Воскресенье, 24-04-28, 10:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 11 » ИСЛОМИЙ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТДАН ФАРҚЛИДИР(Ёки Ёқубовга Жавоб ўрнида)
00:14
ИСЛОМИЙ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТДАН ФАРҚЛИДИР(Ёки Ёқубовга Жавоб ўрнида)

ИСЛОМИЙ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТДАН ФАРҚЛИДИР(Ёки Ёқубовга Жавоб ўрнида)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Ҳурматли Толиб ака!

Мунозарада савияни тушурмаганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Менинг бунга эътибор беришимнинг сабаби, агар савия тушадиган бўлса, ки бунинг сабаби фикрнинг Аллоҳ ризоси учун эмас, бирор бир манфаат учун айтилишидир, кейин ипнинг учини топиб бўлмай қолади.

Ким ҳақ ва ким ноҳақ, буни ўрганишнинг ҳам имкони бўлмайди. Бунинг жонли мисолини, ўзингиз айтмоқчи "Реалликда”, кўрдик. Ўзбек мухолифатининг қисқа, 20 йиллик тарихига қарайлик. Шахсий манфаатлар ва ҳокимият эҳтироси баъзан шундай савиясиз гапларнинг айтилишига олиб келдики, бундан ғолиб чиккан бўлмади.

Бу йилларнинг бошланишида ёши 30 да бўлганлар, ҳозир 50 ёшга кирдилар. Менингча бу инсон умрининг олтин йилларидир. 30 ёшгача инсон ўзига йўл излайди, 50 ёшдан кейин эса тўрвасини (чамадонини) йиғиштира бошлайди.

Албатта, бу менинг нисбий баҳолашимдир. Энди бир тушунайлик, ўз умрининг энг самарали йилларини Аллоҳ ризосини унутиб, шахсий манфаат ва бекорчи гаплар билан ўтказганларнинг оқибати нима бўлади?

Мен бу гапларни умумий маънода айтаяпман. Шахсан бир кишига қарата "Эй биродар, сизнинг умрингиз бекорга ўтиб кетдику” ҳам демоқчи эмасман. Фақат ҳақиқат (реаллик) шундан иборат ки, биз бу 20 йилдан керакли даражада самарали фойдалана олмадик.

Шахсан менинг ўзим, демократ сифатида 90 йилларнинг ўрталарида "Зиндон атрофидаги гаплар” номли қисса ёзган эдим. Бу гўё менинг адабий ижодим, аслида эса ғийбат, баъзи жойларда эса туҳмат гаплардан иборат эди.

Масалан, Президент Ислом Каримовни танқид қиламан, деб у кишининг шахсини ҳақоратлайдиган жумлалар ёзганман.

Ҳолбуки, Президентни танқид қилиш у кишининг шахсига эмас, сиёсатига қарши бўлиши керак эди. Жаноб Президент, сиз юритаётган сиёсат зулм сиёсатидир, бу сиёсатдан воз кечинг ва халқ орасида адолатли бошқарув тизимини йўлга қўйинг, дейилиши керак эди.

Ҳозир фурсатдан фойданалиб, бу китобчада ёки бўлмаса бошқа демократик чиқишларимда бирор кишининг шахси нафсониятига тегадиган туҳмат ва ғийбат мақомида сўзлар ёзган бўлсам, бу кишилардан узр сўрайман.

Агар менда ҳақлари бўлишса, келиб шахсан ёки бўлмаса медиа воситасида талаб қилишсин, қўлимдан келганича, мендаги ҳақларини қайтариб беришга ҳаракат қиламан,
инша Аллоҳ.
Аллоҳ таоло қуръони Каримда "Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолатсиз бўлишга олиб келмасин ”, дея марҳамат қилгандир.

Кишининг ёмон кўрган кимсасига нисбатан адолатли бўлиши осон иш эмас. Чунки бундай ҳолларда нафс орага тушади, шайтон васваса қилади ва инсон адолат тарозусини унутиб қўяди...

"20 йил масаласида” яна бир нарсани эслатмоқчи эдим. Расулуллоҳ (сав) ҳаётлари давомида 23 йил Пайғамбар бўлдилар ва умматларини ҳақ йўлга бошладилар. Муҳаммад (сав) Аллоҳ таолонинг сўнги пайғамбари ва У Зот (сав)нинг пайғамбарликлари қиёматгача давом этади.

Шу 23 йил давомида шахслардан бошлаб, бутун инсониятнинг ақидавий ва ижтимоий йўли ўзгарди. Инсоният қиёматгача ҳақ йўлидан юриш имконини қўлга киритди. Шу 23 йил давомида, инсонлар бир оятини ҳам ўзларича ёза олмайдиган, Қуръони Карим нозил бўлди...

Демак, 20 йиллик умр инсонлар учун ҳар хил маъно касб этар экан. Бир томонда бутун инсониятнинг қадарини ўзгартириш, иккинчи томонда "эски ҳаммом, эски тос” ҳолида қолиш...

Энди мунозарамизга келадиган бўлсак, Ислом ва Демократия масаласида гапириш ҳам, бир биридан тамоман фарқли бўлган бу икки жамиятнинг ақидавий ва ижтимоий асосларини тушуниб олиш ҳам унчалик осон масала эмасдир.

Мен билан сизнинг ёзганларимиз, Аллоҳ ризоси учун, аввало ўзимизнинг бу ўта жиддий масалани тушуниб олишимиз учундир.
Қолаверса мўмин мусулмон биродарларимизга бу масалани тушунишда оз бўлса ҳам ёрдам беришдан иборатдир, деб ўйлайман.

Толиб ака сиз шундай дегансиз:
"Демократик (ҳозирги замон) ҳокимият инсонлар томонидан ишлаб чиқилган қонунларга асосланган бўлса, исломий ҳокимият қонунлари қуръони Каримга асосланади. Қаршилик йўқ”.
Бу ҳақиқатдир ва аслида гапнинг асосий моҳияти ҳам шундан иборатдир. Демократик (ҳозирги замон) ҳокимият инсонлар томонидан ишлаб чиқилган қонунларга асосланади, лекин Аллоҳ таоло инсонларга бундай ҳуқуқни бермагандир.

"Огоҳ бўлингизким, яратиш ва амр (яъни ҳокимият) Аллоҳга оиддир” (Аъроф сураси 54)
Буни "реалликда” қандай тушунишимиз керак. Мен биринчи мақоламда демократиянинг диктатурадан устун эканлигини таъкидлаган эдим.

Хаёлан шундай сиёсий манзарани тасаввур қилайлик: ҳозирги демократик ўлкалардаги каби эркин ва инсон ҳуқуқлари амал қилинадиган, ҳукумат сайланадиган, танқид қилинадиган ва вақти вақти билан алмашиб турадиган бир жамият бўлсин.

-Бу жамиятда тирик инсонларнинг шахсларига ёки ўлиб кетган инсонларнинг бутларига сиғиниш таъқиқланган бўлсин (яъни, шахсга сиғинишга, русча "кулът личности”га рухсат берилмасин). Яна ширкнинг, яъни Аллоҳга шерик келтиришнинг бутун шакллари таъқиқлансин. Шу билан бирга Насронийлик ва Мусавийлик динлари вакилларига эътиқодига кўра яшаш имкони берилсин.

-Сиёсат ва ҳуқуқда инсонларга, ким бўлишидан қатъий назар, адолат билан муомала қилинсин.
-Иқтисодда фоиз ва порахўрликка барҳам берилсин. Яъни, бугун дунёда мавжуд бўлган банк тизимининг ўрнига, исломий иқтисоднинг қоидалари жорий қилинсин.

- Инсонларнинг жонига қасд қиладиганлардан қасос олинсин. (Биз Норвегияга келгандан кейин 20 ёшлардаги йигит 7 ва 9 ёшдаги икки қизга тажовуз қилиб, сўнгра бу қизлари ўлдирди. ҳатто шундай оғир жиноят қилган кишидан ҳам қасос олинмади)
-Инсонларга шахсий мулк ва эркин тижорат ҳуқуқи берилсин ва давлат уларнинг мулкини ўз ҳимоясига олсин.

-Инсонларнинг аҳлига зарар берадиган алкогол ичимликлар, наркотик моддалар кабиларнинг истеъмоли қонун йўли билан таъқиқлансин.

-Инсон наслини ва оилани бузадиган зино ва бошқа фаҳш ишлар ва уларга олиб борадиган бутун йўллар қонун йўли билан ёпилсин.

-Жамият аъзоларининг кўпчилиги иймонли ва тақволи кишилардан иборат бўлганлиги учун, жамиятда ғийбат, туҳмат, ҳасад каби маънавий хасталиклар ўртадан кўтарилсин.

ҳурматли Толиб ака, биз бундай ақидавий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларнинг мажмуаси ҳозирги демократик жамиятларда мавжуддир, деб айта оламизми?

Шахсан мен айта олмайман. ҳаққиқатан ҳам, демократик давлатларда инсонларга баъзи ҳуқуқлар берилгандир, аммо инсонни инсон даражасига кўтарадиган ва юқорида саналган ҳуқуқлар мажмуаси фақатгина Исломий фуқаролик жамиятда амалга ошиши мумкин.

Баъзи ёмон ниятли кишилар бу одам Эрондаги каби руҳонийлар тузумини, араб ўлкалари ёки бошқа мусулмон ўлкалардаги каби диктаторлик ва мансаб отадан болага ўтадиган подшоҳлик тузумини орзу қилмоқда, дейишлари мумкиндир.

Мен бундай иддаоларни тамоман рад қиламан.
Мен айтмоқчи бўлган фикр шундан иборатдир: ҳокимият Аллоҳ таолога, ҳукуматни қуриш эса мусулмонларга оид бўлсин.

Мусулмонлар ҳам иймон ва тақволарини қўриган қолда, демократик ўлкаларда бўлгани каби, ҳур фикрли, фаол, ўзига ва ўзгарларга талабчан, сайлайдиган ва сайланадиган кишилар бўлсин.
Ҳукуматни шакллантириш ва ҳукуматнинг вазифалари, сайлов ва унинг қоидалари каби масалаларга эса Исломий қоидаларга кўра ечим топилсин.

Бунга Исломий Демократия, дейиш мумкинми? Агар ҳокимият Аллоҳга, ҳукуматни шакллантириш эса халқга оиддир маъносида бўлса, албатта, дейиш мумкин. Фақат бу ҳолда "Демократия” сўзини қўштирноқ ичида ёзишга тўҳри келади.

Чунки Демократия бир пайтнинг ўзида халқга ҳокимиятни ҳам ҳукуматни ҳам шакллантириш ҳуқуқини беради.

Энди бу "реалликни” назарда тутиб, Ислом Демократияси, дейдиган бўлсак, у ҳолда Аллоҳ таоло ҳам, халқ ҳам ҳокимият қўйиш ҳаққига эгадир, деган бўламиз.

Аллоҳ қўрисин, бу Аллоҳ таолога ширк қўшишнинг кўринишларидан биридир.

Мен иймонимизни йўққа чиқарадиган бундай хатога йўл қўймаслик учун Ислом "Демократияси” дея, ёзган эдим.

Сиз ўзингиз Демократиянинг ҳалқга қам ҳокимиятни ҳамда ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқи беришини очиқ ойдин айтгансиз:

"Демократик (ҳозирги замон) ҳокимият инсонлар томонидан ишлаб чиқилган қонунларга асосланган бўлса, исломий ҳокимият қонунлари қуръони Каримга асосланади. қаршилик йўқ”.

Масалан. Менинг билишимча, "демократия” сўзи "халқ бошқаруви” деган маънони англатади (”партократия” - бир партия раҳбарларининг бошқаруви, "олигархократия” - бир гуруҳ бойларнинг бошқаруви ва ?.) ва унинг Ислом учун ҳеч қандай ҳақоратли жиҳати йўқ”.

Бу ерда шундай савол туғилади: Хўш, Исломга кўра ҳокимият Аллоҳга, ҳукуматни шакллантириш эса халҳга оид экан, Демократияга кўра эса халқ бу икки ҳуқуқга ҳам эга экан, Ислом дини мусулмонларга ўзларининг ҳукуматларини шакллантириш қоидаларини белгилаб бермаганми? Ислом динида фақат ҳокимият Аллоҳга оиддир, сиз инсонларга эса ҳеч қандай ҳуқуқ берилмайди, дейилганми?!

Бу саволга жавоб беришга ба?оли ?удрат, уриниб кўрайлик.

Маълумки, Демократик қоидаларга кўра ҳокимият учга айрилади: қонун чиқарувчи, ижро ва маҳкама (суд) ҳокимияти. Исломий фуқаролик жамиятида ҳам сиёсий ироданинг шунга ўхшаш уч шакли мавжуддир: Шўролар, ижрочи маъмурлар ва маҳкамалар.

Шўроларнинг вазифаси қуйидагилардан иборатдир: қуръони Карим ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатлари асосида замонавий муаммолар ҳақида қарор қабул қилиш.

Исломий Шўроларнинг яна бир вазифаси ижро ҳокимияти вакилларини сайлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилишдир.

Толиб ака Сиз яна шундай дейсиз:
"...инсонлар ХХ асрга келиб баҳайбат шаҳарлар барпо этилиши, уларнинг ҳудудларида бесаноқ кўчалар бўлиб, улар бўйлаб бесаноқ миқдорда одамлар, машиналар ва бошқа техник қурилмалар ҳаракат қилишини ва бу ҳаракат хавфсиз бўлиши учун одамлар томонидан кўча ҳаракати қоидалари ишлаб чиқиш ва уни жамият ҳаётини бошқариш (давлат бошқарувининг бир қисми сифатида) учун амалга киритиш лозимлигини...”

Бу фикрингизга жавобим шундан иборатдир:Исломий фуқаролик жамиятида бутун бу муаммоларни кўриб чиқадиган ва бу ҳақда қарор берадиган сиёсий ирода мусулмонларнинг Шўроларидир.

Бундай Шўролар асосида иш кўришни Аллоҳу таоло Пайғамбаримиз (сав)га алоҳида, биз мусулмонларга алоҳида илоҳий амр билан фарз қилгандир:

"(Эй Муҳаммад), Аллоҳнинг марҳамати билан юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар.

Бас, уларни (саҳобаларни) авф қилинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг, ишларингизда уларга маслаҳат (шўро) солинг.

Энди (шўродан кейин) бирор ишга қарор берсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ ўзига таваккул қиладиганларни севади” (Оли Имрон сураси 159)

"Улар (мўминлар) Парвардигорига итоат этадиган, намозни тўкис ўқийдиган кишилардир. Уларнинг ишлари Шўро асосида бўлади. Ва улар Биз берган ризқдан бошқаларга инфоқ қиладилар” (Шўро сураси 38)

Демак, Исломий фуқаролик жамияти Аллоҳ Таолонинг ҳокимиятни асос олган ҳолда, мусулмонларга жамиятни бошқариш ҳуқуқини бергандир. Яъни, мусулмонлар ҳам ўз Шўроларини ва ҳукуматларини шакллантириш ҳуқуқига эгадирлар.

Юқорида далилларга асосланиб айтишим мумкинки, Исломий фуқаролик жамиятида халқ шакллантирадиган сиёсий ироданинг етакчи кучи мусулмонларнинг Шўроларидир.

Ундан кейин исломий маҳкамлар ва ижро муассасалари келади, валлоҳу аълам.

Исломий фуқаролик жамиятида халқнинг бошқаруви қандай амалга ошади, дейиладиган саволга ҳурматли уламоларимиз далиллар билан жавоб беришлари керак бўлади.

Яъни, Ислом Шўроларига сайлов қандай ўтказилади, Шўрода ижро ҳукумати қандай сайланади, унинг муддати қанча бўлади, бу каби ва шунга ўхшаш масалаларга биз мусулмонлар қуръони Карим ва Муҳаммад (сав)нинг Суннатлари асосида ўзимиз жавоб топишимиз керак бўлади.

Фақат бу ерда шуни айтиш керакки, мусулмонлар ўзлари учун ҳукумат шакллантирар эканлар, демократия жамиятлардаги сиёсий курашнинг салбий хусусиятларига йўл қўя олмайдилар.

Яъни, мусулмонлар моддий ёки бошқа манфаатлар асосида турли партиялар тузиб, бу партияларнинг вакиллари сайловларда фитна фасод, туҳмат, ғийбат ва шунга ўхшаш сиёсий ахлоқсизликларга бош ура олмайдилар.

Бу ерда сиз ўзингиз Ислом олими эмас экансиз, бу масалаларга аралашиб нима қиласиз, дейдиганлар бўлиши мумкин. Биз мўмин мусулмонлар, Аллоҳ ризосини унутмаган ҳолда, бундай масалаларга, албатта аралашамиз.

Мусулмонларнинг умумига оид бўлган бундай масалаларни фақат уламоларга ҳавола қиладиган бўлсак, у ҳолда уламоларимиз қўл етмайдиган раҳномаларга, бошқача айтганда руҳонийларга айланадилар (Аллоҳ қўрисин).

Ислом олимлари исломий фуқаролик жамиятининг оддий аъзоларидир. Аллоҳ таоло уларга илм берган ва шу илми учун улар Аллоҳ Таъолонинг олдида масъулдирлар.

Бу нуқтагача айтилган гапларнинг хулосаси шундан иборатдир: Исломий фуқаролик жамиятида ҳокимият Аллоҳга оид бўлиш билан бирга, мусулмонларга худди демократик жамиятларда бўлгани каби, ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқи ҳам берилади.

Демак, мусулмонларнинг исломий ҳукумат шакллантиришлари учун демократик йўлларга бош уриб юришларининг зарурати йўқдир.

Ҳурматли Толиб ака! Мен ҳар олда фикрларимни очиқ ойдин изҳор қила олдим, десам бўлар. Энди Ислом фуқаролик жамияти ва демократик жамиятнинг орасидаги фарқ ҳам бироз бўлсада, ўртага чиққан бўлса керак, деб ўйлайман.

Бундай фарқ ҳокимиятнинг манбаи масаласида ҳам, халқнинг ҳукуматни шакллантириш масаласида ҳам мавжуддир.

"Мен айтаётган даврларда якка ҳокимлик бўлган эмас, жамият (давлат) халқ билан кенгашилган ҳолда бошқарилган, ҳар бир мусулмон фикри билан ҳисоблашилган, ғайридинларга катта имкониятлар (яъни уларнинг ҳуқуқлари Н.Н) берилган”.
Бу гапингиз фақатгина ҳақиқатдан иборатдир ва бу ҳақиқатнинг исми ҳокимият Аллоҳга, ҳукуматни шакллантириш эса халқга оид бўлган исломий фуқаролик жамиятидир.

Бу ҳақиқатнинг ҳаммаси Исломдир, ислом динини Аллоҳ Таоъло камолга эриштиргандир ва Ислом бутун қоидалари билан бир бутундир. Шунинг учун ҳам Исломга ташқаридан бирор нарсани қўшишнинг ҳожати йўқдир. Бу ҳақида қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:

"Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим, сизлар учун Исломни дин қилиб танладим ” (Моида сураси 6)

Исломда "дин” дейилганда бу дунё ҳаёти ва охират ҳаёти назарда тутилишини биринчи мақоламда айтиб ўтган эдим. Яъни. Ислом дини инсонларнинг ақидавий, сиёсий, ижтимоий, маънавий, оила, таълим тарбия каби бутун жиҳатларини ўз ичига олади.

Шунингдек динимиз инсон ва жамият ҳаётининг бутун бу соҳаларида аввал Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз (сав)нинг Суннатлари, кейин эса мусулмонларнинг ақл-фаросат асосида чора тадбирлар келтиргандир.

Агар хато қилмаган бўлсам, сиз ҳозирча эътиқод сифатида Аллоҳнинг ҳокимиятини тан олайлик, лекин жамиятни ва ҳукуматни шакллантиришда Демократик қоидалардан фойдаланишимизда бирор зарар бўлмаса керак, демоқчисиз.

Сиз яна шундай дейсиз: "Бу - Ислом демократияси бўлмай - нима? "Демократия” сўзига қандайдир ҳақорат, ҳазар сифатида қараш ноўриндир. "Ислом демократияси” терминини мен ўйлаб топган эмасман, у истеъмолдаги терминдир.

Бу гапларингизга оддий бир мисол билан жавоб берай. Айтайлик сиз бизникига меҳмонга келасиз, инша Аллоҳ.

Мен ошни келтираман ва дастурхонга бир ароқ шишасини ҳам қўяман. Албатта, сиз "астағфирулло?, Намозжон, Аллоҳдан қўрқинг, олинг буни дастурхондан дейсиз” (Бу гапни айтишингиздан зарра қадар шубҳа қилмайман). Мен: Толиб ака, бу оддий сув, фақат уйда сув соладиган бошқа идиш йўқ эди, десам ҳам, ҳайрон бўлиб, бир ошга, бир ароқ шишасига қараб қоласиз.

Мен сизни хотиржам қилиш учун ўзим ароқ шишасидаги сувни ичаман, сизга ҳам татиб кўринг, деб бераман. Сиз уни татиб кўриб, Худога шукр, сув экан-ку, дейсиз.

Энди бир амаллаб ошни еб бўлгандан кейин, чойни ҳам ҳалиги шишада олиб келсам, эй ука, сизга нима бўлди ўзи, дейсиз. Ва яхшиси менга кранни кўрсатинг, крандан сув ичиб қўя қолай, деб ўрингиздан туриб кетасиз...

(Бу орада шайтоннинг бизга ароқ шишасини кўрсатиб қиладиган шу васвасани ҳам унутмайлик: эй биродарлар, ёшликларингни эсланглар. Ошдан олдин қиттак қиттак бўларди-ку!)

Фикримча Ислом Демократиясининг нима маънога келишини ҳам ўзимча тушунтира олган бўлсам керак! Яъни, биз Ислом Демократияси деган жамият ҳақида гапирадиган бўлсак, масаланинг ҳақиқатини билган биродарларимизнинг кўнгли айнийди. (Худди юқоридаги мисолда ароқ шишасидаги сувдан кўнглимиз айнигани каби).

Масаланинг моҳиятини билмайдиган кишилар эса, мана Исломда ҳам демократия бор экан-ку, шундай бўлгандан кейин тўла-тўкис демократияга ўтиб қўя қолсак бўлмайдими, деб қолишлари мумкин. (Худди юқорида мисолда, шайтоннинг ароқ шишасида
сувни эмас, ароқнинг ўзининг ичинглар, деб васваса қилгани каби) .

Шунинг учун ҳам, Исломий фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг манбаи нуқтаи назаридан, ҳамда халқнинг ҳукуматни шакллантириш нуқтаи назаридан демократиядан фарқлидир. Демократик жамият қуриш учун инсонлар унинг ақидасига ишонишлари (яъни ҳокимиятнинг халқга оид бўлишини тан олишлари) ва ҳукуматни шакллантиришда демократик қоидаларга амал қилишлари керак бўлади.

Худди шундай мусулмонлардан ҳам ўзларининг фуқаролик жамиятларини қуриш учун исломнинг тавҳид ақидасига ишонишлари ва ҳукуматни шакллантиришда исломий қоидаларга амал қилишлари талаб қилинади.

Энг асосийси, исломий жамият қуришдан олдин, мусулмонлардан ҳақиқий маънода илмли, иймонли, солиҳ амал қиладиган ва тақволи кишилар бўлишлари талаб қилинади.

Ислом Демократияси термини истеъмолда борми, йўқми, тўғриси мен буни билмайман...

"Инсон Норвегия ёки Францияда ОЧИҚ яшаётган бўлса, у шу (демократик) давлат қонунларини тан олгани туфайли яшаётган (яъни, у демократик тузумни тан олган) бўлади ва, демак, у шу туфайли мусулмон эмас.

Бу инсон ўзини мусулмон деб ҳисобласа ва исломий тоат-ибодатларни бажариб юрса, у - демократ эмас: у ёки бу мамлакатларда яшамаслиги керак, ёки бу мамлакатлар қонунларига қарши исён қилиши керак. У қайси бирини танлаши лозим?”

Бунга менинг жавобим шундан иборатдир: Бир мусулмон ғайриисломий жамиятда яшаш билан, айниқса зулмдан қочиб яшаш билан, Ислом динидан чиқиб қолмайди. Бунинг далили илк мусулмонларнинг Ҳабашистонга қилган ҳижратларидир. Ҳабашистон мусулмон ўлкаси эмас эди, фақат мусулмонлар бу ерда йилларча қолиб яшашга мажбур бўлган эдилар. Бу ерда масала мусулмон кишининг ҳар қандай шароитда ҳам ўз эътиқодини сақлаб қолиши ва имконининг борича ислом талабларига амал қилишидир.

Қолаверса, Муҳаммад (сав)нинг ўзлари ҳам 13 йил Маккада турдилар. Маълумки бу вақтда Макка ҳали фатҳ қилинмаган эди. Яъни, бир мусулмон киши ғайриисломий жамиятда ислом даъватига хизмат қилиш ва ислом динини ғайримуслимлар орасида ёйиш учун яшайдиган бўлса, бунинг зарари йўқдир.

Аммо бундан мақсад, ғайримуслимларга ўхшаб қолиш ёки бўлмаса вақт ўтиши билан уларга қўшилиб кетиш бўлса, албатта, бундай иймони заиф мусулмонларнинг ғайриисломий жамиятларда яшамагани маъқулдир.

Интернетда, адашмасам, "Мусулмон Ўзбекистон” саҳифасида мусулмонларнинг ғайриисломий жамиятларда яшашлари ҳақида маълумот берадиган мақола бор эди. Агар сиз ўша мақола билан танишсангиз, бу ҳақда янада кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

"Пайғамбаримиз (сав) Аллоҳ танлаган ва демак алоҳида хислатлар ато этилган инсон бўлганлар. Ҳозир ундай инсон чиқмайди” деган гапимни биродаримиз НН нотўғри тушунганга ўхшайдилар. Ислом демократияси ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда мавжуд эмас ва ҳозирги замон реаллигини ҳисобга олган ҳолда, у етук жамият бўлганига одамларни ишонтириш ўта мушкул иш.”

Бу масалада фикримни айтдим, Исломни бутун ҳақиқати билан тушунтириб бериш, ислом уламоларининг асосий вазифасидир.

"Гапнинг очиғи мен дўстимиз ННнинг ушбу гапларини тушунмадим: "Мен буни шундай тушундим: Асал деган билан оғиз ширин бўлиб қолмайди. Худди шундай Исломий фуқаролик жамияти ҳам бир онда ўртага чиқмайди. Бу йўлда мўминлар учун имтиҳон ҳисобланадиган турли қийинчиликлар мавжуддир.

Ҳатто ўзи мусулмонликни қабул қилмаган Абу Толиблардан ёрдам сўрашга ёки бўлмаса Исломга хайрихоҳлик билдирган Мадиналарга ҳижрат қилишга тўғри келар. Фақат мақсадга эришиш учун ўрта бир тузумга рози бўлиш тўғри эмасдир”.
Кўп уриндим. Ақлим етмади. (Тугади)”.

Маълумки, Абу Толиб Пайғамбаримиз (сав)нинг амакиси эди. У Ислом динини қабул қилмаган, айни пайтда мушрикларга қарши Пайғамбаримиз (сав)ни ҳимоя қилган. Абу Толиб вафот этгандан кейин, аввал мусулмонлар ва ниҳоят Пайғамбаримиз (сав) Мадинага ҳижрат қилган эдилар. Мен шуни назарда тутган эдим.

Аллоҳ Таъоло Пайғамбаримиз (сав)га келажакда бўладиган баъзи ишларни билдирган, баъзиларини эса билдирмагандир. Чунки келажакдан хабар бериш ғайбни билишдир ва ғайбни эса фақат Аллоҳ Таъолонинг Ўзи ва Аллоҳ Таъоло билдирган ҳолларда расулларигина билишлари мумкин эди.

Масалан, Пайғамбаримиз (сав) ўзларининг ҳадисларида Ислом умматининг келажакда парчаланиб кетишини, мусулмонларнинг, инсон оёғидаги бир ковушнинг иккинчисига эргашгани каби, аҳли китобларга эргашиб кетишларини билдирганлар. Шундай учун ҳам Расулуллоҳ (сав) ҳақида бундай омиёна гапиришимиз тўғри эмас, деб ўйлайман.

Биз мусулмонлар Аллоҳ Таъолонинг бандалари ва Пайғамбаримиз (сам)нинг умматимиз. Аллоҳ Таъолодан сўнгра севгимиз, итоатимиз ва ҳурматимиз Муҳаммад (сав) учундир. Аллоҳ Таъолонинг саломи ва салоти қиёматга қадар у Зот (сав)га, саҳобаларига ва Муҳаммад (сав)нинг йўлидан кетган ва кетадиган мўминларга бўлсин!

Омин, ё Роббал оламин!
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1664 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz