Суббота, 24-04-27, 20:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 9 » Ислом демократиясига эришиш учун
22:53
Ислом демократиясига эришиш учун

Ислом демократиясига эришиш учун ҳозирги замон демократиясининг бирор кўринишини бошдан кечириш зарур

Толиб Ёқубов

(Намоз Нормўмин мақоласига қолдирилган изоҳ)

Ҳар бир инсон бир пайтда ҳам демократ, ҳам мусулмон бўла олмаса-да, бироқ у демократик тузум ҳукм сураётган мамлакат (мас., Норвегия ёки Франция)да ўз динига ҳеч кимдан ҳадиксирамай эътиқод қилган ҳолда, эмин-эркин яшаса бўлар экан. Нодемократик тузумлар шароитида нафақат демократик руҳдаги, балки оддий мусулмонларнинг яшаши нақадар аянчли ва хавфли эканини ҳам айтиш ва тан олиш лозим. Демак, демократик тузумнинг баъзи жиҳатлари Исломга ёт эканини тан олган ҳолда, шуни уқдириш мумкин-ки, Ер юзида, ҳозирги кунда, мусулмон ҳам, демократ ҳам бемалол тирикчилигини ўтказа оладиган, ўз эътиқодини амалга ошира оладиган диёр – бу демократик давлатлар ҳудудидир.

Масала битта нуқтага бориб тақалар экан: НИМА ҚИЛИНСА дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам (нодемократик ҳудудлар: араб мамлакатлари, Эрон, Покистон, Афғонистон, Африка мамлакатлари, аксарият Осиё мамлакатлари ва ҳоказо, ва ҳоказо) ҳар бир инсон ўз тирикчилигини бемалол, қийналмасдан ўтказа олади, ўз динига ҳеч кимдан қўрқмасдан эътиқод қила олади? Масалан, Ўзбекистонда нима қилиш лозим?

Йўл, чамаси, учта экан:
1) исломий йўл;
2) демократик йўл;
3) икковидан ҳам фарқли исталган бошқа йўл (амирлик, коммунистик, фашистик ва ҳоказо).

Учинчи йўлни муҳокама қилмаймиз – улар қандай натижаларга олиб боришини тарих кўрсатган. Биринчи йўл Ислом тарихида бир марта бўлган (Ислом демократияси) ва у ҳозирги замон демократияси инсонга бера оладиган барча СОҒЛОМ эркинлик ва ҳуқуқларни берган. Бу жамият ижтимоий иллатлардан деярли пок бўлган. Бироқ у ҳозир йўқ, унинг мавжуд бўлганига, унинг ҳар томонлама илғорлигига одамларни ишонтириш мушкул. Ҳозирги замон одамлари асосан кўзи билан кўрган нарсасига ишонади. Жоҳилия замонида Пайғамбаримиз (сав) одамларни ишонтирганлар-ку, дейишингиз мумкин. Пайғамбаримиз (сав) Аллоҳ танлаган ва демак алоҳида хислатлар ато этилган инсон бўлганлар. Ҳозир ундай инсон чиқмайди.

Жамият инқирози ҳаддан ташқари чуқур бўлишига қарамай, Ўзбекистон халқини демократик жамият қуришга ундаш мумкин. Менинг чуқур ишончим бўйича ҳар қандай жамият Ислом демократиясига эришиши учун ҳозирги замон демократиясининг бирор кўринишини бошидан кечириши зарур. Бу даврда, умрида эркинлик нима эканлигини кўрмаган, ҳақ-ҳуқуқини танимаган одамлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари билан юзма-юз келиши ва уни ўзида сингдириши лозим. Томга нарвон қўйиб, унинг пиллапоялари бўйлаб биттама-битта кўтарилгандай, Ислом демократиясига эришиш учун ҳам шундай нарвон керак.

Номоз Нормўминнинг мақоласи менга ёқди, бироқ у илмий характердаги мақола. Унда амалий жиҳадлар йўқ. Мен муҳтарам ўқувчиларнинг амалий жиҳатлар устида фикр юритишларини истар эдим.

Баъзилар: ҳали Каримов тирик, унинг сиёсий режими ишлаб турибди; муҳокамаларимиз ҳали ўлдирилмаган айиқнинг терисини бўлиб олиш учун талашишни эслатмайдими, дейиши мумкин. Йўқ, англатмайди! Каримовнинг ўзи ҳам, унинг режими ҳам бир кун келиб кетади. Ўзбекистонда янги жамият, янги давлатчилик ташкил этишга тўғри келади. Фундаментни эса ҳозирдан бошлаб қуя бошлаш керак.

www.yangidunyo.com

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1185 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz