Воскресенье, 24-04-28, 00:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 19 » БМТ: 'Ўзбекистон милицияси зўрлагани текширилсин'
21:02
БМТ: 'Ўзбекистон милицияси зўрлагани текширилсин'
БМТ: 'Ўзбекистон милицияси зўрлагани текширилсин'
 
Ўзбекистонда милиция ходимлари томонидан зўрланганлиги айтилган уч опа-сингил ҳодисаси халқаро ҳамжамият эътиборини тортмоқда.

Бу ҳодиса ҳақида хабар берган "Эзгулик" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига кўра, опа-сингил Соатоваларни безорилик ва талончиликда айбловларини тан олишга мажбурлаш йўлида милиция ходимлари қийноққа тутиб, жинсий зўрлаганлар.

Зўрланганлардан бири Райҳон Соатова бунинг оқибатида ўтган декабр ойида фарзандли бўлган.

Соатовалар оиласи ҳозирда ДНК текширувнини ўтказиб фарзанднинг отасини аниқлашни талаб қилмоқда.

Зўрлашда айбланган милиция ходимларига қарши жиноиий иш очилган, аммо ДНК текшируви ўтказиладими йўқми номаълум ва инсон ҳуқуқлари фаоллари ишнинг адолатли равишда олиб борилишига шубҳа билан қарамоқдалар.

Ҳодиса 2009 йил май ойида, аёллар безорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинишидан сўнг юз берган.

2003 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган Бирлашган Миллатларнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланиши ҳақидаги хулосага келганди.

Ўзбекистон ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида жинсий зўрлаш холлари қанчалик кенг тарқалган? Би-би- си бу ҳақда БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси профессор Манфред Новакдан суради.

Манфред Новак: Энг аввало, мен ўзим ҳозиргача Ўзбекистонга сафар қила олмаганимни айтиб ўтишим керак. Аммо менинг собиқ маслакдошим Тео ван Бовен Ўзбекистонда тўлиқ текширув олиб бориб, у ерда қийноқлар мунтазам қўлланишини аниқлади. Қийноқлар жумласига гумондор шахсларнинг милиция ходимлари томонидан жинсий зўрланиши ҳам киради. Мен шунингдек Ўзбекистон ҳукуматидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти берган тавсиялар юзасидан қандай ишлар бажарилгани ҳақидаги ҳисоботларни доимо олиб тураман. Бошқа тарафдан алоҳида ишлар юзасидан кўплаб ҳисоботларни оламан ва уларни Ўзбекистон ҳукуматига жўнатиб тураман. Умуман олганда, менга етиб келган ҳисоботлар Ўзбекистонда вазият амалда ўзгармаганини кўрсатади. Шикоятларда доимо милиция ходимлари томонидан қийноқлар кенг қўлланилиши ҳақида сўз боради.

Манфред Новак
Манфред Новак: "нафақат бу қилмишни содир этган милиция ходимлари, балки бунга изн берган бошлиқларини ҳам жавобгарликка тортиш ўта муҳим"
Би-би-си: Биз тилга олган, опа-сингилларни зўрлаш иши юзасидан маълум даражада тергов ишлари бошлангани бизга маълум. Бу иш бирор натижа беришига умид қилаяпсизми?

Манфред Новак: Айтиш қийин. Лекин Ўзбекистон ҳукумати томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилгани ҳам ҳақиқат, албатта. Ҳукумат қийноқлар Ўзбекистонда жиддий муаммо эканидан хабардор. Жамоатчиликка ошкор бўлиб қолган ишлар текширилаётган экан, бу албатта ижобий қадам. Лекин, биз ушбу амалга қўл урганлар маҳкамага тортилиб, муносиб жазони олишадими ёки йўқ, буни билмаймиз. Ҳибсхоналарда қийноқ ва зўрлашларга оид ҳар бир ишни текшириш ва жиноятчиларни маҳкамага тортиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқларга қарши конвенциясини имзолаган Ўзбекистон учун шарт.

Би-би-си: Халқаро конвенцияларга амал қилиш бир шартдир, лекин Ўзбекистонда милиция ходимларини содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортиш ҳоллари деярли кузатилмайди. Халқ онгида ўрнашиб олган "ҳуқуқ тартибот тизимидагилар қонундан устун", деган тушунчага қандай қилиб барҳам бериш мумкин деб ўйлайсиз?

Манфред Новак: Зиммага олинган масъулиятни жиддий қабул қилиш билан. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёга хос бир нарса. Аммо, сиз ҳақсиз, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қадриятларини оёқ ости қилиш ва бунинг учун жавобгарлик ҳиссини туймаслик кенг тарқалган. Агар милиция ходимлари ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилишлари эҳтимоли жуда кам эканини билишса, жиноят кодексида қийноқлар жиноят тури ҳисобланса ҳамки, ҳеч нарса ўзгармайди. Шунинг учун, одамлар зеҳниятига ўрнашиб қолган тушунчаларга барҳам бериш учун жиноят содир этган милиция ходимларини жавобгарликка тортиш жуда ҳам муҳим. Бу келажакда ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Одамлар адолатнинг қарор топишига ишонч ҳосил қилишади. Аммо, Ўзбекистонда ҳозиргача бу кузатилмаётир.

Би-би-си: Юқорида, сизга келган шикоятлар ўринли бўлса, уларни Ўзбекистон ҳукумати эътиборига ҳавола этишингизни айтдингиз. Тошкент расмийлари одатда сиз йўллаган мактубларга жавоб қайтаришадими?

Манфред Новак: Ўзбекистон одатда мактубларга жавоб қайтарадиган мамлакат. Аммо одатда у берган жавоб: хатингизни олдик, кўриб чиқамиз деган тарзда бўлади. Ундан кейин якуний жавобни узоқ вақт кутишингизга тўғри келади. Баъзи ҳолларда эса, Ўзбекистон ҳукумати жабрланган шахс берган кўрсатмаларни мутлақо рад этади. "Мана сиз бу одам қийноққа тутилган, деб ёзибсиз, аммо бу одам мана бу жиноятни содир этгани учун шунча йилга озодликдан маҳрум этилди," деган жавоблар ҳам бўлади. Ўзбекистон ҳукумати жавобларида "бу одам жиноят содир этгани учун қамалди ва шунинг учун у ёзган шикоят ишончга лойиқ эмас. У аслида, енгилроқ жазо олиш учун қийноқларга тутилганини даъво қилган" - деган сатрларни кўрасиз. Менинг ишонишимча, сиз тилга олган жинсий зўрланишга оид шикоят тўлиқ ва жиддийлик билан барча даражада ўрганиб чиқилиши лозим. Зўрланиш даъвоси эса ДНК ташхиси билан текширилиши керак. Нафақат бу қилмишни содир этган милиция ходимлари, балки бунга изн берган уларнинг бошлиқларини ҳам жавобгарликка тортиш ўта муҳим. Жавобгарликка тортиш юқори поғоналарга ҳам етиб борган тақдирдагина, бу каби қилмишларни бартараф этиш чоралари иш берган бўлади

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100119_un_uzbek_rape.shtml
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1240 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz