Воскресенье, 24-04-28, 07:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 9 » АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
23:48
АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ
Саиджаҳон Равоний

2-қисм: Имола, таслим ва тазниб ҳақида.

Арузни мустақил ўрганишни давом этамиз. Бундан аввалги иншомизда, биз ўзимизнинг соддалаштирилган усулларимиз ёрдамида, аруз вазнини тузилишини қандай тахлил қилиш ҳақида, бирмунча, тасаввурга эга бўлган эдик. Бугун, яна шундай оддий усул ихтиро қилиб, арузда "имола” ва "таслим” нима эканлигини ўрганишга харакат қиламиз.

 Ўтган сафар биз "васл” ва "тақтиъ”ни (кесишни) ўрганган эдик (мураккаб туюлмаслиги учун, атамаларни кам ишлатганмиз ва "васл” сўзини хам ёзмаганмиз. Васл бу – ҳижонинг сўнгидаги ундошни олдидаги унлига қўшиб ўқиб кетиш; раҳ-мэт, меҳ-рила каби). "Имола” "васл”нинг акси, яъни,  ҳижоларни ажратиб ўқиш демакдир.

"Таслим” арузда ҳижоларни танланган баҳрга мослаш учун сўзлардаги ундош ҳарфларни тушириб ёзиш.

 "Имола” ва "таслим”ни ўзлаштириб олишимиз учун, биз аруз ҳижолари асли ўзи нималигини, уларнинг оддий ҳижоларидан қандай фарқи борлигини билишимиз керак.

 Ҳолбуки, аруз ҳижолари уч хил бўлади; ҚИСҚА, ЧЎЗИҚ ва ЎТА ЧЎЗИҚ. Уларни фарқлашга, биз, аввалги дарсимиздагидек, яна ўзимизга шартли белгилар ихтиро қиламиз, ва аввалги шартли белгиларимиз ёрдамида машқланамиз:

 1. Қисқа ҳижо – қисқа унли билан тугалланувчи очиқ ҳижо. Рукнларда "V” (римча 5) билан белгиланади. Биз "қисқа” сўзини бош ва охирги ҳарфлари билан шартли "қа", деб атаймиз.

 2. Чўзиқ ҳижо – чўзиқ унли билан тугалланган очиқ ҳижо, ёки қисқа унлилиси бор ёпиқ ҳижо. Биз "чўзиқ”ни қисқартириб, шартли "чқ”, деб атаймиз.

 3. Ўта чўзиқ ҳижо – чўзиқ унлилик ёпиқ ҳижо, хамда, қисқа унлилик 2-та ундош билан тугаган ёпиқ ҳижо. Рукн таркибида дефис ва римча 5 ( – V ) билан белгиланади ва 2-та (чўзиқ ва қисқа) ҳижо ҳисобланади, мисранинг охирида  тўлқинча тильда-дефис ( ~ ) билан белгиланади. Ўта чўзиқ ҳижога шартли белги қилишимизга зарурат йўқ, чунки, айтганимиздек, у 1-та чўзиқ, 1-та қисқа ҳижо, яъни, 2-та ҳижо саналади. Мисра охиридаги ўта чўзиқ ҳижо эса 1-та ҳижо ҳисобланади, лекин ўқилишда чўзиб ўқилади.  

 Энди, машқланишга ўтамиз. Машқланишда, аввалги шартли белгиларимиздан ва аввалги намуналардан хам фойдаланамиз. Чунки, биламиз-ки, такрорлаш ўрганишнинг энг самарали усули. Лекин бу сафар, ҳар бир мисрани алоҳида текширамиз, ва рукнлар тизмасини (кодировкасини) қўшиб ёзамиз. Шартли белгилар, ҳижолар, тизмалар ва рукнлар устунларини тўғрилаш учун, кўп-нуқталиклар қўйиб борамиз, лекин кўп-нуқталикарни – бўш жой эканлигидан янглишмаслигимиз керак.

1-машқ

 бир...ики... / ..икки.....икки.../ бир,..ики.../ икки,..икки

Бар-гос-ти / дан-му лой-им / боқ-қан-и / бо-ли ғун-ча

чқ....чқ-қа../...чқ-қа....чқ-чқ.. /...чқ..чқ-қа / чқ-қа...чқ-чқ

..–... –..V.../...–..V.... –... –..../..–.... –...V../...–...V...–...–    

Нес ир-ни / сақ-ла гай-сан / бағ-ринг-не / чун ту-гун-ча

мафъулу../... фоилотун...../...мафъулу.../...фоилотун

 Изоҳ: "ғунча” ва "тугунча” сўзларидаги "ча” қисқа ҳижо бўлса-да, мисра охирида бўлгани учун чўзиқ ҳижога айланган. Шу жойда ритмни яққол хис қилиш учун мисрадаги шартли ҳижоларимизни ўқиб чиқсақ фойдадан холи бўлмас: чқ, чқ-қа, чқ-қа, чқ-чқ, чқ, чқ-қа, чқ-қа, чқ-чқ. Кўриб турибсиз-ки, тасодифий олган шартли ҳижоларимиздан хам ритм хосил бўлмоқда.

 Машқланишни давом этамиз. Машқланиш учун намуналар:

 Бўлди баҳору сенсиз йўқтур чаманда нури,

Фирдавс бўлди гулшан йўқтур дариғ ҳури.

                                                      (Лутфий)

Кулбамга баски гардун ғам тоши ёғдирубдур,

Сабрим уйидек ул хам емрулгани турубдур.

                                                       (Навоий)

Хаттинг аро узоринг сабза ичида лола,

Ул чашми пурхуморинг лоладаги ғазола.

                                                       (Бобур)

Изоҳ: Лутфийнинг байтида, биринчи мисрасида "йўқтур” сўзи икки чўзиқ ҳижо бўлиб, иккинчи мисрада 1-та чўзиқ ва 1-та ўта чўзиқ ҳижо бўлиб келмоқда. Яъни, иккинчиси "йўқ-ту-р дар-и-ғур-и...”, деб ўқилади. Лекин "дар-и-ғур-и...”, деб ўқилишининг сабаби, бу ерда "васл ҳо” усули билан икки ундошдан бири сунъий йўқ қилинмоқда. Бундай жойларни, ("васл ҳо”ни назарда тутябман), хозирча тушунишимиз қийинроқ, ўтиб кетаверганимиз маъқул.

***

2-машқ.

 
Уйқуда бир кун висолингни кўрар кун бормукин,

Субҳи хуршиди жамолингни кўрар кун бормукин.

                                                                         (Нодира)
 

икки......сакиз..../..икки....сакиз..../..икки....сакиз../...икки..бир

Уй-қу----да бир../ кун ви-со-линг / ник-ў-рар кун / бор-му-кин,

чқ...қа...чқ....чқ../..чқ..қа..чқ...чқ.../.чқ...қа..чқ..чқ.../..чқ...қа...чқ

 – ...V... –.... –... /. –..V..–......–...../..–...V...–....–..../..–....V.... –

Суб-ҳи хур-шид / и жа-мо-линг / ник-ў-рар кун../ бор-му-кин.

...фоилотун......./...фоилотун..../....фоилотун...../...фоилун

 
Намуналар:

 Тўккали жаллод эрур ишқ аҳлидин қон кўзларинг,

Лабларинг жон бахшу аммо офати жон кўзларинг.

                                                                   (Фурқат)

 Олди таркин, берди эрса ҳақ рисолат хилъатин,

Отланиб кезди тун ичра икки олам мулкатин.

                                                                  (Рабғузий)

 Тарихингдур минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру оқсоч Тиёншон, ўзбегим.

                                                                 (Э. Воҳидов)

***

3-машқ

 Қон айладинг кўнглумни ниҳони,

Кўргил ики қўзумда нишони.

                                          (Навоий)

 
..сакиз...../.сакиз....бир../..сакиз..../сакиз..бир

Қо-най..../ ла-динг кўнг / лум-нин / и-ҳон-и,

чқ...чқ...../...қа...чқ...чқ.../..чқ.....чқ../.қа...чқ..чқ

.–....–....../...V...–....–....../...–.... –..../..V ..–...–

Кўр-ги..../ ли--ки кўз...../...ум-дан.../ и-шон-и.

фаълун /...фаулун....../..фаълун../..фаулун

 
Намуналар:

 
Кўрсат жамолинг мастоналарға,

Ишқингда куйган парвоналарға.

                                       (Машраб)

 
Жоно, будурким рози ниҳоним,

Етмаклик эрди сенга гумоним.

                                       (Муқимий)

 
Гул-гул очилган бўстонларим бор,

Ширин, ғазалхон хушхонларим бор.

                                       (Ҳабибий)

***

4-машқ.

 Куйдум ул хусни жаҳонородин,

Ўлдум ул нуктаи руҳафзодин.

                                        (Навоий)

 
...икки....сакиз.../..ики..бир-бир../ сакиз

Куй-ду-мул хус / ни-жа-ҳон-ор / о-дин,

Чқ..қа...чқ...чқ.../..қа..қа..чқ...чқ / чқ..чқ

–......V....–.....–.../..V..V...–...–.../..–....–

Ўл---ду-мул нук / та-и ру-ҳаф / зо-дин.

......фоилотун..../ фаъилотун / фаълун

 
Намуналар:

 
Бир йўли бизни унуттунг бори,

Илтифот этмайин ўттунг бори.

                                        (Навоий)  

 
Ғайрға неча вафо қилғайсен,

Жонимға неча жафо қилғайсен.

                                        (Бобур)

Ўлтурур гарчи мени гуфторинг,

Тургузур ул лаби шаккарборинг.

                                        (Бобур)

***

5-машқ.

Сўзласа оғзидин шакар кўринур,         

Садафи лаълидин гўҳар кўринур.

                                              (Атоий)

 
...икки..сакиз / сакиз...сакиз.../ учимиз

Сўз-ла-са оғ / зи-дин ша-кар / кў-ри-нур         

Чқ....қа..чқ чқ.../ қа..чқ..қа...чқ../ қа...қа..чқ

...–...V..–.....–.../..V....–...V...–... /..V..V... –

Са-д-а-фил-аъ / ли-дин гў-ҳар / кў-ри-нур.

...фоилотун...../...мафоъилун../..фаъилун

 Намуналар:

 
Ютубон бу замонда қон шуаро,

Назм этар гавҳари фиғон шуаро.

                                            (Мунис)

 Келмай ул қотили замона менга,

Бўлди ҳажр ўлгали баҳона менга.

                                           (Навоий)

 Васлин ул ой манга маҳол қилур,

Ҳажридин мени хастаҳол қилур.

                                          (Бобур)

***

Изоҳ: Сўнги намунамиз, Бобурнинг байтини санаб чиқсак, мисралар 10 бўғиндан, лекин аруз уларни 11 ҳижодан ўқишни такозо этади. Чунки, чўзиқ "ҳол” ҳижосидан кейин ундош "қ” келаётганлиги учун "ҳол” ўта чўзиқ ҳижога айланган. Ўта чўзиқ ҳижони эса, биз энди биламиз-ки 1-та чўзиқ, 1-та қисқа ҳижо қилиб санаймиз ва ўқиймиз.  

***

Аруз вазни ва унинг ҳижолари ҳақида бошланғич тушунчага эга бўлдик хам. "Имола” ҳақида энди сўз юритсак хам бўлади. Юқорида айтганимиздек, "имола” аруз ҳижоларини ажратиб ўқиш демакдир. Шу билан бирга, арузда ижод қилиганда вазинга оид хатолар қилмаслик учун "имола”ни билишимиз олдимиздаги енг зарур шартлардан бири:

"Баёт-5” қўшиғи басталанган, Моҳларойим Нодирабегимнинг машҳур "Ёрнинг васли” ғазалининг икки байтини кўриб чиқамиз:

 
Ёрнинг васли эмас озорсиз,

Гулшан ичра гул топилмас хорсиз.

 Ҳар қишини бир муносиб ёри бор,

Мен ўшал оворадурман ёрсиз.

 

Бу, "Имола”ни тушунишимиз учун, енг ажойиб намуналардан бири. Қаранг, санаб чиқсак, 1-чи мисра 9 бўғин, 2-чи мисра 10 бўғин, 3-чи мисра 11 бўғин, 4-чи мисра 10 бўғин. Туроқ вазнида бу ҳақиқий пала-партишлик бўларди. Лекин бу аруз (!) ва бу ғазал арузда битилган енг жозибадор дурдона асарлардан биридир. Хозирда биз бадиий жиҳатларни эмас, техник жиҳатларни ўрганаётганимиз учун, мавзудан четламаймз. Байтларни тахлилига ўтамиз: 

Аввал 2-чи байтнинг 1-чи мисрасини кўриб чиқамиз. Чунки, бу ерда "имола” учун зарурат йўқ, 11 бўғин - 11 ҳижо равшан кўриниб турибди. Мисрани ўзимизнинг содда усулларимизга солганимизда, қуйидаги манзара хосил бўлмоқда:

 ..икки....сакиз../..икки...сакиз../ икки бир

Ҳар қи-ши-ниб / ир-му но-сиб / ёри бор,

чқ.. қа...чқ...чқ / чқ қа...чқ...чқ / чқ қа чқ

– ...V... –.... –../. –..V.....–....– ./ –...V.. –

...фоилотун.../...фоилотун...../...фоилун

Энди, 1-чи байтнинг 1-чи мисраси, нима учун 9 бўғин 11 ҳижога тенг эканлигини таҳлил қиламиз. Жадвалимизни кўллашдан аввал, эслатиб қўймоқчиман, 1-та ўта чўзиқ ҳижо – 1-та чўзиқ ва 1-та қисқа ҳижо, жами 2-та ҳижо хисобланади. Мазкур мисрада 2-та ўта чўзиқ ҳижо бор – "ёрнинг” ва "озорсиз” сўзлардаги "ёр” ва "зор” ҳижолар. Айнан шу икки ўта чўзиқ ҳижо хисобига, мисрадаги ҳижоларнинг сони 11-та бўлиб чиқмоқда. Кўринг: 

..икки....сакиз..../ икки...сакиз /...икки...бир

Ё(ё)-р-нинг вас / ли э--- ма-со / зо(о)-р-сиз

чқ.. қа...чқ...чқ../ чқ қа...чқ...чқ /...чқ қа...чқ

– ...V... –.... –.../. –..V.....–....– ./... –...V.. –

...фоилотун...../...фоилотун..../...фоилун

 Шу жойда, бизда ҳақли савол туғилиши мумкин: Нима учун бундан аввал кўрган мисрамиздаги "ёри бор” қисмида "ёр” ва "бор” ҳижолар биттадан ҳижо ҳисобланган?

 
Бунга жавоб оддий – ёр, қор, зор, нур, дур, ёд, шод, дуд, зуд каби ёпиқ чўзиқ ҳижолардан кейин унли ёки ундошнинг келишига қараб, ҳижо шаклланади. Масалан, "ёрнинг” сўзи 3-та ҳижо, яъни, 1-та ўта чўзиқ ва 1-та чўзиқ, яъни, "ёё-р-нинг”, бу эса бизнинг чқ – қа – чқ (чўзиқ – қисқа – чўзиқ) шартли белгиларимизга тўғри келади. "Ёринг” деганда эса, бу 2-та чўзиқ ҳижо, яъни "ёё-ринг”.

 

Энди, биз, арузнинг "таслим” деган атамасини ўрганишга хам етиб келдик, менимча. "Таслим” –емириш мазмунини билдирувчи, арузнинг енг мухим усулларидан биридир. Бу усулни қўллаб, шоирлар сўзларнинг негизидаги бирор ҳарфни тушириб, вазнга мослаб ёзадилар. "Таслим” ҳақида арузшунос-олим Анвар Ҳожиаҳмедовнинг "Ўзбек арузи” луғатида жуда ифодали қилиб маълумот берилган. Мазкур маълумотни филжумла қилиб айтсак, "таслим” бу: -

 

1. Таркибида жуфт ундошли "икки”, "етти”, "саккиз”, "тўққиз”, "ҳамма”, "қаттиқ”, "иссиқ” каби сўзлардаги ундошларнинг бири тушириб, ики, ети, сакиз, тўқиз, ҳама, исиқ, деб ёзилиши;

 

2. "Сув”, "гавҳар”, "ювди” каби сўзлардан "в” ундоши туширилиб, су, гуҳар, юди деб ёзилиши;

 

3. "Бизга”, "сизга”, "бошимга”, "ёдимга” каби сўзлардан "г” ундоши туширилиб, биза, сиза, бошима, ёдима, деб ёзилиши;

 

4. "Кўринадур”, "олинадур”, "ичирур”, "тоширур”, "тўкилур” каби сўзлардан "и” унлиси туширилиб, кўрнадур, олнадур, ичрур, тошрур, тўклур, деб ёзилиши;

 

5. "Ўргилой”, "айланой”, "қилғаймен”, "қилғайсен”, "соғинғайман” каби сўзлардан "й”  ундошини тушириб, ўргило, айлано, қилғамен, қилғасен, соғинғамен, деб ёзилиши.

 

Шу каби, яна турли "имола” намуналарини амалиётимизда хали яна кўп учратамиз.

 

Лекин "тазниб” (дум ясаш), деб аталаган "имола”нинг акси хам бор. "Тазниб” усули билан, аксинча, вазнни муаофиқлаштириш учун сўзларга ҳарфлар, хатто, ҳижолар қўшилиб, ёзилади. Масалан:

 

1. "Шакар”, "тумор”, "хумор”, "умид”, "ура” каби сўзлар, шаккар, туммор, хуммор, уммид, урра, деб ёзилади;

 

2. "Хатинг”, "қадинг”, "нуру зиё”, "дуру зар” каби сўз ва бирикмалар, хаттинг, қаддинг, "нурру зиё", "дурру зар", деб ёзилади;

 

3. "Айт”, "қайт”, "кўнглунг”, "сенсиз” "юрган”, "бордур”, каби сўзлар, айит, қайит, кўнгулунг, сенисиз юруган, бордурур, деб ёзилади.

 

"Тазниб”, хамда "таслим” мисолларини яна кўп келтириш мумкин. Лекин ҳар қачон синонимлардан фойдаланиб, вазн талабига риоя қила олсак, на имоладан, на тазнибдан фойдаланмаганимиз маъкул. Чунки, асл ҳолат сунъийликдан хамиша устун туради. 

 

Арузда 20-дан ортик баҳр, 500-дан ортиқ вазн мавжуд. Уларни ўрганишни давом этишимиз мумкин ва давом этишимиз хам керак. Лекин энди ўзимиз хам, аста, арузда машқланишни бошласак бўлади. Зеро, арузни ўрта мактабга қиёсласак, биз, биринчи синфдан иккинчи синфга кўчгандек бўлдик, яъни, гўё, ўқиш ва ёзишни билиб олдик.

 

Машқланишни, арузда битилган узтозларимизнинг асарларига тазмин, назира ва мухаммаслар ёзишдан бошласак, яхши натижаларга, албатта, эришамиз. Ажабмас, арузда биз хам ўзимизнинг муносиб абёт ва баёзларимизни яратсак. Балки, орзуга айб йўқ, девони соҳиблар хам бўлармиз.

***

Интиҳода, иқрор бўлишим керак, арузда билимдонлик қилиш учун эмас, арузшунос-олимларимизнинг асарларини ўқиб, ўзим тушинганларимни пухтарок ўзлаштириб олиш учун, ушбу, икки қисмдан иборат иншони, ёздим. Лекин бошқа шеърият мухлисларигаям ўзим тушинганларимни тушинтира олган бўлсам, арузни ўрганишга қизиқиш ўрғата олган бўлсам, мақсадларимдан яна бирига эришдим, деб ҳисоблайман.

 

Сизга ва ўзимга, "контрол” уй вазифа: Муаззамхоннинг қуйидаги дилрабо ғазалига мухаммас боғлаб кўринг.

 

Изланишларингизга барака тилаб, Саиджаҳон.

***

Андижон

11 01 2010

***

МУАЗЗАМХОН

(1833-1917)

 

Хатинг айлар сени райхон билан баҳс,

Даҳонинг ғунчаи ҳандон билан баҳс.

 

Жамолинг офтоби оламаро

Нега қилсун маҳи тобон билан баҳс?

 

Сени кўйинг эрур фирдавсдин аъло,

Ки қилса жаннату ризвон билан баҳс.

 

Фироқинг ўти куйдурди бу жоним,

Қилодур оташи сўзон билан баҳс.

 

Фироқинг шомини гар кўрса дўзаҳ,

Қилолмасдур шаби ҳижрон билан баҳс.

 

Муаззамдур гадойи мустамандинг,

Нечук қилсун гадо султон билан баҳс.
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1505 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz