Суббота, 24-04-27, 15:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 19 » БМТ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини муҳокама қилади
23:35
БМТ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини муҳокама қилади

БМТ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини муҳокама қилади

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида халқаро майдонда кўпроқ бонг уриш вазиятни сал бўлса-да яхшилашига умид қилмоқдалар.

19.01.2010  Ҳурмат Бобожон

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг шу йил март ойида Ню Йоркда бўладиган навбатдаги сессиясида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги расмий хулосалар билан бир қаторда ҳуқуқ ҳимоячиларининг муқобил ҳисоботлари ҳам тингланади.

Сессия муҳокамасига қўйиладиган ҳисоботлардан бири Америка меҳнат федерацияси, Касаба уюшмалари конгресси, Америка ўқитувчилар федерацияси, Озодлик уйи, Меҳнат ҳуқуқлари форуми ҳамда Истеъмолчилар миллий лигаси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ҳисобот муаллифларига кўра, фуқаро эркинликлари ва ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай тури тақиқланиши кераклиги айтилса-да, Ўзбекистон ҳали ҳам ўзи имзо чеккан халқаро битимларга зид тарзда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиб келади.

"Пахта етиштириш бўйича Ўзбекистон жаҳонда олтинчи ўринда, уни экспорт қилиш бўйича эса учинчи ўринда туради. Бу давлатда пахта теримига болалар, мактаб ва коллеж ўқувчилари, талабалар ҳамда хизматчиларни сафарбар этилиши сўнгги 10 йилликлар мобайнида одатий ҳолга айланган”, дейилади ҳисоботда.

Сессия муҳокамасига қўйиладиган бошқа ҳисоботларда Ўзбекистондаги қийноқлар, фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши ҳамда адвокатлар эркинлиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар кўтарилган. Ҳисобот муаллифларидан бири Германиядаги Инсон ҳуқуқлари Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова.

- Бизнинг ташкилотимиз БМТ комитетига учта ҳисобот тайëрлаб тақдим қилди. Етти йил олдин "Қийноқлар систематик равишда қўлланади” деб айтилган бўлса¸ ҳанузгача бу вазият ўзгармасдан келмоқда. Чекловларга келсак¸ биринчи чеклов бу чиқиш визаси. Чиқиш визаси совет даврида бўлган ва постсовет республикалардан фақат Ўзбекистонда сақланиб қолган. Бу Ўзбекистон конституцияси ва халқаро ҳужжатларни бузиб келадиган чеклов.

Иккинчиси¸ бу прописка масаласи. Менимча¸ ўзбекистонликлар учун бу катта муаммо бўлиб келмоқда. Шу билан бирга адвокатларнинг мустақилллигини чекловчи бир қанча қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди. Ҳозир адвокатлар ҳар уч йилда имтиҳон топшириб янги лицензия олишлари керак. Бу имтиҳонни Адлия вазирлиги ўтказади. Адвокат ҳар уч йилда бу лицензия бериладими ëки йўқми¸ деган саволга дуч келади. Бу адвокатларнинг эркин ҳаракат қилиб фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан қўрқитадиган вазиятга олиб келди¸ дейди Умида Ниëзова.

Ҳисоботнинг қийноқлар вазиятига доир қисми Тошкентдаги Виждон асирларини озод этиш қўмитаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари альянси билан ҳамкорликда тайёрланди. Ҳисобот муаллифларидан бири Баҳодир Намозовга кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш, қамоқхоналарда қийноқларни бартараф этиш йўлида қатор чора-тадбирларни кўраётгани ҳақида билдираётган эсада, амалда жазони ижро этиш муассасаларида аҳвол ўзгармаган.

Баҳодир Намозов: Биз асосан қийноқлар масаласида ҳеч нарса ўзгармаганлигини таъкидлаяпмиз. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қийноқларни илгари қанчалик даражада қўллаб келган бўлса¸ бу ҳозир ҳам ўзгаргани йўқ. Катта амалдорларнинг "Ўзбекистонда қийноқлар қўлланилмайди. Қўлланилаëтган бўлса ҳам жуда оз миқдорда” деганига қарамай¸ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Терговчилар ишни очиш учун қандай қилиб бўлса ҳам айбни айбдорнинг бўйнига қўйишади. Қийноқ йўли билан қилмаган айбини ҳам қилди¸ деб бўйнига қўйишга ҳаракат қилишаяпти.

Озодлик: Ҳисоботда қийноқлар билан боғлиқ конкрет фактлар борми?

- Қанча мисол келтирган бўлсак¸ ўша мисолларнинг ҳаммаси конкрет мисоллар. Ҳаммаси текшириб кўрилган. Қийноққа тортилган судланувчиларнинг гапига қараб ëзилган¸ дейди Баҳодир Намозов.

Етти йил аввал Ўзбекистондаги баъзи жазони ўташ муассасаларини бориб кўрган БМТнинг қийноқлар бўйича маърузачиси Тео Ван Бовен, мамлакатда қийноқлар "мунтазам” тарзда қўлланилади, деган хулосага келган эди.

Ўзбекистон - Германия форуми раҳбари Умида Ниёзованинг айтишича, ўзбек расмийлари ҳам иштирок этадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг март ойида бўладиган сессияси бу муаммоларни гапириш учун яхши имкониятдир.

- Ўзбекистон вазиятида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш жуда қийин. Ўзбек мулозимлари ҳеч қачон инсон ҳуқуқлари борасида гапиришмайди. Бунинг ягона йўли бу муаммоларни халқаро миқëсга кўтариш. Март ойида БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистондаги вазиятни кўриб чиқади. Менимча¸ Ўзбекистон ҳақида асосланган докладлар қанча кўп гапирилса¸ шунча яхши¸ дейди Умида Ниëзова.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари бунақа даврий ҳисоботларни БМТ эътиборига биринчи марта тақдим этаётганлари йўқ.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги расмий хулосалар билан бир қаторда ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг муқобил ҳисоботлари сўнгги бор 2008 йилнинг ноябр ойида БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Женевада ўтган сессиясида тингланган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг қатор тавсияларига қарамай, Ўзбекистондаги вазият нафақат ўзгаришсиз қолмоқда, балки баъзи ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ ҳолат ёмон томонга ҳам ўзгармоқда

http://www.ozodlik.org/content/article/1933800.html
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1540 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz