Суббота, 24-04-27, 22:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 16 » Андишанинг оти қўрқоқлик эмас!
22:24
Андишанинг оти қўрқоқлик эмас!

Андишанинг оти қўрқоқлик эмас!

Баҳодир Узоқов. Шу йил 16 январ куни ББС радиосининг ўзбек тилидаги эшиттириши муҳлисларининг саволларига Бирдамлик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Чориевнинг қайтарган жавобларида менинг ва Аваз Фаёзовнинг Бирдамликни тарк этишимизнинг сабаби қилиб ҳукумат ва мухолифат ташкилотларининг гиж-гижлашига учиб йўлдан озганлигимиз ва уларга нисбатан душманлик позициясида иш тутаётганлигимиз кўрсатиб ўтилган.

Менинг ва Аваз Фаёзовнинг Бирдамликдан кетишимизга яқинларимизга нисбатан Ўзбекистон расмийлари томонидан тазйиқ ўтказилганлиги ёки мухолифатдаги бошқа инсонларнинг таъсири ҳақидаги сафсаталар мутлақо ўринсиз! Баҳодир Чориев ва Бирдамликнинг бошқа аъзоларига нисбатан қарама-қаршиликка бориш ёки бошқа бир гуруҳга қўшилиш ниятидан биз ҳолимиз. Бу туҳматдан иборат баёнотни берган Баҳодир Чориев ўзининг сиёсий найранглари ва ҳаракатда мавжуд бўлган ички зиддиятлар барчага аён бўлишини истаса бизда ҳар бир сўзимизни тасдиқлаш учун фактлар етарлисидан ортиқча. Баҳодир Чориевнинг таърифи бўйича "шов-шув билан ҳаракатдан чиқишимиз” ва мустақил сиёсий фаолият юритиш учун бизда мантиқий асос ва мустаҳкам ирода бор. Шуни билдирмоқчиманки, биз ҳаракатдан чиқишимиз тўғрисидаги расмий мурожаатимизда собиқ сафдошларимизга нисбатан муносабатларни равшанлаштириш мақсадида "чанг чиқариш ” учун биз томондан биринчи қадам қўйилмаслигига шама қилиб ўтган эдик. Бизнинг Бирдамлик ҳаракатига ва унинг аъзоларига ҳеч қанақа даъвомиз ва талабларимиз йўқлигини яна бир марта таъкидлаб ўтган ҳолда, Чориевга ҳаракатни тарк этаётганларнинг асл сабабини ҳаққоний баҳолаш унинг ўзи ва ҳамфикрлари учун фойдадан ҳоли эмаслигини уқтириб ўтмоқчиман. Мени ва Аваз Фаёзовни бирдан-бир истагимиз, бизни тинч қўйишса, бизни номимиз атрофида спекуляция қилишни тўхтатишса бўлди.

2009 йилда Авазбекни оиласи ростдан ҳам Ўзбекистонга борган эди ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда Баҳодир Чориевнинг укасига нисбатан қандай айблов қўйилиб, жиноий иш қўзғатилган бўлса, Авазбекнинг оиласига нисбатан ҳам шунақа жиноий иш қўзғатилган эди. Б.Чориев Бирдамликнинг раҳбар ўринбосарини оиласига нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги муносабати билан бирор бир халқаро ёки хорижий давлатларнинг ташкилотларига расмий мурожаат килмаган эди. Аксинча у Авазбекка -”Сиз шунчалик машҳур одаммисиз кимларгадир мурожаат килгани?”- дегани ва унинг бошига тушган ташвишга кузатувчи бўлиб турганлиги сабабли Авазбек иккаламиз жуда кўп ташкилотларга мурожаат қила бошладик. Натижада оммавий ахборот воситаларига ёймасдан, фақат дипломатик йўллар орқали қилган ҳаракатларимиз туфайли Аваз Фаёзовнинг турмуш ўртоғи, ўғли, қизи ва 1 яшар набираси Ўзбекистондан омон-эсон Европага қайтиб келишди.

Биз Аваз Фаёзов билан унинг оиласини Европага ҳеч бир зиёнсиз қайтиб келишига амалий ёрдам кўрсатган барча ташкилотларга ўз номимиздан миннатдорчилик изҳор килдик. Шу фурсатдан фойдаланиб яна бир бор Швеция Ташқи ишлар вазирлигига, Аваз Фаёзов истиқомат қилаётган Варнамо шаҳри маъмуриятига ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотларга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.

Бирдамлик ҳаракатининг ичидаги нуқсонларни тўғрилаш тўғрисидаги таклифларимизни амалга ошмаганлиги, шахсан Б.Чориев томонидан қўпол сиёсий хатоликларга йўл қўйилаётганлиги ҳақидаги огоҳлантиришларимиз инобатга олинмаганлиги, ҳаракатнинг фаолиятини бошқаришда коллегиаллик йўқлиги сабабли мен ва Аваз Фаёзов Баҳодир Чориевнинг хато ва камчиликларига шерик бўлмасликка қарор қилдик. Аваз Фаёзов учун энг оғир пайтда четда кузатувчи бўлиб ўтирганлар билан алоқамизни бир вақтнинг ўзида уздик. Мазкур қароримиз табиийки бир кунда ҳал қилинган иқтибос эмас, балки анча вақт давомида "пишиб келган”, пухта ўйлаб ташланган қадамдир.

Шахсан мен ўзим ва оила аъзоларимнинг ҳаёти ва соғлигига нисбатан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳавфли таҳдид солинганлиги ва менга нисбатан уйдирма айблов билан жиноий иш қўзғатилганлиги, ҳақиқий жиноятчилар Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қочириб юборилганлиги ва улар қочгандан кейин(!), улардан менга қарши ёздириб олинган кўрсатма асосида бирор бир жабрланувчининг даъвоси бўлмаса ҳам судгача қамоқда сақлаш учун жиноий қидирув эълон қилиниб, оғир юрак хуружи билан шифохонанинг реанимация бўлимида ётганимда орган ходимлари носилкада куч ишлатиб олиб чиқиб кетишга уринишлари сабабли, ўзимни қонун йўли билан ҳимоя қилиш учун ҳеч қанақа имконият ва чора қолмаганидан кейин БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссарлигига мурожаат қилишга мажбур бўлганман. Мен ҳали учинчи давлатга чиқиб улгурмасимдан менга ёрдам қилишни ваъда қилиб чет элдан қўнғироқ қилган баъзи бир "инсон ҳуқуқи ҳимоячилари” -”Узоқов нодавлат ташкилотини раҳбари бўлиб мўмайгина грант пулларини ўзлаштирган, шуни учун таъқибга учраган”, - деган туҳмат сўзларни тарқатиш билан машғул бўлишган экан. Ҳолбуки мен на бир хорижий ташкилотдан, на бир Ўзбекистоннинг ичидаги ташкилотдан бир тийин ҳам грант олмаганман. Ўзимга нисбатан қўзғатилган уйдирма жиноий ишни, мен ўзим Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказган ва раҳбарлик қилган ташкилотнинг хўжалик фаолиятини прокуратура томонидан текшириб, ҳеч қандай жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган экспертиза хулосалари билан бирга бирор бир ўзгаришсиз мухолифат сайтларида яқин орада эълон қилиш ниятим бор.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари билан тил бириктириб, менга нисбатан туҳмат қилган ва эвазига ишлари судга оширилгач жиноий жавобгарликдан қочирилган ота-бола мутаҳҳамлар жиноятларини яшириб, нотўғри маълумотлар билан қочоқлик мақомини олиб чет элда хотиржам яшаб туришибди. Виждонсизликни қарангки, Ўзбекистонда ўнлаб кишилардан қаллоблик ва ёлғон ваъдалар эвазига мўмайгина маблағни ўзлаштириб жуфтакни ростлаган харомхўрлар чет элга келиб сиёсий қарашлари орқасидан қувғин қилинган сиёсатшунос профессор(!) бўлиб, ҳамма ўзбекларни бошини қўшаман деб яна кимни денг, ўзимизни содда ўзбекларни қулоғига лағмон осиб юришибди экан! Уларнинг пайтавасига қурт тушадиган кунлар ҳам йироқ эмас. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади деб бекорга айтмаган доно халқимиз.

Мен Ўзбекистондаги дўстларим Нигора ва Нодира Ҳидоятовалар билан ҳамфикр ва бамаслаҳат сиёсий фаолият юритиб келганман ва ўз эътиқодимга ҳар доим содиқ қоламан. Европага келганимдан кейин, бу ерга келмасимдан анча вақт илгари Бирдамлик ҳаракати раҳбари Б.Чориев томонидан бошланган илтимосларни ерда қолдирмасдан Европа бўлимининг ишларини вақтинчалик координация қилишга розилик билдирган эдим. Бу ишдан мен ҳеч қанақа шахсий манфаат кўзламаганман. Менинг бу розилигимни сиёсий калтабинлик билан топширилган буйруқларни кўр-кўрона ижро этувчи шахсга айлантиришга уринганлар, ўзларининг нафақат катта сиёсатдан, балки оддий дипломатик андазалардан анча йироқ бўлган қабиҳ ишларига шерик қилиш мумкин деб ҳисоблаганлар катта хато қилишди. Мен ёшлигимдан эркин яшашга одатланганман, ўзимни озодлигимни ва эркин танлаш ҳуқуқимни поймол қилишларига ҳеч қачон йўл қўймаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқнинг бошига тушган оғир аҳволдан фойдаланиб, ўзларининг "тахт касалликларини” қондириш учун ҳар қандай найрангларга тайёр кимсалар билан йўлимиз ва борар манзилимиз айри-айри!

Гўзал ва бетакрор Ватанимизнинг равнақи, меҳнатсевар ва меҳмондўст халқимизнинг фаровон ҳаёти ҳамда Она заминимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдида ўзига лойиқ ўринни эгаллаши йўлида ҳақиқат учун курашиб қамоқхоналарда азобланаётган шерюрак қаҳрамонлар ҳамда вақтинча Ватандан бадарға бўлган мусофир қисматдошларимга, Ўзбекистонда тинимсиз меҳнат қилиш билан ҳаётнинг қийинчиликларини енгиб, ёруғ кунларни орзиқиб кутаётган ҳамюртларимга, бир бурда нон топиш учун чекка ўлкаларда оиласидан йироқда юрган ака-ука, опа-сингилларимга сабр-бардош тилаб, ўзимнинг ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман. Она Туркистонда барча қардош оға-иниларимиз билан ёруғ юз билан қучоқ очиб кўришадиган, кўксимизга озодлик шабадаси тегадиган кунлар узоқ эмас!

http://uzigabek.ucoz.ru/publ/1-1-0-80

2010 йил 17 декабр, Холландия.

Просмотров: 1353 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz