Воскресенье, 24-04-28, 14:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 22 » Ўзбекистонда таниқли журналист ҳибсга олинди
18:52
Ўзбекистонда таниқли журналист ҳибсга олинди
Ўзбекистонда таниқли журналист ҳибсга олинди
Таниқли футбол шарҳловчиси ва диний-маърифий мавзудаги радиодастурлари билан танилган таниқли журналист Хайрулло Ҳамидов ҳисбга олинган.

Хайрулло Ҳамидовнинг давлат томонидан тайин этилган ҳимоячисига кўра, мижози Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 216-моддасида айбланмоқда.

Жиноят Кодексининг мазкур моддаси Ўзбекистонда ноқонуний диний ташкилот тузиш ва унда иштирок этишни кўзда тутади.

Ҳимоячисига кўра, Хайрулло Ҳамидов ўзига қўйилаётган айбловларга қисман иқрор бўлган, бироқ ҳеч қандай норасмий диний ташкилотлар бўлмаганини айтган.

Ҳимоячи Назира Камолованинг билдиришича, Хайрулло Ҳамидов тараққийчилар, салафийлар ҳақида сўз борган Чиноз туманидаги икки ақиқа маросимида бўлган.

Унга кўра, бу хусусда Чиноз туманидан қамоққа олинган бир-икки нафар шахс кўрсатма берган.

Журналист устидан кеча тергов жараёни бошланган, бироқ ҳали уни ҳибсда ушлаб туриш-турмаслик масаласи ҳам кўриб чиқилмагани айтилади.

Ҳимоячисига кўра, вақтинчалик Тошкент вилояти ИИБсида сақланаётган Хайрулло Ҳамидовга қарши руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилмаган. Саломатлиги ва кайфияти яхши.

Журналист яқинларининг Би-би-сига айтишларича, Хайрулло Ҳамидовни кўришга муваффақ бўлишмаган, уларга киришга изн берилмаган.

Ҳодиса тарихчаси

Журналист яқинларига кўра, ҳодиса кеча тонгги соат бешларда юз берган.

Ўзларини Чилонзор тумани ИИБ ва Миллий Хавфсизлик хизматидан деб таништирган етти нафар куч тизимлари ходимлари қўлларида тинтув қилиш тўғрисида буйруқ борлигини айтиб, ҳовлини тинтиш ниятида эканликларини айтишган.

Тинтув жараёни тўрт соат давом этган. Ҳожатхона, ошхона дохил бутун ҳовли тинтиб кўрилган.

Куч тизимлари ходимлари ўзлари билан уйда бўлган компьютер, видеокамера, 250 та диск ва "Қуръон" дохил бир қанча китобларни олиб кетишган.

Тинтув жараёнида уйда бўлганларнинг айтишларича, дискларда турли хил бадиий фильмлар, журналистнинг диний мавзудаги "Холислик сари" радиодастури, футбол шарҳлари, шеърлар, мультфильмлар ёзилган бўлган.

Олиб кетилган китобларнинг эса, Ўзбекистоннинг ўзида нашр этилган ва сотувда бўлган турли хил мазмундаги экани айтилади.

Хайрулло Ҳамидовнинг яқинларига кўра, ҳибсга расман рухсатлари бор-йўқлигини сўрашганида, ашёвий далилларни шахсан ўзи бориб исботлаб берсин, деб журналистни олиб кетишган.

Журналистик фаолияти

Хайрулло Ҳамидов 1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетида таҳсил олган.

Ижодий фаолиятини "Туркистон" рўзномасида бошлаган, кейинроқ Ўзбекистон телевидениесида спорт шаҳловчиси сифатида фаолият кўрсатган.

"Футбол плюс", "Футбол ичида, футбол атрофида" (ФИФА), "Интерфутбол", "Еврофутбол", "Кучли бешлик" ҳамда "Футбол мундиал" номли муаллифлик ва бошқа кўрсатувлари спорт, хусусан, футбол ишқибозлари орасида шуҳрат қозонган.

Сўнгги пайтларда диний-маърифий мавзудаги чиқишлари билан танилган. Диний-маърифий мавзудаги "Холислик сари" радиодастурлари бутун минтақа давлатларида машҳур бўлган.

Айрим кузатувчиларга кўра, сўнгги ҳодисага ҳам журналистнинг асосан диний-маърифий мазмундаги эшиттиришлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда сўнгги пайтларда мустақил журналистларга қарши ҳам таъқиблар кучайган, улардан айримлари масъуллар томонидан тергов ҳам қилинишганди.

Мазкур ҳолат журналистлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор халқаро ташкилотларнинг кескин акс-садоларига сабаб бўлган, улар халқаро ҳамжамиятни айни масалага эътибор қаратишга чақиришганди.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100122_hamidov_arrest_uzbek.shtml

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1431 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz