Суббота, 24-04-27, 22:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 16 » Cохта мухолифат ва ҳукумат иттифоқи
20:14
Cохта мухолифат ва ҳукумат иттифоқи

Cохта мухолифат ва ҳукумат иттифоқи

Тўлқин Қораев,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси.

Шу йилнинг 12 январь кунида Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ ўзини мухолифат деб атайдиган аллақандай кишиларнинг йиғини бўлиб ўтди. 20 нафар аллақандай "мухолифатчилардан” ташкил топган бу гуруҳ Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вилоят бўлими раҳбарини "ишдан олишди”.
Воқеликга аҳамият берган киши бунда бирор жиддийликни кўрмайди ва бу масала диққатга сазовор деб ҳам ўйламайди. Аммо кичик бир ташкилотнинг атрофида шунча шов-шув нима учун кўтарилмоқда экан? Гап шундаки, Ўзбекистондаги диктатура режими айни кунларда Қашқадарё вилоятидан турли туман террорчиларни "излаб топди” ва уларнинг қийноқларга тутилгани, Сталин даври қатоғонларидагидек бир - бирларига қарши кўрсатма беришлари ва алолоқибат уларнинг ҳаммаси асосан қонуний сайлаб қўйилган ҳукуматни ноқонуний йўллар билан забт этмоқчи бўлганликлари инкор этиб бўлмас фактга айланиши лозим эди.

Қўлида қуроли бўлмаган бир неча диндор Ўзбекистон ҳукуматини ағдариб ташлашга қодирмиди? Масалан, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоятидаги фаол аъзоси Ғайбулла Жалилов қаршидаги аэропортни, Хонобод ҳарбий базасини ва Миллий Хавфсизлик Хизмати вилоят бошқармасини портлатиши мумкинмиди? Ўз – ўзини неча бор портлатиши мумкин эди ва шу портловчи моддалар унда бормиди? Албатта Ўзбекистон судларини масаланинг бу томони қизиқтирмайди. Улар ишни ёпишлари ва кимларнидир террочи дея айблаб қамоққа, қийноқ лагерларига юборишлари биринчи галдаги вазифа.

Аллақандай "мухолифатчилар гуруҳи” томонидан ёзилган баёнот матни ўша кунда янги "сайланган раис” Эшқул Юсуф номидан тарқатилган бўлса, (http://yangidunyo.com/?p=9391) бу йиғин ҳақидаги маълумотлар ўзини "Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси” деб атайдиган иғвогарлар саҳифасида (www.harakat.net) эълон қилинди. Ўша бўлиб ўтган мажлис баёнини тарқатган Эшқул Юсупов йиғин қатнашчиларини вилоятда бўлаётган қама-қамалар ҳақида тарқалаётган хабарлардан безовта қилаётганини ошкор қилган.

Мақола ва хабарлар мазмунига эътибор қаратадиган киши йиғилишдан мақсад Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятини бадном қилиш ва уни Қашқадарё вилоятида содир бўлаётган воқеалар хусусида мутлоқ туҳмат тарқатаётганлигида айблаш бўлганлиги кўриниб туради.

Энди эса ўзини "Ҳаракат агентлиги” деб атайдиган иғво уяси саҳифасида келтирилган сатрларга разм солсак. 12 январь куниёқ эълон қилинган хабар "Қаршида қашқадарёлик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бирлашган йиғилиши бўлди” деб аталади. Бу сохта мухолифатчилар ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига мутлоқ алоқаси бўлмаган аллақандайлар томонидан ташкил топган гуруҳ келгусида ҳам шу сингари йиғинларни бошқа вилоятларда ҳам ўтказиб туришни режалаштираётганликлари айтилади. http://www.harakat.net/el_news.php?id=4471&from=30. Хабардан иқтибос келтирамиз

"Икки сафдош бу каби йиғилишларни тез-тез ўтказиб туриш, бошқа вилоятларга бу ташаббусни тарқатиш, бу каби йиғилишларни моддий таъминлаш каби масалаларни маслаҳатлашдилар”.
Демак, бу бошланиши бўлсада, охири эмасга ўхшайди ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фахрий раиси Толиб Ёқубов айтганидек, бу ташкилотга қарши иккинчи фронт очилгани ҳам рост.
Энди 15 январь куни эълон қилинган янги бир мақолага диққатингизни қаратамиз. Ушбу мақола ҳукумат қўлидаги қўғирчон журналистлар томонидан ёзилган бўлиб, уни press-uz.info ахборот агентлиги ёритган. "Қайноқ фактлар излашда…” деб номланадиган ушбу мақола муаллифи Ботир Икромов ҳам айни "мухолифатчиларимиз” эслаб ўтган муаммолардан ташвишда эканлигини билдиради. (Рус тилида битилган ушбу мақолани қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин: http://www.press-uz.info/index.php?title=home&nid=21&my=012010). Яна ажабланарлик томони эса, Ўзбекистонда Ботир Икромов исмлик журналистнинг йўқлиги. Демакки, мақола Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимларига тегишлик.

"Бирлик” хабарлари, Қаршида ўтказилган сохта конференция ва press-uz.info сайтида эълон қилинган мақолада айни бир мавзу кўтарилган - ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилоятидаги фаоллари "ҳаракатлари”. Бу эса Абдураҳим Пўлатов, Самад Мурод, Зулфиқор Мирзоқулов, Дайнав Ташанов ва бошқалар томонидан қўлланилаётган бу ҳаракатлар муаллифи аслида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати эканлигини ошкор этади.  Ҳукмат билан Абдураҳим Пўлатов ва унинг командаси бир иттифоқ эканлигига бундан зиёд қандай далил керак?

17 январь кунида "Ҳаракат” агентлиги ўз саҳифасида яна бир хабарга ўрин берибти. "Демократик мухолифатнинг жонланиши Қашқадарёдан бошлангани баъзиларни жазавага туширди” (http://www.harakat.net/el_news.php?id=4520) номли ушбу хабарда айтилишича, Қаршидаги йиғиннинг асосий ташкилотчиси Дайнав Ташанов "Янги Дунё”да эълон қилинган йиғилиш баённомасида келтирилган ўз фикрларини инкор қилиб,  мажлис баёнини нотўғри дея таъкидлайди. Ҳақиқатдан "Янги Дунё”да берилган йиғилиш баённомасида Дайнов Ташанов айтган фикрлар ёлғонми? Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида йиғилиш иштирокчиларидан бири Ғанижон Раҳматов билан боғландик. Ғанижон Раҳматов ўзини ушбу йиғилишга янги йил муносабати билан "бир пиёла чой ичишга” таклиф қилишганини, йиғилишда ЎИҲЖ масаласи муҳокамага қўйилганини айтди. Унинг фикрича, Гулшан Қораев йиғилишга келиб, бу ерда нималар бўлаётганини билгач, йиғилишни тарк этган. Дайнов Ташанов олиб борган бу мажлисда икки киши - Эшқул Юсупов ва Гулшан Қораева номзоди овозга қўйилган. ЎИҲЖга алоқаси бўлмаган аксари кишилар Эшқул Юсуповга овоз беришган.

-Мен, Самад Мурод ва яна икки киши  Гулшанга овоз бердик. Чунки, биз Гулшан амалга ошираётган ишларни яхши биламиз ва уни ҳурмат қиламиз. Лекин йиғилишга олиб келинган аксари кишилар худди олдиндан тил бириктириб олгандек Эшқул Юсуповни қўлллаб овоз беришди, -дейди Ғанижон.

Унинг айтишича, Дайнов Ташанов номидан йиғилиш баённомасида айтилган гапларнинг ҳаммаси тўғри.

Албатта ўзбекистондаги жинояткорона режим ўз жиноятларини ёпишга, ҳаракатларини оқлашга уриниши табиий ҳол, бироқ бу ишда уларга сафдош бўлаётган сохта мухолифатчиларни ким деб аташ мумкин? Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти каби кичик бир ташкилот бу сохта мухолифатчилар ва Ўзбекистон ҳукумати каби йирик куч иттифоқи олдида кучсиздир, аммо ожиз эмас. Кўр ва сўқирлар жойи эса жинояткор тузумнинг турли туман идораларида.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳукумат бугун янги қурбонлар изламоқда ва уларнинг топишига, аниқроқ қилиб айтганда танлаб олишига шубҳа йўқ. Кейинги қурбонлар ҳозирча озодликда. Уларни сақлаб қолиш бугунги демократик дунёнинг асосий вазифаси бўлмоғи лозим.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1333 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz