Воскресенье, 24-04-28, 01:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 19 » Ўзбекистон 'энг ёмон ўнталик'да қолмоқда
22:51
Ўзбекистон 'энг ёмон ўнталик'да қолмоқда
Freedom House: Ўзбекистон 'энг ёмон ўнталик'да қолмоқда
 
"Фридом Хаус" минтақадаги нисбатан эркин Қозоғистон ва Қирғизистонни "эркин бўлмаган", Ўзбекистонни эса энг ёмон ўн давлат қаторига киритган.

Дунёдаги 194 давлатдаги сиёсий эркинликлар ва фуқароларнинг озодлиги даражасини ўрганган АҚШнинг нодавлат ташкилоти, учинчи йил кетма-кет собиқ совет давлатларидаги вазиятнинг кескин ёмонлашганини қайд этмоқда.

Жумладан, охирги йилларда "нисбатан эркин" деб келинган Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бу йил "эркин бўлмаган давлатлар" рўйхатига киритилган.

Минтақада энг ёмон вазият Ўзбекистон ва Туркманистонда.

Бу икки давлат бир неча йилдирки, кетма-кет дунёнинг эркин бўлмаган энг ёмон ўн давлати рўйхатидан ўрин олиб келади.

Собиқ совет давлатларидан фақат Латвия, Литва ҳамда Эстония "эркин давлатлар" қаторида.

1974 йилдан буён дунёдаги эркинликлар даражасини тадқиқ этиб келадиган "Фридом Хаус" 2009 йилда жаъми 40 давлатда вазиятнинг ёмонлашганини қайд этган.

'Ёмонларнинг ёмони'

"Фридом Хаус" ҳисоботида Ўзбекистон ва Туркманистон "ёмонларнинг ёмони" деб таърифланади.

Шу жиҳатдан ташкилот чоп этган ҳисобот Ўзбекистонда вазият яхшиланаётганини айтган Оврўпо Иттифоқи мулозимларининг баёнотларига зиддир.

Иттифоқ Ўзбекистонда "илгари силжиш" кузатилганини айтиб, ўтган йили Андижон воқеаларидан сўнг жорий этилган жазо чораларини бекор қилган эди.

Сўнгги пайтларда Брюссел билан Туркманистон ўртасидаги борди-келдилар ҳам кўпайган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда "Фридом Хаус"нинг тадқиқотлар бўлими раҳбари Кристофер Уокер ушбу тафовутни сиёсатчилар ва ҳукуматларнинг ёндошуви билан тушунтиради.

"Ҳукуматлар муайян стратегик муҳим нуқталарга эгалар. Оврўпо Иттифоқи ва Америкада Ўзбекистон ва Туркманистон билан мулоқотга киришиш борасида сиёсат белгиловчилар бу нуқталарни инобатга оладилар", дейди у.

Кристофер Уокерга кўра, ғарб ҳукуматлари ҳозирда ўта репрессив давлатлар билан конструктив иш юритиш йулларини топиш мақсадида "қани, нима булар экан, нима ёпишади-ю, нима ёпишмайди", дея деворга нарса отиб кўришмоқда.

"Бу мулоқотлар мобайнида кўпда кўтарилмаётган масала бор, у ҳам бўлса, бу тузумларнинг ўз фуқароларига шафқатсиз муомала қилаётганларидир", - дейди Кристофер Уокер.

Унинг айтишича, Ўзбекистондаги аҳвол сўнгги тўрт йил ичида янада ёмонлашган.

"Ғарб Ўзбекистон билан муносабатда ўз қадриятларини назардан қочирмаслиги ва танқид оҳангини пасайтирмаслиги керак", - дейди "Фридом Хаус" вакили.

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1328 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz