ҳам кўришмайди. Барчангизга маълум сабабларга кўра махбуслар ҳеч қаерга шикоят хати ёза олмайдилар, ёзганлари ҳам тегишли идораларгача етиб бормайди. ЖИЭМларда қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи прокурорлар зоналардаги вазиятни яхши билишади. Аксинча, уларнинг ўзлари зона ходимларини қийноқлар қўллашга ундайдилар.
ЎИҲЖдан: "Мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўлади” – бу халқимизнинг азалий ҳикматидир. Эгаси 20 йилдан бери ваҳшийлик сиёсатини бутун мамлакат миқёсида юргизаётганида қамоқхоналарда бошқача бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта. Ваҳшийлар жазоси аёвсиз бўлиши аён ва яқин.
|