Воскресенье, 24-04-28, 14:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 11 » Толиб аканинг "ЯНГИ ДУНЁ” сайтидаги саволига жавобан:
00:07
Толиб аканинг "ЯНГИ ДУНЁ” сайтидаги саволига жавобан:

Толиб аканинг "ЯНГИ ДУНЁ” сайтидаги саволига жавобан:

Пайғамбаримиз (сав) даврларида инсонлар ХХ асрга келиб баҳайбат шаҳарлар барпо этилиши, уларнинг ҳудудларида бесаноқ кўчалар бўлиб, улар бўйлаб бесаноқ миқдорда одамлар, машиналар ва бошқа техник қурилмалар ҳаракат қилишини ва бу ҳаракат хавфсиз бўлиши учун одамлар томонидан кўча ҳаракати қоидалари ишлаб чиқиш ва уни жамият ҳаётини бошқариш (давлат бошқарувининг бир қисми сифатида) учун амалга киритиш лозимлигини билганмикинлар?
Менинг ношуд фикрим бўйича - билмаганлар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Аллоҳу Таъало инсонни ерга юборди ва ерга юборишидан мақсад ерни обод қилиш бўлди. Буни фаришталарнинг Аллоҳга бўлган саволиданда тушунса ҳам бўлади :

" Зеро Роббинг Малоикаларга : Мен ерда (одамни ўзим тарафдан) халифа қилмоқчиман! У (малоика)лар (шунда эй роббимиз ) : Унда ( ерда) бузғинчилик қиладиган ва қонлар тўкадиган кишини ( Ўзингдан халифа) қиласанми, ваҳолонки биз сенинг ҳамдинг билан тасбиҳ айтамиз ва сени муқаддаслаймиз?! дедилар.

(Аллоҳ) : Албатта Мен сизлар билмаган нарсани биламан, деди ва одамга исмларнинг ҳаммасини таълим берди, кейин уларни Малоикаларга арз қилди ва деди : Агар сизлар сўзларинггизга содиқ бўлсангизлар ана уларнинг исмларини менга хабар беринглар деди.
Улар ( Фаришталар) Субҳанака! Бизга Ўзинг билдирган нарса(илм)дан бошқа илимни билмаймиз! Албатта сен Доно, Алим зотсан, дейишдилар.

( Шунда ) У (Аллоҳ) Одамга уларнинг исмларини уларга (малоикаларга) хабар бер! деб (буйруқ) берди. Бас у (одам) уларга уларнинг исмларини хабар (айтиб ) берганда У (Аллоҳ) (малоикаларга фарата) : Мен сизларга, Мен осмонлар ва ер ғайбини ( ғайб илмларини) биламан, ва сизлар ошкор айтадиган ва сир қилиб турадиган нарсаларинги албатта биламан! демаган эдимми?! деди .

Сураи бақара 30-31-32-33 оят.

Шу ўринда мавзуъимизга тегишли бўладиган мазмун бу қандай исмлар бўлган эди?! Бу исмларни машҳур "Тафсир Ал-Қуртубий”да олимлар ҳар хил маънода тафсир қилишган. Биз улардан мавзуъимизга тегишли бўлган мана бу тафсирни олдик :

Ал-Қутабий : У ерда яратилган ҳамма нарларниинг исмларидир, деб тафсир қилганлар.
Мен ҳамма нарса деб таржима қилдим, чунки араб тилида ( ?? ) калимаси мавсула бўлиб келса умумни ифода этади. Яна ҳамма жинслар ва ҳамма навъларнинг исмлари, дейилган, дедилар.

Ҳамма жинслар ва ҳамма навъларнинг исмлари деган сўзнинг мантиқий маъносини ҳозирги замон илмий термини билан айтганда ( Свойство всех элементов) яъни «барча нарсаларни хусусиятлари» деган, маънони англатади.

Яъни одам ва унинг авлоди яратилган нарсаларини хусусиятларини ўрганиб унинг дунё фаравонлиги йўлида ишлатишлик қобилятига лаёқатли қилиб яъни қодир қилиб яратилди ва ўз ўрнида шунга ҳаракат қилиши ундан таклиф ҳам қилинди.
"Аллоҳ ҳар бир жонни фақат ўзининг кучи етган нарсага таклиф қилади.” Сураи Ал-бақара 286 оят.

Ёки " Аллоҳ бирон нафсдан фақат Ўзи унга берган нарсани ( яъни қобиляти етадиган ишни) таклиф қилади. Сураи Ат-талоқ 7-оят.

Инсон бу дунёга яратилишдан мақсад бу дунёни обод қилиш ва ёлғиз Аллоҳга сиғиниш ва унинг адолатли қонунларини ер юзига татбиқ қилиш ва Аллоҳ уни ўзидан ерда ўринбосар қилганини унутмаслиги лозим. Акс ҳолда агар ўнитиб бошқа ўзининг ва ўзига ёққан озгина гуруҳ манфаъатларидан ва истаклари тарафидан келиб чиқиб ўзича ҳар хил шу мақсадларни ошириши учун йўл топиб қаракат қилиши бу ана шу ўринбасарлик вазифасини суистиъмол қилиш бўлади.

Энди шу ўзининг бошлиғи ўзидан вакил қилган қонун қоидаларга ва одоб ахлоқларга риоя қилиб ва шунинг ривожи ва оммага бўлган манфаъати ва ердаги ҳар қандай фаровончилик ишларининг ривожи учун ҳаракат қилмоғи лозим.

Бунинг устида ердаги ҳамма нарсаларнинг хусусиятларини ўрганиб фаровончиликга хилоф бўлган ишларни ривожи учун уларни суистиъмол қилмаслик шарт! Бунинг аксида фаровончилик ривожи учун ҳамма нарсаларнинг хусусийятини ўрганиб уларни устида ишлаб ҳаётга татбиқ қилиш одам зиммасига юкланган вазифадир.

Шу боис бугунги одамларнинг ҳақиқий манфаъатига мос келадиган техналогияларга ҳеч қачон ислом талабига бўлмайди агар бутун инсонийятни ҳақиқий манфаъати учун кашф этилган нарсалар бўлса.

Шу ўринда мен вакиллик маъносини ўқувчиларимизга жўн тушунтириб кетиш мақсадида қуйидаги мисолни келтираман:

Агар сиз бир кишини бир ишга , масалан бировнинг қизига ўз тарафингиздан совчи-вакил қилиб юборсангиз ва унга айтмоқчи бўлган гапларингизни айтиб юборсангиз. У киши сиз айтган ишларингизни айримини ёки ҳаммасини аксини қилиб келса сиз унга албатта ғазаб қиласиз.

Шу билан бирга у сизга вакил эмас балки хоин ҳисобланади. Агарда у сиз айтгандек иш юритсаю, лекин у ерга ўзининг оти ёки машинаси билан борган бўлса ва бу ишнинг битиши учун яна бошқа қулай шароитлардан фойдаланган бўлса ва ишингизни тезроқ битиршга ҳаракат қилган бўлса бу албатта сизни қувонтиради.

Чунки у, сиз мақсад қилган асил ишнинг бузилишлигига тажоввуз қилмади. Аллоҳдан бўлган инсоннинг ваколатини худди шунга бир жузъий қиёс қилсак бўлади.

Энди сиз Пайғамбаримиз бу тараққиётларни билганми? Деб, савол қилгансиз. Бу тараққиётларнинг билиш ёки билмаслик инсонийятнинг бу дунёдаги ва охиратдаги яхшилик ва ёмонлигидаги ҳаракатларига ва Аллоҳнинг қонун ва қоидаларга риоя қилиш ва қилмасликга заррача ҳам омил бўлаолмайди.

Чунки бу дунёнинг бузилиши ва фаровонлигига бевосита сабаб бўладиган омил яккаю ягона инсондир. Агар одамлар Аллоҳ айтган чизиқ яъни доира ичида ҳамма тараққиёт соҳалари учун ҳаракат қилса уларга ҳеч қандай тўсиқ йўқдир.

Агарчи чизиқдан чиқишса тараққиёт бўладими ёки бўлмайдими улар жазога лойиқдирлар.
Масалан олайлик, агар самолётлар инсоният хизмати учун ишлатилиб, улар бутун инсонийят манфаъати йўлида қўйилса, бу хайр ва фаровонлик ишдир.
Агарчи улар ҳажга одам ташиса, ёки йўловчиларни сафар йўлларини осон қилса ва ҳаказо.
Агарда айни фасод ишлари учун одамларни ташийдиган самолёлар бўлса, унда бундай самалётларнинг сафари айни шу иш учун ҳаром қилинади.

Яна бу ишга гуноҳкор инсондир, самолёт эмас!

Энди самалётларнинг учуб қўниши учун ёки ҳаракатлари учун қилинадиган қонун-қоидалар агар адолат асосида қилинган бўлса ва шу ишларнинг бардавомлиги учун маблағлар ажратилиши ва одамлардан инсоф ва адолатли сўратда билетлар сотилса бу иш исломда вожиб ёки суннат ёки (мандуб) тарғибли ишларга қараб ҳукум берилади.
Чунк исломда фиқҳий қоида бор ( Вожиб унинг сабаби билангина мукаммал бўладиган ишлар ҳам вожибдир).

Шу сабабли Қуръон мусҳаф даражасига келтирилди ва мадрасалар ва ўқув даргоҳлари очилди. Бундай ишлар исломда асосий бўлган 10та асосга таянади.
1-Қуръон.
2-Суннат.
3-Ижмоъ.
4-Қиёс.
5-Истиҳсон.
6-Маслаҳаи мурсала яъни умумий манфаъат.
7-Урф.
8-истисҳоб.
9-Шаръу минқаблина.
10-Мазҳабус-саҳобий

Бу айтилган ишлар 6-си бўлган умумий манфаъат туркумига киради. Агар омма манфаъати учун бўладиган шариъат одоб ахлоқларига мухолиф бўлмаган ҳар қандай хайр ва тараққиёт ишлари жоиз. Лекин улар шариатнинг асосига ва инсоний ҳақиқий ахлоқга мухолиф бўлса унда улар таъқиқланади.

Ер юзида инсон инсоний хусусида ҳали ҳеч қандай ўзгармади. Ер юзида тузғунчи (яъни ислоҳчи ва ҳақиқий вакил сифатида) ёки бузғунчи (яъни фасодчи ва ваколатга хоин сифатида ) ҳали ҳич ўзгармасдан икки хил тоифа сифатида турибди.

Яъни бир тоифа ҳар қанча тўсиқ бўлсада ёки бу йўлда азоб чексада, ваколат сифатига вафо қилиб ва инсоф адолат билан ўзининг ҳақиқий ваколатини бажариб келаётган марданавор инсон яъни мўминдир!

Иккинчи тоифа эса ваколатига хиёнат қилиб ўзини вакил эканлигини ҳам унутган ёки ҳийла қилишга ўтган инсондир яъни кофир ёки мунофиқдир.

Юқоридаги сураи бақаранинг кейинги оятларида Аллоҳ фаришталарга ва Иблисга Одамни улуғлаб сажда қилишга буюрди. Лекин у сажда қилмади.

Шунда Аллоҳ "Аъроф” сурасининг 12-18оятларигача булган мазмунида келганидек, Иблисни Аллоҳ ерга улоқтирди шунда у қўрқиб кетиб, то қиёматгача уни азобини кечиктирилишини Алоҳдан ёлвориб сўради.

Аллоҳ унинг азобини кечиктирди шунда у : Мен сенинг бандаларингни сенинг тўғри йўлингдан тўсаман деди. Ва олдиларидан ва орқаларидан ва ўнгларидан ва чапларидан келиб адаштираман ва уларнинг кўпини адашган кўрасан деди.

Аллоҳ унга жавобан : Сенга эргашадиган кишилар, сенлардан албатта жаҳаннамни тўлдираман,деди.

Бу шайтон гоҳ олдингиздан қушин тортиб келиб сиз мусулмонларга ҳар хил ёмон тамғаларни босиб ҳужум қилади гоҳида эса орқангиздан қўшилиб олиб мунофиқлик қилиб биз ислом тарафидамиз дейишади.

Гоҳида эса ўнгингиздан келиб биз сизга дўстмиз йўлимиз сизга қарши эмас шўролар доҳийлари айтгандек ислом ўзи "шўро”ку, қуръонда "шўро” ояти борку, ёки ҳозирги замон кишилари айтганидек ислом ўзи "демократия”ку ёки бир қандайдир босқичгача биз билан бирга боринг, кейин ундан кейин сизга қўшилиб кетамиз дейишади.

Гоҳо эса чапингиздан келиб сиз муддаъога бораолмайсиз токи қандайдир йўлингизга ўзгаришлар киргизиб ўзгартириб ўнглаб олмасангиз, дейишадилар.

Мен бу билан қандайдир келишувлар бўлиб ҳақ йўлида оғишмай ҳақиқий ўринларни танлаб олиб тўғри йўлга чиқиш хато демоқчи эмасман. Бу тўғрисида албатта изланиш лозим. Лекин аввол бир иш тутиётган вақтда диний илмларни ҳам билиб, мусулмон илмли кишилардан яхши ўрганиб кейин ечимга келиш керак.

Мен сизни ва бошқа сизга ўхшаган кишиларни ҳам мусулмон деб биламан, чунки сизларнинг ўзларингизни ҳам бундай даъволарингиз борлиги мақолаларингиздан билиниб туради. Тассаввур қилингки агар шу демократия даъволаримиз билан бу дунёдан ҳеч нарса қилишга улгурмай ҳаётдан кўз юмиб қуйсак бу диний соҳада катта хато қилиб қўйсак, бизни вакил қилган Аллоҳнинг олдига нима деб жавоб берамиз?!

Диний иш ва эътиқодлар ҳар ким билганича гапирадиган нарсалар эмас, балки муҳим нарсалар бўлиб инсонинг ҳаёт ва мамот масълаларидир.

"(Инсон) Бирон сўз айтсаки унинг олдида ҳозир бўлиб кузатиб(ёзиб) турувчи фаришта бордир.” Сураи "Қоф”18-оят.

Пайғамбаримиз билганми? Деган, саволингизга жавоб : Инсон нима қилса қиёматгача тўғри йўлдан оғишмайдиган ислоҳчи ва нима қилса бузғинчи бўлишлигини У зот аниқ билиб айтганлар. Шу боис ҳозирги замон идеологияларга тегишли бўлган хато ёки тўғриликлар тўғрисида биз динимиздан тўлиқ жавоб олаоламиз.

Чунки унда ана шу инсон ваколатига тегишли бўлган соҳларнинг ҳаммаси мукаммал айтилгандир. Аммо ана шу соҳаларга тегишли ёки ривожи ёки ҳимояси ва ҳокозоларга қаралади агар улар натўғри қонун қоидаларига кумакчи қалқон бўлса ўша янгиликлар ўшаларнинг ҳукмида бўлади ёки агар аксида бўлса ҳукм ҳам аксида бўлади.

Агар улар бу икки қарамақарши ҳукумларга тегишли бўлмаса унда улар ижозатли ҳукмлардир.

Энди агар пайғамбаримиз Дубайдаги 800 метр баландликдаги бинони қурилишини билганми? Деган, саволга келсак Расулуллоҳ(САВ) айнан у тўғрисида билмаган бўлишлари мумкин. Буни умум инсонийят қадариятларига ҳеч қандай тегишли ўрни йўқ . Бунга ўхшаган воқиъа У зотнинг ўзларининг замонида ҳам ( хурмонинг пайванд қилиш воқиъасида) бўлган.
У кишининг ўзлари ҳам : "Мендан кўра дунё ( яъни рисолат-ваколатга тегишли бўлмаган) ишларини сизлар яхши биласизлар” деганлар.
Агар у бино одамларнинг ҳаққига исроф тариқасида ёки одамларнинг мол-мулкидан зулман олинган бўлса ва унинг ўрнида ислом ва мусулмонларга манфаъат келтирадиган яхшироқ ишга сарфлашлик ўринли бўлса, албатта бу тўғриса Ислом ўз тош-тарозисини қўяди.

Чунки, бу иш ўша биз айтиб ўтган ваколатга тегишли бўлиб қолади.

Йўл қоидалари туғрисида келсак исломдаги адолатли тартиб интизом учун умумий қоидалар ва умимий манфаъатдан келиб чиқиб тартиб ўрнатиш, бу ислом давлатининг зиммасига тушади.
Исломда бундай нарсаларниинг ҳукмларини усул-фиқҳ китобларидаги "Дустурий аҳкомлар” темасидан батафсил маълумотлар олиш мумкин.

Мен бу тўғрисида усул-фиқҳ ва ақида китобларидан далиллар келтириб батифсил тўхтамадим мақоламнинг ҳажми катталашиб кетмаслиги учун.

Ҳидоятга эргашганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!!!

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1233 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz