Швейцария:
Назарбоевнинг қизи энг қиммат уйни сотиб олди
Швейцарияда
чоп этилувчи "Tribune de Genève" рўзномасининг хабар беришича,
Қозоғистон Президентининг ўртанча қизи Динора Қулибоева бу мамлакатда
қиймати қарийб 75 миллион долларга тенг 8 гектарлик ҳовли сотиб олган.
Матбуот хабарларига кўра, Женева кўли бўйидаги ушбу ҳовли Швейцариядаги энг қиммат кўчмас мулкдир.
Нуфузли "Forbes" журнали 42 ёшли Динора Қулибоевани дунёнинг энг пулдор аёллари қаторига киритганди.
Журналга кўра, уч йил муқаддам Қулибоева хонимнинг 2 миллиард доллардан ортиқроқ пули бўлган.
Швейцарияда истиқомат қилувчи ёзувчи ва мухолифат фаоли Сафар Бекжон Қулибоева хоним Швейцарияда кўчмас мулк сотиб олган
Назарбоевлар оиласининг ягона аъзоси эмаслигини айтди.
Унга
кўра, 2000 йили Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўзи
Женевадан унча узоқ бўлмаган ерда кўчмас мулк сотиб олган вақти маҳкама
бунинг учун маблағни қонуний йўлда топганлигини исботлаб беришини талаб
қилган ва ҳодиса матбуотда кенг ёритилганди.
Сафар Бекжоннинг айтишича, Швейцарияда собиқ Иттифоқ давлатларидан бўлган "янги бойлар"нинг кўчмас мулк сотиб олишлари тез-тез
юз бериб туради.
90- йиллар бошларида Совет Иттифоқи қулаши ортидан йирик сармоя эгаларига айланган шахслар Швейцарияга ўз сармояларини олиб
келишни удум қилганлар ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этмоқда.
Улар орасида Озарбайжон, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг собиқ ва ҳозирги раҳбарлари оила-аъзолари ҳам бор, -дейди
Сафар Бекжон.
Аввалроқ Швейцарияда чоп этиладиган нуфузли иқтисодий ойнома - "Билан" мамлакатда яшайдиган энг бадавлат шахслар рўйхатига
Ўзбекистон Президентининг қизи Гулнора Каримовани ҳам киритганди.
Ойномага кўра, Ўзбекистонинг Женевадаги БМТ ваколатхонаси раҳбари Гулнора Каримова Швейцарияда истиқомат қилувчи бадавлат
аёллар орасида тўққизинчи ўринда.
Ойнома Каримова хоним маблағларини 600 миллион АҚШ долларига тенг, дея тахмин қилган.
"Билан" ойномасига кўра, Гулнора Каримова Женевада бир йирик уй,кўчмас мулк сотиб олган. Бу уйнинг баҳоси 18.2 миллион Швейцария
франки ёки 18.2 миллион Америка долларига тенглиги айтилади.
"Билан" Гулнора Каримованинг ушбу рақамнинг бўрттирилгани ҳақидаги сўзларини келтирган.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100119_kulibaeva_geneva-house.shtml
|